Миссиямиз: Гендер зўравонликка жавобан кўрсатилаётган хизматларнинг мақсадга йўналганлиги, сифати ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган стандарт операцион иш тартибларини қўллаш амалиёти кўламини кенгайтириш орқали, ушбу соҳага оид юксак профессионал компетенцияларга эга мутахассислар сонини кўпайтиришдир.
Ғоямиз: Гендер зўравонликнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш соҳасининг турли йўналишларида фаолият юритувчи манфаатдор мутахассислар учун ҳар қандай вақтда ва мустақил тарзда стандарт операцион иш тартибларни қўллаш асосларини масофавий тарзда тизимли ва сифатли ўрганиш учун шароит яратиш.
Кутувларимиз: Мамлакатимизда гендер зўравонликка қарши курашиш соҳасида юксак билим ва салоҳиятга эга бўлган, гендер сезувчан, гендер маданиятли мутахассислар сафини кенгайтириш орқали зўравонликнинг ҳар қандай шаклига ўз вақтида идоралараро жавоб қайтариш, ҳамда зўравонлик жабрланувчиларига кўрсатилаётан хизматлар сифатини ошириш.
Гендер зўравонлик умуман зўравонликнинг бошқа шаклларининг кўпайишига олиб келади, жамиятда жиноятчилик ва зўравонлик ҳолатлари ўсишига сабаб бўлади. Шу боис бугунги кунда гендер зўравонликка қарши кураш, Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган, жумладан:
Стандарт Операцион иш Тартиб (СОТ)лари тайёрланиши - гендер зўравонлигининг жиддий ва фожиали оқибатларини англаган ҳолда Ўзбекистон томонидан қабул қилинган халқаро меъёрий-ҳуқуқий хужжатларнинг талабларини ҳаётга татбиқ этиш масъулияти асосида мамлакатда амалга оширилаётган изчил сиёсатининг натижасидир.
Амалга оширилаётган турли чора-тадбирларнинг умумий мақсади нафақат зўравонликнинг зарар ва оқибатлари ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини оширишга, балки республикада хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам беришда барча идора ва ташкилотлар бирга, яъни комплекс ёндашуви асосида иш олиб борилишига қаратилган. Чунки гендер зўравонлик, унинг сабаб ва оқибатлари хотин-қизлар ҳаётининг турли жиҳатларига боғлиқ ва таъсир этувчи жиддий ижтимоий муаммодир.
Гендер зўравонликка жавобан Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ)нинг эътиборли жиҳатлари ҳақида тўхталишдан олдин ушбу ҳужжатларнинг яратилиш жараёнига эътиборингизни қаратмоқчимиз:
Ўрганилган халқаро тажриба асосида Ўзбекистон шароитига мослаштирилган гендер зўравонлигига карши жавоб сифатида идоралараро стандарт операцион иш чораларини ишлаб чиқиш мақсадида экспертлар гуруҳи тузилди ва иш бошлади. Ушбу гуруҳга Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳамда ижтимоий-психологик соҳа экспертлари жалб қилинган.
СОТларни амалиётга татбиқ этиш қамровини кенгайтириш мақсадида биринчи босқичда 2021 йилнинг декабрь ойида республиканинг 14та ҳудуднинг ҳар бир соҳасидан икки вакил, ҳамда республика бўлинмаларидан (жами 120 киши) СОТларни ўз соҳа вакилларига ўқитадиган устоз-тренерларни тайёрлаш бўйича уч кунлик миллий тренерлар учун тренинг ўтказилди.
Тренинг якунида ҳар бир соҳа вакиллари жойларда СОТларни ўз соҳа мутахассиларига ўқитиш режасини туздилар. Кейинчалик тузилган режалар вилоят бошқармалари томонидан тегишли қарор билан тасдиқланди.
Тасдиқланган режалар асосида узтоз-тренерлар уч ой давомида СОТлар қамровини кенгайтириш(масштаблаштириш)нинг биринчи босқичини амалга оширилди. Бунда устоз-тренерлар ўз ҳудудлари туманлари вакилларидан тузилган ҳудудий тренерлар жамоасини шакллантирдилар ва тренингларни туманлар кесимида ўтказиш ишларини амалга оширдилар.
Сўнгра биринчи масштаблаштириш босқичида СОТларни амалиётга татбиқ қилиш учун жойларда устоз-тренерлар томонидан ўз соҳа мутахассисларини ўқитиш жараёни ва натижаларини ўрганиш мақсадида ЮНФПА экспертлари жамоаси томонидан мониторинг ўтказилди.
Барча ҳолатлар ва мониторинглар давомида тўпланган маълумотлар тахлил қилиниб, СОТларни ўқитиш имкониятини кенгайтириш мақсадида масофавий (онлайн) таълим ресурсининг заруратини кўрсатди.
Ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг жорий қилиниши ва уларга риоя этилиши устидан назоратнинг кучайтирилиши гендер зўравонлик натижасида содир этиладиган янада оғир жиноятларнинг олдини олиш имконини беради, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари таъминланишига ёрдам беради.
Шу билан бирга меъёрий ҳужжатларда белгиланган чораларни самарали амалга ошириш учун ҳар бир манфаатли ташкилотнинг ваколати доирасида бажарадиган ишларини, фаолиятини тартибини белгиловчи махсус йўриқномаларга талаб/эхтиёж вужудга келади.
Биз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармасининг (ЮНФПА) миллий экспертлари, жамоамизнинг бир неча йиллик ўрганишлари ва тахлиллари асосида Ўзбекистонда гендер зўравонликка жавобан хизмат тақдим этувчи мутахассисларга Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ)ни доимий ўрганиш ва қўллаш учун қулай бўлган шаклда ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ РЕСУРСИни тақдим этамиз.
Ўйлаймизки, ушбу ресурс орқали сиз ўз салоҳиятингизни жаҳон стандартлари асосида ошириш имконидан тўлақонли фойдаланасиз.
"Психосфера" Амалий психология маркази – МЧЖ директори, психология доктори (PhD).
“Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифий маркази Тошкент шаҳри филиали раҳбари, Ўзбекистон Психологлари Ассоциацияси аъзоси, Россия Федерацияси Когнитив психотерапия Ассоциацияси аъзоси,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик Жамғармаси (UNFPA)миллий маслаҳатчиси
Вахидов
Олег Самадович
миллий маслаҳатчиси



