ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ИДОРАЛАРАРО ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ БЎЙИЧА

СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

Гендер зўравонлик жабрланувчиларнинг имкониятларини кенгайтириш

ва ҳимоя қилиш бўйича самарали ва мувофиқлаштирилган ёндашув


2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича
стандарт операцион иш тартиблари

3/6

V.1. Мувофиқлаштириш
Мураккаб тизим сифатида гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларнинг/шахсларнинг биринчи ва бевосита эҳтиёжлари кенг рўйхатини қамраб олиш учун идоралараро тузилмани фаоллаштириш зарур. Гендер зўравонлик оқибати сифатида юзага келадиган эҳтиёжлар жамоатнинг эътиборини талаб қилади. Ҳукумат муассасалари ва фуқаролик жамияти бунинг қонуний ва ваколатли вакиллари ҳисобланади. Шундай қилиб, гендер зўравонликка жавоб қайтаришнинг самарали механизмини ишлаб чиқишни талаб қиладиган ҳар қандай стратегия идоралараро ҳамкорлик ва шерикликка асосланиши керак. Ҳамкорлик орқали ҳукуматлар, хусусий муассасалар ва ҳомийларга қарши ҳаракат қилишни давом эттириш мумкин.

Ҳамкорлик гендер зўравонликка идоралараро муваффақиятли жавоб қайтаришнинг муҳим омили ҳисобланади, чунки у ёрдам кўрсатиш учун ҳамкорликнинг кенг тармоғини ва қайта йўналтиришни таклиф қилади; жамоатчилик ҳокимияти бу жараённинг бир қисми бўлиши зарур.
Ҳар қандай ҳамкорлик прогрессив ҳамкорлик босқичларига эга, бунга қуйидагилар орқали эришилади:
  • манфаатдор гуруҳлар ўртасида ахборот алмашиш;

  • биргаликдаги фаолият учун пул маблағларини аралаштирмай ҳамкорлик қилиш;

  • биргаликдаги фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

  • ҳамкорлик шартларини белгилаш, таъминлаш ва молиялаштириш учун расмий ҳамкорлик доирасида режалаштирилган тадбирларни (келишув тўғрисида меморандум, ҳамкорлик тўғрисида баённома ёки контракт) амалга ошириш.
Муваффақият муаммо ҳақида муросага эришадиган ва уни ҳал қилиш режасини бирга ишлаб чиқадиган муассасалар тармоғига боғлиқ. Ҳамкорлик мақсади ва кутилаётган натижалари белгиланган бўлса ҳамда ҳамкор муассасалар билан биргаликда келишилган бўлса, расмий ҳамкорлик самаралидир.

Ҳар бир ҳамкор ташкилотнинг роли, мажбуриятлари ва вазифаларининг ёзма шаклда батафсил изоҳланиши уларнинг бажарилишини таъминлаши мумкин. Ҳар бир жалб этилган муассаса/ташкилот мажбуриятларини аниқлаштириш ва ёзма шаклда батафсил таърифлаш нореалистик мақсадларни қўймай, аниқ самарали ҳамкорликни таъминлайди.

Амалий даражада ҳамкорлик гендер зўравонликка қарши курашадиган муассасалар/ташкилотларни, балки уларнинг ишлаш усулларини ҳам боғлайди. Профессионал фаолиятдаги “шахсий алоқаларга” асосланиб қолмай, балки гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш муваффақиятли бўлиши учун гендер зўравонлик бўйича тадбирлар учун идоралараро мувофиқлаштирувчи органни, расмий мувофиқлаштирувчи гуруҳни ташкил этиш зарур.

Мақсадлар:

Идоралараро мувофиқлаштириш механизмига амал қиладиган муассасалар вакиллари одатда уларнинг аъзолари ҳисобланади.


