ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ИДОРАЛАРАРО ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА

СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

Гендер зўравонлик жабрланувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш

ва ҳимоя қилиш бўйича самарали ва мувофиқлаштирилган ёндашув


2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича
стандарт операцион иш тартиблари

1/6

Гендер зўравонлик жабраланувчисига хизматлар тақдим этишда идоралараро ёндашувнинг аҳамияти

I. Кириш: бу ҳужжат аслида нимани англатади

1.1.

Мақсад ва вазифалар

Гендер зўравонлик (ГЗ) жабрланувчиларини ҳимоя қилишга самарали ва мувофиқлаштирилган ёндашув учун ишлаб чиқилган ГЗга идоралараро жавоб қайтариш бўйича ҳужжат хотин-қизларга нисбатан зўравонлик глобал муаммосига қарши курашувчи миллий механизмларнинг бир қисми ҳисобланади. Мамлакатнинг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларига мос келадиган ҳуқуқий меъёрлари мавжуд бўлса хотин-қизларга нисбатан зўравонликка (ХҚНЗ) идоралараро жавоб қайтариш меха- низми яратилиши мумкин. Мамлакатда давлат муассасаларининг масъулияти ва фуқаролик жамияти ташкилотларининг ГЗ жабрланувчиларига уларнинг кўп сонли эҳтиёжларига мувофиқ ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг умумий жараёнига жалб этилишини тартибга солувчи қонун шаклидаги ҳуқуқий меъёрлар мавжуд.

ГЗга қарши чоралар кўришда махсус талаблар кенг қамровли ечимни ишлаб чиқишда аниқ ҳаракатларни бирлаштирадиган ва бажарилишини ташкил этадиган қўшма ҳаракатлар ва муносабатларни тартибга солувчи тушунчалар, принциплар ва меъёрларни аллақачон белгилаб қўйган.

Ушбу ҳужжат ўз навбатида ёрдам ёки хизмат тури бўйича стандарт операцион иш тартибларига (СОТ) мувофиқ ишлайдиган барча хизмат кўрсатувчиларнинг мувофиқлаштирилган иши учун самарали механизмни таъмин- лайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади. СОТлар хизмат кўрсатувчиларнинг ҳар бири учун маълум бир идоранинг гендерга асосланган зўравонликка қарши ҳаракатларини тартибга солади. Aсосий идоралар учун аниқ оператив тартиблар қўшимча равишда ишлаб чиқилган ва ҳужжатлар тўплами бир қисми сифатида тақдим этилган.

Ушбу ҳужжат барча йўналишдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи ГЗга идоралараро жавоб қайтариш тушунчасини ифодалайди. Бу тегишли идоралар учун, айниқса, ГЗ жабрланувчилари билан бевосита ишлай- диган мутахассислар учун умумий услубий базани талаб қилади.

Ҳужжат раҳбарлар, манфаатдор томонлар ва хизмат кўрсатувчилар учун ГЗ билан боғлиқ муаммоларни ҳал қиладиган ташаббуслар ва мавжуд дастурларни кучайтириш ёки ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма вазифасини бажаради.
II. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг аҳамияти

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг аҳамияти

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш самарали, тезкор ва изчил хизматлар тармоғи орқали гендер зўравонлик қурбонлари хавфсизлиги даражасини оширишни ва уларни қўллаб-қувватлашни таъминлайди.

Тегишли муассасалар/ташкилотларнинг уюшган фаолияти идоралараро гуруҳлар аъзоларига ўқув дастурларидан фойдаланиш имкониятини бериб, гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилайди. Зарур кўникмаларга ва мақбул хулқ-атвор шаклларига эга пухта тайёргарлик кўрган хизмат кўрсатувчилар тармоғи гендер зўравонлик жабрланувчиси эҳтиёжларига мослаштирилган эътиборли ва самарали кўмакни таклиф қилади ҳамда такроран жабрланиш хавфини камайтиради.

Самарали ва сифатли хизматлар тармоғи гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар ишончини, ваколатли муассасаларга/ташкилотларга мурожаат қилиш имкониятини ва мурожаат қилишни ошириш имконини беради.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш мустаҳкам ва барқарор ўзгаришларни келтириб чиқаради ҳамда гендер зўравонликка муроса қилиб бўлмайдиган институционал ва жамоавий маданиятни яратишга ёрдам беради.
III. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг мақсадлари

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг мақсадлари

Гендер зўравонликка қарши курашишнинг анъанавий модели гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар мажмуавий эҳтиёжларини қондира олмайдиган кўплаб чекланган хизматларни ажратган ҳолда алоҳида хизмат кўрсатувчилар (гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар учун бир нечта субъект) билан иш олиб боради.

Гендер зўравонликка қарши мувофиқлаштирилмаган тарзда чоралар кўришнинг камчиликлари қуйидагилардан иборат:

  • гендер зўравонликка учраган жабрланувчини мувофиқлашган ижтимоий кўмак ва ахборотдан маҳрум қилиш;

  • гендер зўравонликнинг жабрланувчиси учун вазиятнинг чигаллиги ва муайян аралашув/ёрдам кўрсатишни кечиктириш;

  • гендер зўравонлик жабрланувчисининг хизмат кўрсатувчилар олдига кўп марта ва қайта-қайта бориши, мавҳум идоралараро йўналишга амал қилиш;

  • гендер зўравонликнинг турли атама ва таърифларидан фойдаланиш;

  • гендер зўравонлик ҳолатлари ҳақида бир-биридан фарқ қилувчи маълумотлар/индикаторлар тўплаш;

