ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича

стандарт операцион иш тартиблари

4/6

V.2.2. Хизмат кўрсатувчиларнинг роли ва мажбуриятлари
Тиббий хизмат кўрсатувчилар, ижтимоий-руҳий хизматлар ва полиция ҳамда судни ўз ичига олган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари идоралараро аралашувда ва гендер зўравонлик ҳолатларига қайта йўналтиришда ҳал қилувчи роль ўйнайдиган муҳим хизмат кўрсатувчилар ҳисобланади.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришда хизмат кўрсатувчилар юқорида таърифланган тартиб-таомилларни жорий этади ва ҳар бир муассасага/ташкилотга хос бўлган хизматларни кўрсатади. Хизмат туридан қатъи назар барча хизматлар гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар эҳтиёжларига қаратилган бўлиши ҳамда идоралараро ва комплекс ёндашув асосида тақдим этилиши, фойдаланиш мумкин бўлган ресурсларга ва гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар эҳтиёжларига мослаштирилган бўлиши керак.

Ҳар бир хизмат кўрсатувчи гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга жавоб қайтариш масаласида жавобгарлик роли ва соҳасини белгилаб берадиган тафсилотли махсус баённомаларга ва интервенциянинг стандарт операцион иш тартибларига (СОТ) эга бўлиши керак. Аралашувнинг стандарт операцион иш тартиблари ишлаб чиқилиши ва қайта йўналтириш муҳим манфаатдор томонлар ва хизмат кўрсатувчилар билан келишувни ўз ичига олиши керак бўлган жараёндир. Жавоб қайтариш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда СОТ муҳимдир, чунки улар асосий принципларни, ахлоқий стандартларни белгилайди ва идоралараро хизмат кўрсатилишини мувофиқлаштиради.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш билан шуғулланувчи барча муассасалар/ташкилотлар белгиланган асосий принципларга риоя қилиши ва ҳар қандай гендер зўравонлик жабрланувчисига тегишли хизматлар кўрсатиш учун етарлича ресурслар бўлишини таъминлаши керак. Шуни ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатувчилар салоҳиятини ривожлантириш гендер зўравонликка қарши курашишга қаратилган самарали дастурнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
А.
Соғлиқни сақлаш хизматлари
Гендер зўравонлик жабрланувчиси зудлик билан тиббий хизматлар кўрсатиш учун шошилинч ёрдам бўлимига мурожаат қилганда, шунингдек гендер зўравонлик юз берганда соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганда тиббий хизмат кўрсатувчиларининг аралашуви зарур бўлади.

Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар учун комплекс тиббий хизматлар кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • анамнез йиғиш ва клиник текширувдан ўтказиш;
  • жароҳатларни ва кечиктириб бўлмас тиббий муаммоларни даволаш;
  • психологик/руҳий ҳолатини баҳолаш ҳамда бошқариш;
  • далил-исботлар тўплаш;
  • хатарларни баҳолаш ва бошқариш.
Қуйидаги рўйхатда гендер зўравонликни идентификация/аниқлашда тиббиёт ходимлари амалга ошириши керак бўлган муҳим жабҳалар санаб ўтилган:

  • Гендер зўравонлик белгилари ва аломатларини аниқлаш. Хулқ-атворнинг айрим белгилари гендер зўравонлик ҳолатлари борлигидан дарак бериши мумкин.

  • Гендер зўравонликни бошидан ўтказганлигидан дарак берувчи клиник аломатлар бор аниқланса, гендер зўравонлик тўғрисида саволлар бериб, беморга нисбатан гендер зўравонлик содир этилганлигига ойдинлик киритиш. Гендер зўравонлик тўғрисида сўраганда риоя этиш зарур бўлган қатор зарур талаблар мавжуд: тиббий хизмат кўрсатиш принциплари, гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар билан алоқа қилиш учун тайёрланган малакали тиббиёт ходимлари, гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар шахсий ҳаёт махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаш, қайта йўналтириш тизимининг мавжудлиги.

  • Ресурслар, кўникмалар ва йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши керак бўлган кейинги қадамлар (баҳолаш, тиббий, тиббий ижтимоий хизматлар кўрсатиш, далил-исботлар тўплаш, гендер зўравонликни ҳужжатлаштириш ва қайта йўналтириш) тўғрисида қарор қабул қилиш.

  • Беморга гендер зўравонлик ва унинг саломатлик учун салбий оқибатлари тўғрисида маълумот бериш.

  • Мулоқат ва тиббий кўрик давомида дўстона ва ишончли муҳит яратиш, беморни фаол эшитиш ва кўнглини кўтариш.

  • Кўрсатиладиган тиббий хизматлар/муолажаларга пациент розилигини олиш. Онгли розилик гендер зўравонликка учраган вояга етган жабрланувчи/шахс, болалар ёки имконияти чекланган шахслар учун ота-она ёки васий томонидан имзоланиши керак.

  • Бошқа юридик хуқут тартибот муассасалари олдида гендер зўравонлик ҳолатлари ҳақида мажбурий ҳисобот бериш.

  • Бемор анамнезини тўплаш ва уни тиббий кўрикдан ўтказиш.

  • Тиббий кўрик мақсадларини тушунтириш ва ГЗ жабрланувчиси розилиги олингандан кейин мавжуд маҳаллий протоколлар асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ далил тўплаш.

  • Тегишли тиббий ёрдам билан таъминлаш. Саломатлик ҳолатини баҳолаш/текшириш. Тиббиёт муассасасига мурожаат қилган гендер зўравонлик жабрланувчиси жисмоний зўравонликни бошидан ўтказган бўлса, унинг жароҳатлари даволаниши ёки унга оғриқни, хавотирни ёки уйқусизликни енгиллаштириш учун дори воситаси берилиши керак. Жинсий зўравонлик юз берган бўлса, жинсий йўл билан ўтадиган инфекцияларни профилактик даволаниши таъминлаш, ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигини текшириш ва исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида шошилинч контрацепция воситасини таклиф қилиш ёки рецепт ёзиб бериш, жинсий алоқадан кейин ОИВ юқиши хавфини камайтириш учун махсус превентив тадбирлар ҳамда гепатит Б ва қоқшолга қарши эмлашлар ўтказиш.

  • Гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг кечиктириб бўлмас руҳий эҳтиёжларига эътибор қаратиш.

  • Гендер зўравонлик оқибатида соғлиққа етказилган таъсир далилларини ҳужжатлаштириш.

  • Беморга уни ўз илтимоси ва/ёки заруратга қараб бошқа хизмат кўрсатувчиларга (масалан, ихтисослашган тиббиёт муассасалари, хотин-қизлар бошпаналари, инқироз марказларига) юбориш мумкинлиги ҳақида ахборот бериш.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиси танлови бўйича йўлланма бериш.

  • Беморга хавфсизлик чораларини режалаштиришда ёрдам кўрсатиш.

  • Тегишли тарзда тиббий хизмат кўрсатишни режалаштириш ва амалга ошириш.
Б.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноятлар деб ҳисобланган гендер зўравонлик ҳолатларини текшириш ва суд орқали таъқиб қилиш учун жавоб беради.

Ички ишлар органлари кўпинча гендер зўравонлик жабрланувчиси ўз вазияти ҳақида хабар берадиган биринчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Ички ишлар органлари гендер зўравонлик ҳолатига қай тарзда эътибор қаратиши ва гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахс эҳтиёжларини қай даражада қондириши гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахс томонидан амалга ошириладиган кейинги қадамларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахсни сўроқ қилишнинг муқобил усуллари нима бўлганлиги ҳақида батафсилроқ ахборот олишга кўмаклашиши мумкин. Зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахсни сўроқ қилиш тергов ўтказиш вақтида ички ишлар органлари ходимларидан зўравонлик ҳаракатларини содир этганлик учун жавобгарликдан хабардор бўлишни ва зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахснинг реакциясини олдиндан билишни талаб қилади.

Далилларни текшириш ва тўплаш гендер зўравонлик ҳолатларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Гендер асосидаги зўравонликнинг кўпчилик шакллари “ёпиқ эшиклар ортида” юз бериши ва улар ҳақида кам хабар берилиши туфайли гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг кўрсатмалари баъзида зўравон хулқ-атвордан дарак берувчи ягона кўрсатмалар бўлиши мумкин. Тўғри ва тўлиқ текширув прокуратура ходимларини гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг кўрсатмаларини қўллаб-қувватлайдиган қўшимча далиллар билан таъминлаши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ички ишлар органлари ходимлари томонидан вақтинчалик ҳимоя ордерларини бериш ва қўллаш учун қоидалар билан таъминлайди.

