ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА

БАРҲАМ БЕРИШ БЎЙИЧА

ТАЪЛИМ РЕСУРСИ

Бизнинг мақсад - Ўзбекистонда гендер зўравонликка жавобан хизмат тақдим этувчи мутахассисларнинг салоҳиятини жаҳон стандартлари асосида ошириш.
Ушбу таълим дастури тўғрисида нималарни биласиз?
  • -1-
    Ушбу дастур ўз тузилишига кўра бешта йўналишдан иборат бўлиб, ҳар бир йўналишда гендер зўравонликка жавобан хизматларни тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган стандарт операцион иш тартиблари (СОТ) ёритилган.
  • -2-
    Дастур, манфаатдор мутахассисларнинг гендер зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш мақсадида ишлаб чиқилган СОТларни амалиётга тадбиқ этишга оид билим ва салоҳиятларини оширишга йўналтирилган.
  • -3-
    Дастур СОТларни амалиётда қўллашнинг ўқув-услубий асосларини такомиллаштириш, ҳамда манфаатдор мутахассислар учун масофавий таълим ресурсини яратиш борасидаги биринчи уринишлардан биридир.
"Гендер зўравонлик" -
хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг асосда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланишини жиддий чекловчи камситиш шакли.

БМТнинг «Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида»ги Конвенция (CEDAW) Қўмитасининг 19 сонли умумий тавсияси, 1 банд

Дастур 5 йўналишдан иборат:
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
Гендер зўравонлик бўйича ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари
Ижтимоий хизматларни тақдим этиш
Гендер зўравонликка жавобан ижтимоий хизматлар тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари
Психологик хизматларни тақдим этиш
Гендер зўравонликка жавобан психологик хизматлар тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари
Тиббий хизматлар тақдим этиш
Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар
тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари

Гендер зўравонликка идоралараро
жавоб қайтариш
Гендер зўравонлик жабрланувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш ва ҳимоя қилиш бўйича самарали ва мувофиқлаштирилган ёндашув

"ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ" - хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи учун пайдо бўлган хавфни бартараф этиш, тезкор чора-тадбирларни талаб қиладиган ҳаётий вазиятлар юз берганда хотин-қизларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек жабрланувчига нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг такроран ғайриқонуний хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик мақсадидаги иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, ташкилий, психологик ва бошқа тусдаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тизими.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон. 3-модда. Асосий тушунчалар
Дастурни ўтиш босқичлари
Ўқув йўналишини танлаш
Дастур фойдаланувчиси таклиф этилган йўналишдан бирини танлайди
Йўналиш модуллари
Танланган йўналиш модулларини белгиланган кетма-кетликда ўрганиб чиқади
Амалий иш
Фойдаланувчи модулларга асосланган мустақил амалий ишни бажаради
Йўналишни якунлаш тестлари
Танланган йўналишнинг ўқув модуллари ва мустақил амалий иш қисмлари тугаллангандан сўнг, тест қисмига ўтади
Йўналиш бўйича дастурни ўзлаштирганлигини тасдиқлаш
Йўналишини муваффақиятли тугатган иштирокчига "Ўзбекистонда гендер зўравонликка барҳам бериш" масофавий ўқув дастурини якунлаганлиги ҳақида Сертификат олиш имкониятига эга бўлади
Кейинги ёки бошқа йўналишни бошлаш (ихтиёрий)
Дастурни ижобий якунлагандан сўнг, фойдаланувчи ўзи истаган бошқа йўналиш ҳам ўзлаштириши мумкин
Дастурни якунлаш

"Келинглар, аёлларга нисбатан зўравонликка, қаерда ва қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, тоқат қилишни рад этадиган жамият яратайлик."

Антонио Гутерреш, БМТ Бош котиби

Сиз бошлашга тайёрмисиз?

Агар Сиз ушбу дастурни ўрганишга тайёр бўлсангиз, унда қуйидаги тугмани босинг

Экспертларимизнинг дастурга оид фикрлари
  • Мен, Сен, У эмас, балки биз барчамиз, биргаликда зўравонликсиз жамиятни қуришимиз мумкин!
    Эрметова Венера Уринбаевна
    Фуқаролик ташаббусларни қўллаб-қувватлаш маркази ходими,
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA)
    миллий маслаҳатчиси
  • Тиббиёт ходимлари - зўравонликсиз соғлом ҳаёт ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари
    Хасанова Дилфуза Абдухамидовна
    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги
    Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан кафедраси доценти, PhD.
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA)
    миллий маслаҳатчиси
  • Гендер зўравонликка қарши курашар эканмиз, бу ерда танганинг икки томони борлигини эсда тутиш лозим: жабрланувчини реабилитация қилишнинг самарадорлиги, зўравонни ўзини реабилитация қилиш самарадорлиги билан узвий боғлиқдир...
    Юлдашев Санжар Рўзимуродович
    "Психосфера" Амалий психология маркази – МЧЖ директори, психология доктори (PhD). “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифий маркази Тошкент шаҳри филиали раҳбари, Ўзбекистон Психологлари Ассоциацияси аъзоси, Россия Федерацияси Когнитив психотерапия Ассоциацияси аъзоси,
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA)
    миллий маслаҳатчиси
  • Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик нафақат замонамизни, балки авлодлар муаммоси ҳамдир. Жамиятда, айниқса болалар ва ёшлар орасида гендер зўравонлигига нисбатан муросасизликни шакллантириш ва тарбиялаш орқали биз келажакда ҳар қандай зўравонликсиз муҳитда яшашга умид қилишимиз мумкин.
    Амиркулова Дилдора Бобокуловна
    “Умид” ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш маркази директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA) миллий маслаҳатчиси

Ҳамкорларимиз

Биз билан ҳамкорлик килаётган ташкилот ва идоралар

Бизга мурожаат қилинг
+99871 281-58-81
+99871 281-58-83

info@genderzoravonlik.uz
support@genderzoravonlik.uz
Манзил: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси
Тошкент шаҳри 100090, М.Таробий кўчаси, 14 уй