Бу тузилма ҳар ойда мунтазам йиғилишлар чақириши ва қуйида санаб ўтилган мақсадларни кўзлаши керак:


  • барча муассасалар/ташкилотлар учун стратегиялар ва йиллик ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш;

  • гендер зўравонликка қарши курашиш учун ҳаракатлар режасини яхшилаш/мустаҳкамлаш чорала- рини таклиф қилиш;

  • муассасалар/ташкилотлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш;

  • гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш механизмини (интервенция ва қайта йўналтириш тартибларини) ишлаб чиқиш ва келишиш;

  • олдини олиш ва хабардорликни ошириш лойиҳаларида, ўқитиш дастурларида, тадбирларида бирга- ликда иштирок этишга кўмаклашиш;

  • молиялаштириш манбасини аниқлаш;

  • келишилган стратегиялар жараёнини назорат қилиш ва баҳолаш.
Ахборотни бошқариш ва уни жалб қилинган муассасалар/ташкилотлар ўртасида алмашиш гендер зўра- вонликка идоралараро жавоб қайтаришни мувофиқлаштиришнинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бир ҳамкор раҳбарликни ўз зиммасига олиши, ҳамкорликка риоя этилишини назорат қилиши ва мунтазам ахборот алмашиш жараёнини (учрашувлар, оралиқ ҳисобот ва ҳоказоларни) таъминлаши тавсия этилади. Бу вазифа устуворликларни мувофиқлаштириш ва бошқариш билан бирга кўп меҳнатни талаб қиладиган вазифа ҳисобланади.

Идоралараро мувофиқлаштирувчи орган/ташкилот гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришни кузатиш ва баҳолаш бўйича ташаббусни ўз зиммасига олиши керак. Бироқ кузатиш ва баҳолаш барча ҳамкорлар ўртасида шаффофликни ва ўзаро алоқани, шу жумладан мақсадларга эришиш ва натижаларни ҳужжатлаштиришда ютуқни кузатиш соҳасида ҳамкорликни таъминлаш учун зарур бўлган асл ва узоқ меҳнат ҳисобланади.

Мақсад — гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришда интервенция ва қайта йўналтиришнинг келишилган принциплари ҳамда жараёнларига риоя этилаётганлиги ёки риоя этилмаётганлигини аниқлаш, мақсадлар, фаолият ва ресурслар билан боғлиқ эришилган натижаларни баҳолаш, шунингдек киритилиши керак бўлган тузатишларни ва/ёки стратегиялар ҳамда ҳаракатлар режаларини модификациялашни белгилашдир. Бундан ташқари, кузатиш ва баҳолаш қайси чора-тадбирлар самаралироқ/ самарасизроқ эканлигини аниқлаши мумкин.

Молиялаштириш манбаларининг айрим типлари:

Идоралараро мувофиқлаштирувчи орган/ташкилот гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш учун маблағ тўплашда ёки манбаларни аниқлашда мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Молиялаштириш манбаларининг айрим типлари қуйида келтирилган:

  • маблағларнинг ижтимоий (давлат) манбалари;

  • контракт бўйича ёки ҳукумат томонидан кафолатланган ташқи қарзлар, бунинг учун тўлов, фоизлар ва бошқа харажатлар давлат муассасалари томонидан таъминланади;

  • қопланмайдиган халқаро жамғармалар;

  • маҳаллий ҳукумат муассасаларининг давлат бюджетлари;

  • хусусий манбалар ва хайрия маблағлари.
V.2. Ёрдам/хизмат кўрсатиш
Гендер зўравонликнинг идоралараро интервенцияси гендер зўравонликка учраган жабрланув- чилар/шахслар учун комплекс хизматлар кўрсатишни назарда тутади, бу хизматлар оғир тажриба таъсири ва оқибатларини камайтиради ҳамда жароҳат етказилишини тўхтатади, шу жумладан такроран жабрланишнинг олдини олади. Бундан ташқари, гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларнинг/шахсларнинг зарур эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда аниқланган эҳтиёжлар ва мавжуд ресурсларга мувофиқ хизматларнинг якка тартибдаги режасини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва назорат қилиш имконини беради. Барча хизматларнинг хатти-ҳаракатлари гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар эҳтиёжларига қаратилган бўлиши, идоралараро ёндашув ва яхлит ёндашув асосида амалга оширилиши, мослаштирилган ва барқарор бўлиши керак.