Гендер асосидаги зўравонликдан жабрланган шахс малакали бепул юридик ёрдам олиш ва иш кўриб чиқилаётган барча босқичларда вакил сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ “pro bono” принципи бўйича (кўнгилли асосда) ишлаётган адвокатлар ва/ёки гендер зўравонлик муаммосига ихтисослашган нотижорат ташкилотлар юристлари орасидан малакали юрист тақдим этиш билан таъминланади. Гендер асосидаги зўравонликдан жабрланганлар хизматлари ҳақи, зарур бўлса, ихтисослаштирилган фондлардан тўланади.

Гендер зўравонлик жабрланувчиси билан ўзаро ҳамкорлик одамлардан холи жойда амалга оширилиши керак ва айнан ўша жинсдаги ёки гендер зўравонлик жабрланувчиси маъқул кўрган ходим томонидан ўтказилиши лозим. Ишончли далил-исботни ўзида ифодалайдиган суд-тиббий экспертиза ўтказиш зарур бўлган барча ҳолларда таклиф этилиши керак. Текширув вақтида полиция, агар зарур бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчиси ҳимоясини таъминлаши керак. Агар қўллаш мумкин бўлса, ички ишлар профилактика инспектори гендер зўравонлик юз берган жойни бориб кўради ва далил тўплайди. Тўпланган далиллар иш материалларига илова қилинади, улар жиноий даъво қўзғаш учун суд муассасаларига тақдим этилади; айрим ҳолларда бу гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг расмий шикояти бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.

Иш материаллари полиция томонидан суд муассасаларига тақдим этилганидан кейин жиноят процесси қўзғатилади. Жинсий зўравонлик шаклларининг таъсирчанлигини инобатга олиб, бундай ҳолатда суд орқали жавоб қайтариш зўравонликнинг бошқа шаклларига жавоб қайтаришдан фарқ қилиши керак; ишни кўриш холи жойларда ва айрим сессиялар чоғида ўтказилиши керак. Ишни кўриш вақтида гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ҳимоя ва хавфсизлик чоралари ишга солинади. Суд хизматларини кўрсатувчилар юридик жараён ва суд текширувининг барча жиҳатлари юзасидан бепул ёки арзон маслаҳатлар тақдим этишлари керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга жабр етказмайдиган тарзда муносабатда бўлиш лозим, шунингдек зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс билан зиддиятга бормаслик зарур.

Гендер зўравонлик жабрланувчиси қуйидаги бир қатор сабаблар асосида фуқаролик даъвосини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга: ажрашиш, мол-мулкни тақсимлаш, болаларга васийлик қилиш ва гендер зўравонлик жабрланувчиси кўрган зарарни қоплаш (масалан, эътиборсиз ёки ҳақоратли муносабат натижасида мутахассислар томонидан такроран жабр етказилиши).

ГЗни бошдан кечирган жабрланувчилар учун мажмуавий ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ГЗ ҳолати/ҳодисасини ўрганиш;

  • далиллар тўплаш;

  • зўравонлик қайта содир этилишининг олдини олишда ҳуқуқий ёрдам;

  • хавфни баҳолаш ва бошқариш.
В.
Психологик хизматлар
ГЗ жабрланувчиларининг психологик ҳолатини тузатишни таъминлайдиган психологик хизматлар уларнинг ижтимоий мослашуви, ижтимоийлашуви ва ўзи яшаётган муҳитга интеграциялашувига қаратилган. Психологнинг асосий саъй-ҳаракатлари ГЗ жабрланувчиларига руҳий ҳолатини яхшилашда, яшаш муҳитига мослашиш қобилиятини тиклашда ёрдам беришни кўзда тутади.

Барча ҳаракатлар ГЗ жабрланувчисига қаратилиши ва идоралараро ҳамда яхлит тарзда, барқарор амалга оширилиши керак.

Танглик ҳолатидаги аралашувда психолог хотин-қизларга зўравонлик жароҳати билан самарали курашишда ёрдам бериши зарур. Бунинг учун маслаҳат жараёнида психолог ёрдамида ҳал қилинадиган учта вазифа қўйилади, улар:

1) бўлиб ўтган воқеа ҳақида холис ва аниқ фикр билдириш;

2) ҳиссиётларни ва реакцияларни бошқариш, эҳтиросларни жиловлаш;

3) жароҳатни енгиш учун ўзини тутиш моделларини шакллантириш.