  • гендер зўравонлик ҳолатлари бўйича маълумотларни ёзиб бориш, ҳисоблаш, ўтказиш ва тўплашнинг ҳар хил қоидаларидан фойдаланиш.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш ижтимоий-сиёсий фаровонлик, ҳуқуқий тартибни таъминлаш (ички ишлар органлари, прокуратура ва адлия бошқармалари) ва саломатлик соҳасидаги турли муассасалар томонидан (улар билан чекланиб қолмаган ҳолда) ишлаб чиқилган ва амалга ошириладиган дастурлар ҳамда тадбирларни уйғунлаштириш ва тузатишга қаратилган яхлит ва мувофиқлаштирилган ёндашувни ўзида ифода- лайди. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш идоралараро ҳамкорликка асосланган бўлиб,у гендер зўравонликка қарши курашиш учун умумий мафкура бўлишини ҳамда жалб қилинган ҳамкорлар томонидан белгиланадиган принциплар ва стандартларга риоя қилишни талаб қилади.

Идоралараро мувофиқлашув ва қайта йўналтириш гендер зўравонликка мажмуавий эътибор қаратишни ўзида ифодалайди ва қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

  • Гендер зўравонликнинг жабрланувчилари учун қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланишни таъминлаш ва соддалаштириш.

  • Ўзаро мувофиқлаштирилган идоралараро иш қоидалари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда барча дастурлар доирасида интеграциялашган ва турлича йўналган ёрдам/хизмат.

  • Барча даражаларда ва барча иштирокчи муассасалар томонидан ҳисобот юритилишини таъминлаш. Гендер зўравонликкабарҳам бериш вабунинг олдини олиш учун мувофиқлашган ҳаракатларни таъминлаш.

  • Гендер билан боғлиқ зўравонлик ҳақида аниқроқ маълумотлар билан таъминлаш, аралашув ва берилган йўлланмалар тарихи.
IV. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг асосий тамойиллари
Умумий модель гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи принциплар ва “Гендер зўравонлик ҳолатларини идоралараро бошқаришни мувофиқлаштириш” асосида ишлаб чиқилган.
Принципларнинг қуйидаги рўйхати ушбу модельга асосланган пойдеворини ўзида ифодалайди:

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш тамойили

Гендер зўравонликка жавоб қайтариш гендер зўравонлик жабрланувчиларига асосий хизматлар кўрсатувчи барча давлат ва нодавлат идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг иштирокини ўз ичига олади.

Жабрланувчининг эҳтиёжларига қаратилган ёндашув тамойили

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш жараёнига жалб қилинган барча хизмат кўрсатувчилар учун гендер зўравонлик жабрланувчи- ларининг ҳуқуқлари, эҳтиёжлари ва истаклари устувор аҳамият касб этиши керак.

Ҳамкорлик тамойили

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш жараёнига жалб қилинган ташкилотлар/ муассасалар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик ва мувофиқлашув ўрнатилишини назарда тутади.
Жамоавий бошқарув тамойили
Идоралараро аралашув ва қайта йўналтириш, ҳаракатлар стратегияси ва режалари, шу жумладан, дастурларни режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашга тегишли бўлган қоидалар жамоавий иштирок этиш асосида, хусусан, бенефициар (фойда олувчи)лар иштирокида (қўлланилиши мумкин бўлган ҳолларда) амалга оширилиши керак.
Стратегик режалаштириш тамойили
Аралашув ва қайта йўналтириш тартиб-принциплари, шунингдек, ҳимоя чоралари ягона услубга асосланган соҳалараро ёндашувни талаб этади.
Олдини олиш тамойили
Самарадор кенг қамровли гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш ёндашуви устувор аҳамият сифатида зўравонликни олдини олиш ва профилактикасини ҳам ўз ичига олади.
Ҳисобдорлик тамойили
Хизматларни кўрсатувчи барча ташкилотлар ва улар томонидан амалга оширилган тадбирлар ўзаро келишилган дастурлар ва қоидаларни амалга ошириш ва бажариш, ҳамда ўз фаолиятида устувор принципларга риоя қилиш мақсадида умумий маълумот базаси учун ҳисобдорликни таъминлаш.
Барқарорлик тамойили
Гендер зўравонликка жавобан идоралараро кенгашиб ҳаракат қилаётган муассасалар/ ташкилотлар, сиёсий ўзгаришларга, кадрлар алмашинуви ва кадрлар қизиқиши етишмаслигидан қатъи назар, барқарорлик ёндашувни амалга ошириш ва таъминлаш учун барча шарт-шароитларни яратишлари керак.
Хулоса ўрнида:
Гердер зўравонликка қарши курашиш бўйича идоралараро механизмнинг бир қисми бўлган муассасалар/ ташкилотларнинг барчаси хеч қандай истисносиз зўравонлик ҳодисаларини кўриб чиқишда уларнинг муносабатлари ва хатти-ҳаракатлари учун жабрланганларга ёрдам кўрсатишда принциплар рўйхатига риоя қилинишини ифодалайди.

Тартибга кўра, идоралараро мувофиқлаштирувчи муассасалар/ташкилотлар принципларни изчиллиги учун жавобгардир ва шунга кўра барча муассаса ва идораларнинг унга амал қилишни таъминлаши шарт.

Шахсий тарафкашлик ёки жалб қилинган муассасалар/ташкилотларнинг муносабатлари мазкур кўрсатмаларга амал қилишга таъсир этмаслиги керак.