ГЗ билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар ҳал қилинмасдан қолаётганилиги учун ҳам, идоралараро жавоб қайтаришнинг фойдали томонларидан бири шундаки, у кўрсатилаётган хизматларнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги тўғрисида жабрланувчининг фикрига таъсир қилиши ва жамият манфаатларига мувофиқ келадиган хизматлар бўйича давлат сиёсатини ўзгартириши мумкин.

Нохуш ҳодиса ҳақида маълум бўлмагунгача ва гендер зўравонлик жабрланувчиси ёрдам сўраб мурожаат қилмагунгача ёрдам кўрсатиш мумкин эмас. Шу туфайли жавоб қайтариш зарур ёрдам хизматларини аниқлаб олиш ва талаб қилинган ҳамда ҳамдардлик билан ёрдам ва кўмак берадиган ҳамжамият аъзолари ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашдан бошланади.

Стандарт операцион иш тартиблари ГЗ жабрланувчисини танглик ҳолатидан чиқариш ва бошдан кечирилган зўравонлик таъсирини камайтириш учун ГЗга жавоб қайтариш механизмининг муҳим қисмини ҳамда воситасини ташкил килади.

Ҳар бир соҳада хизмат кўрсатувчи асосий муассасалар ва хизмат кўрсатувчилар (тиббий хизматлар кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, психологик ва ижтимоий хизматлар кўрсатувчилари) мазкур ҳужжатнинг пастдаги V.2.1 ва V.2.2. қисмларида акс эттирилган.
V.2.1. Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ)
Стандарт операцион тартиблар ГЗ жабрланувчисини танглик ҳолатидан чиқариш ва бошдан кечирилган гендер зўравонлик таъсирини камайтириш учун минимал хизматлар тўпламини тақдим этиш мақсадида хизмат кўрсатувчи фаолиятини ташкил этиш воситаси. Ушбу идоралараро жавоб қайтариш доирасида ишлаб чиқилган СОТлар умумий ГЗга жавоб қайтариш механизмининг муҳим, бир-бирини тўлдирувчи қисмидир. СОТлар ГЗ жабрланувчисининг эҳтиёжлари учун кенг қамровли хизматларни тақдим этишда ягона методология, универсал принциплар ва ёндашувларга эга.
  • Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш гендер зўравонлик жабрланувчисини ҳимоя қилишга, оиланинг бошқа аъзоларини, айниқса гувоҳларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга (агар зарур бўлса) ҳамда зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахсни жавобгарликка тортишга қаратилади.
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга кўрсатиладиган хизматлар шахсий ҳаёт хавфсизлиги, дахлсизлиги, махфийлик, онгли танлов, ҳурмат қилиш ва камситмаслик тамойилларига асосланган.

Хавфсизлик тамойили

Ҳар қандай интервенцияда гендер зўравонлик жабрланувчиларининг ва улар болаларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Бу, биринчидан, хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга зўравонлик хавфини солиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан, ҳатто эзгу мақсаддаги ҳаракатлардан тийилиши кераклигини англатади. Хавфсиз ва ғамхўр одамлар бўлишини таъминлаш зарур. Имконият ёки зарурат бўлса, гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга бошқа хизмат кўрсатувчилар олдига боришида ҳамроҳ бўлинг. Бундан ташқари, хизмат кўрсатувчилар хавфсизликнинг потенциал хавфларини баҳолашда ва хавфсизлик режасини ишлаб чиқишда гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга кўмак беришлари керак (2-иловага қаранг).

Дахлсизлик тамойили

Гендер зўравонликка учраган одамларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш керак.


