ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ
Ҳурматли ўқувчи, гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг энг муҳим таркибий қисмларидан бири сифатли психологик хизматларни кўрсатиш ҳисобланади.
Психологик хизматлар муайян ва ихтисослашган хизмат турларини ўз ичига олган бўлиб, бу хизматлар гендер зўравонликдан жабрланганларга қарор қабул қилиш ва ўз ҳаёти учун масъулиятни ўз зиммасига олиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан бир қаторда, зўравонликни бошдан кечирган хотин-қизлар билан ишловчи мутахассисларнинг алоҳида тайёргарлигини талаб қилади.
Мазкур модул психолог мутахасисларга мўлжалланган бўлиб, гендер зўравонлик жабрланувчиларига психологик ёрдам кўрсатадиган ҳар қандай хизмат мутахассислари бажариши зарур бўлган фаолият, функция ва мажбуриятларни тартибга солувчи Стандарт операцион иш тартибларини тушунишга ва ўзлаштиришга ёрдам беради деган умиддамиз.
Мундарижа: