V. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг функциялари
Мувофиқлаштирилган ва келишилган идоралараро ҳаракатни кўзда тутувчи тизим / механизмни яратиш, бошқа хизмат кўрсатувчилар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорликни таъминлаш, муаммо ҳақида кенг кўламли маълумотларга эга бўлиш, амалга оширилган тадбирлар натижалари тўғрисида аниқ тасаввурга (маълумот алмашиш) эга бўлиш каби функцияларнинг амалга оширилишини кўзда тутмайдиган алоҳида олинган муассаса / ташкилотнинг самарали тарзда чора кўриши давлат миқёсида ёки умуман жамиятда гендер зўравонлиги муаммосини ҳал қила олмайди.
Бундай иш услуби кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини баҳолашга имкон бермайди. Оқибатда эса, ГЗ ҳолатлари нотўғри баҳоланиши ва кўрилаётган чора-тадбирлар етарли бўлмаслиги мумкин.
Гендер зўравонликка эътибор қаратишнинг самарали мажмуавий ёндашувининг олдини олиш ва жавоб қайтариш стратегияларини ўз ичига олиши керак. Олдини олиш гендер зўравонлик хавфига кўмаклашадиган, уни мустаҳкам- лайдиган ёки кучайтирадиган гендер асосидаги зўравонликнинг асосий сабаблари ва муайян вазиятга боғлиқ омилларни камайтириш ёки бартараф этишдан иборат. Гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодисалар оқибатлари ёки натижаларини белгилаб берадиган жавоб қайтариш чораларини ўз ичига олади.