Хизмат кўрсатиш босқичида гендер зўравонлик жабрланувчиси билан фақат гендер зўравонлик ҳолатларини бошқарадиган мутахассислар мулоқот қилиши керак, бундан гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг илтимосига кўра унга бошқа шахс мурожаат қилган ҳоллар мустасно.

Махфийлик тамойили

Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар хизматлардан фойдаланишга розилик беришидан олдин махфийликка қатъий риоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши керак. Гендер зўравонлик ҳолатларида тез-тез учрайдиган айбдорлик, уялиш ва ижтимоий стигматизация, айниқса кичик аҳоли пунктларида, махфий бўлган хизматлар соҳасида вазиятнинг яширин хусусиятига ва ишонч туйғусини шакллантириш заруратига урғу беради. Хизмат кўрсатувчилар фақат ўта зарур ҳолларда бошқа хизмат кўрсатувчилар билан гендер зўравонлик ҳолатларини муҳокама қилиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар тўғрисидаги барча ёзма маълумотлар ҳимояланган, блокировка қилинган файлларда сақланиши лозим.


Хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонлик жабрланувчиси хабардор этилиб, розилиги олинмай туриб гендер зўравонлик ҳолати тўғрисидаги ҳар қандай ахборотни алмашмаслиги керак (юридик чекловларни ёки мажбурий ҳисоботни эътиборга олиш керак). Агар келишилган ёки сўров берилган бўлса, гендер зўравонлик ҳолатлари билан шуғулланувчи бошқа хизмат кўрсатувчилар ҳузурига юборишдан олдин хабардор қилиб розилигини олинг. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга ёрдам бериш учун зарур бўлган тегишли ва ўринли ахборотнигина алмашинг.

Онгли танлов тамойили

Гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хоҳиш-истаклари, танлови, ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилинг. Хизмат кўрсатувчилар ҳар қандай сўров ёки текширув ўтказишдан олдин гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг асосий эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини кўриб чиқиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга ҳурмат билдириш ҳамкорликнинг холис усулини назарда тутади. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар билан ўзаро ҳамкорлик алоҳида хоналар ёки биноларда ўтиши керак. Гендер зўравонликка учраган, аёл киши ва болалар бўлган жабрланувчилар/шахслар билан боғлиқ вазиятда мутахассис аёллар билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ.

Камситмаслик тамойили

Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар ва барча хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик камситишсиз (ҳар қандай шаклдаги камситишсиз, шу жумладан ирқий, жинсий, терисининг ранги, миллати, этник мансублиги ёки ижтимоий келиб чиқиши бўйича камситишсиз) амалга оширилиши керак. Масалан, хизмат кўрсатувчилар муайян этник гуруҳга кирадиган гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга хизмат кўрсатишни рад этмаслиги ёки тури ва ҳажмини чекламаслиги керак.

ГЗ жабрланувчиси ва унинг болаларининг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари баҳоланади ҳамда улар асосида фаолиятнинг эҳтимолий вариантлари ва фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар ҳақида аниқ ва тўғри ахборот тақдим этилади. Бунда ГЗни бошдан кечирган жабрланувчи тегишли муассасага мурожаат қилиши мумкин бўлган аниқ хизматлар кўрсатилади.

Хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонлик жабрланувчисини ўзлари таклиф қиладиган ёрдам ҳақида хабардор қилиши ва бекорга кутмаслик учун қайси хизматлар кўрсатилмаслигини аниқ белгилаши керак. Гендер зўравонлик ҳолатига аралашув ҳолатни бошқариш жараёнида намоён бўлиб, ҳар бир мамлакатнинг ҳуқуқий ва ахлоқий доираларида ташланадиган тўртта қадамни ўз ичига олади. Гендер зўравонлик ҳолатларини бошқариш бир чизиқли ёки бир томонлама жараён эмаслигини қайд этиш муҳим. Ҳолатни баҳолаш ёки аралашув режаси жараённинг ҳар исталган пайтида юз бериши/такрорланиши мумкин.

Идоралараро жавоб қайтаришда барча хизмат кўрсатувчиларнинг операцион иш тартиблари ГЗ жабрланувчилари ва уларнинг болаларида гендер зўравонлик ҳолатининг таъсирини йўқотиш ёки камайтириш учун минимал таянч хизматларни тақдим этишда ўзаро кетма-кет қадамлардан иборат.

Ҳаракатлар кетма-кетлиги ҳолатни аниқлаш, уни баҳолаш, хизмат кўрсатиш, ҳолатни ҳужжатлаштириш ва қайта йўналтириш босқичларини ўз ичига олади.
1
Аниқлаш
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчини ва интервенцияни амалга ошириш учун сабабларни аниқлаш гендер зўравонликка эътибор қаратишдаги биринчи қадамдир. Бу гендер зўравонлик жабрланувчиси сифатида ўзини ўзи фош этишга кўмаклашиш ёхуд йўналиш ёки ҳисоботдан келиб чиқиб, аниқлаш (мажбурийми ёки йўқ) орқали амалга оширилиши мумкин. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг мустақиллиги ва махфийлиги жабрланувчи хавфсизлигининг гарови ҳисобланади.
2
Баҳолаш
Гендер зўравонлик жабрланувчиси вазиятига таъсир кўрсатадиган ижтимоий, оилавий ёки шахсий ҳолатни тушуниш учун потенциал/мавжуд хавф омилларини, эҳтиёжлар ва ресурсларни тўғри ҳамда тўлиқ баҳолаш талаб этилади. Зўравонлик турлари, гендер зўравонлик жабрланувчиси оила аъзолари билан муносабатлар, уни жамиятга интеграциялаш, гендер зўравонлик жабрланувчиси томонидан муаммоларни тушуниш ва ҳал қилиш механизми, иқтисодий оқибатлар баҳоланиши керак. Бу қадам, агар зарур бўлса, ҳолатни бошқариш бўйича хизматларга ёки бошқа хизмат кўрсатувчилар олдига жўнатишга хабардор этиб розилик олишни ўз ичига олиши керак.
3
Хизматлар/ёрдам кўрсатиш
Хизматлар/ёрдам кўрсатиш режаси гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларни/ шахсларни ҳимоя қилиш ва зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш учун зарур хоҳиш-истаклар ҳамда ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Хизматлар/ёрдам кўрсатиш режасида натижалар, ҳаракатлар режаси, усуллар ва муддатлар келтирилади, шунингдек қўйилган мақсадларга ёки кутилаётган натижаларга эришиш учун зарур хизмат турлари ва ресурслар белгиланади. Шу лаҳзада қайта йўналтириш режалаштирилади. Интервенция режасини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш (хизматлар кўрсатиш) интервенция режасини татбиқ этишдан иборат. Ҳолатни идоралараро бошқаришда турли хизмат кўрсатувчилар Хизматлар/ёрдам кўрсатиш режаси ҳаракатларининг бир қисминигина амалга ошириши мумкин ва ҳолатни бошқариш учун тайинланган битта хизмат кўрсатувчи Хизматлар/ёрдам кўрсатиш режасини мувофиқлаштиради ва ундаги тадбирларни бажаради. Натижалар мақоми баҳоланади ва, зарур бўлса, Хизматлар/ёрдам кўрсатиш режасига ўзгартишлар киритилади. Хизматлар/ёрдам кўрсатиш энг яхши натижага эришганда ёки гендер зўравонлик жабрланувчиси эҳтиёжлари/хоҳиш-истаклари ўзгарганда тугайди.

Гендер зўравонлик жабрланувчиси қайси муассасага мурожаат қилишидан қатъи назар унинг хавфсизлигини таъминлаш учун амалга ошириладиган аралашувнинг энг минимал мажмуавий чора-тадбирлари мавжуд. Бундай аралашувнинг минимал мажмуавий чора-тадбирларига гендер зўравонликка қарши курашувчи муассаса кўрсатмалари чекланган бўлганда ёки бу аралашув гендер зўравонлик жабрланувчиси гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодисани хабар қилса ва агар хизматдан фойдаланиш имкони бўлмаса ёки ҳеч бўлмаса энг зарур ёрдам ўз вақтида диққат билан ва махфий тарзда кўрсатилмаган бўлса, хизмат кўрсатувчига нисбатан ишонч йўқотилиши мумкинлигини, бу эса, ўз навбатида гендер зўравонлик жабрланувчисининг юз берган ҳодиса ҳақида бошқа бирор кимсага айтишни хоҳламаслигига сабаб бўлишини назарда тутиши керак.
4
Хужжатлаштириш
ГЗга идоралараро жавоб қайтариш тизимидаги ҳужжатлаштириш функцияси зўравонлик ҳолатини рўйхатга олиш жараёнининг ўзигина эмас, балки бу ГЗ ҳолатини таҳлил қилишга, жамиятдаги мавжуд гендер зўравонлик тенденциялари ва шаклларини аниқлашга ва сиёсий қарорларни ишончли маълумотлар билан таъминлашга ёрдам берадиган барча мавжуд маълумотларни ўз ичига олган батафсил тузилган тўпламдир.

Ҳар бир ГЗ ҳолати барча хизмат кўрсатувчилар томонидан ҳужжатлаштирилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар, агар ГЗ ҳодисаси тарихи ҳужжатлаштирилмаган бўлса, ҳеч бўлмаганда ГЗ ҳодисаси ҳақидаги энг сўнгги маълумотларнинг тўлиқ шарҳини тақдим этиши керак.

ГЗ ҳолатларининг ҳужжатлаштирилиши стандарт шакллар, қўлда ёзилган эслатмалар, жадваллар, фотосуратлар, қоғоз регистрлар ва бошқалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Ҳар битта ГЗ ҳолати ҳақидаги керакли маълумотларни тўплаш ва уларни маълумотлар базасига киритиш қуйидагича амалга оширилади: а) ГЗ ҳолатларини назорат қилиш ва баҳолаш учун маълумотлар яратиш; б) маълум бир соҳа бўйича ошкор қилинган ҳолатлар тўғрисида аниқ тушунча бериш; c) ГЗга идоралараро жавоб қайтаришнинг ишлашини баҳолашга ёрдам бериш.

ГЗ ҳолатини ҳужжатлаштириш, барча хизмат кўрсатувчилар ўртасида, умумий ишончли далилларга боғлиқ бўлган маълумотлар тўплами воситаларнинг келишилган ягона методологиясига мувофиқ амалга оширилади.
5
Йўлланма бериш
Йўлланма бериш функцияси гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/ шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни пухта ўйланган ҳолда ташкил этиш/мувофиқлаштиришдан иборат, бунда хизматлар улардан фойдаланишни енгиллаштириш учун икки ёки ундан кўп хизмат кўрсатувчилар томонидан кўрсатилади (гендер зўравонликка учраган жабрланувчини қарор қабул қилиш жараёнига жалб қилган ҳолда). Ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат кўрсатишнинг мувофиқлаштирилиши мутахассисларни ва интервенциянинг барча тегишли ҳаракатларини бажариш учун зарур бошқа ресурсларни пухта ўйлаб жалб қилишга кўмаклашади. Бу интервенция режасини амалга оширишда иштирок этувчи хизмат кўрсатувчилар ўртасида мунтазам ахборот алмашиш орқали таъминланиши мумкин.
Кейинги бўлимда гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар учун хизмат кўрсатувчи муҳим идоралар келтирилган. Мажбуриятлар тушунтирилиши муассасалар ва хизмат кўрсатувчилар кўрсатмалари ҳамда чекловларини яхшироқ тушуниш имконини беради, шунингдек қайта йўналтиришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш учун асос сифатида хизмат қилади.