Шундай қилиб, ГЗ жабрланувчилари учун танглик ҳолатида маслаҳат беришда қуйидагилар муҳим саналади:

  • ўзини қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишини таъминлаш;

  • зўравонлик ҳолатлари билан боғлиқ аниқ ҳаракатлар режасини тузишда ёрдам бериш;

  • шахсий ва ўзаро муносабатларнинг асосий муаммоларини аниқлашга ёрдам бериш;

  • тангликдан чиқиш учун ички ресурсларни сафарбар қилишга ёрдам бериш;

  • содир бўлган воқеаларнинг жиддийлигини англашга ва ўзи ҳамда фарзандлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ёрдам бериш;

  • ўзига келиш учун вақт зарурлигини тушунишга ёрдам бериш;

  • жабрланган шахснинг руҳиятидаги кучли томонларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш.

Эҳтиросга берилган тарзда жавоб берилганидан сўнг психологлар шахсият ва ўзаро муносабатлар доирасидаги тизимни тиклаш учун тарбиявий хатти-ҳаракатларни (ўзини тутиш намуналарини) ҳамда зўравонлик ҳолатларининг амалга оширилишини таъминлайдиган механизмларни ўрганишга йўналтирилган ишларга ўтишлари керак.

Психологик хизматлар махсус психологик ёрдам хизматлари томонидан кўрсатилади. Ушбу хизматлар ҳукумат томонидан бошқариладиган ижтимоий ёрдам ташкилотлари ёки махсус маслаҳат ва қўллаб-қувватлаш бўлимига эга ГЗ жабрланувчилари учун ихтисослашган хизматлар бўлиши мумкин. Зўравонлик жабрланувчиларини реабилитация қилиш ва уларни мослаштиришиш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари, шунингдек, ГЗ жабрланувчилари билан ишлайдиган нодавлат нотижорат ташкилотлари асосий психологик хизмат кўрсатувчилар ҳисобланади.

ГЗ жабрланувчилари учун асосий психологик хизматлар турли вазиятларда ва кенг кўламда кўрсатилиши керак:

  • инқирозли вазиятда маълумот бериш;

  • инқирозли вазиятда маслаҳат ўтказиш;

  • ёрдам тармоқлари: “Ишонч телефони” ва “Телефон орқали туну кун ёрдам хизмати” воситалари;

  • психологик маълумотлар билан таъминлаш (ГЗнинг сабаб ва оқибатлари), шунингдек, ГЗ вазиятидан чиқиб кетиш йўллари ҳақида;

  • B юзма-юз ва телефон орқали психологик маслаҳатлар бериш;

  • B психотерапия машғулотлари (зарур бўлганда);

  • B гуруҳ миқёсида психологик ёрдам (психологик тренинглар ва “қўллаб-қувватлаш гуруҳлари”).

Бундан ташқари, психологик хизмат кўрсатувчилар жамоатчилик билан ишлаш ва гендер зўравонлиги бўйича таълим олишлари керак.

Хизмат кўрсатувчи билан ўзаро алоқада бўлган пайтдан бошлаб (масалан, психолог-маслаҳатчи) ГЗ жабрланувчиси махфийлик сақланишига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунга, агар керак бўлса, психолог хизматига ва бошқа хизмат кўрсатувчига мурожаат қилишга розилик олиш киради.
Г.
Ижтимоий хизматлар
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар билан бевосита алоқага киришадиган барча хизмат кўрсатувчилар улар билан ишлашнинг бош принципларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётга татбиқ эта олиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларни/шахсларни диққат билан эшитиш ва тўлиқ ҳамда аниқ ахборот бериш — барча хизмат кўрсатувчиларнинг мажбурияти айнан шундан иборат; мураккабликнинг қуйироқ даражасида гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар билан алоқага киришадиган ҳар бир мутахассис уларни минимал даражада ижтимоий қўллаб-қувватлаши керак, жумладан:

  • гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хавфсизлиги чораларини таъминлаши;

  • гендер зўравонликка учраган жабрланувчини диққат билан тинглаши ва нохуш ҳодисани дастлабки тарзда баҳолаш учун ўринли, холис саволлар бериши, гендер зўравонлик жабрланувчиси белгилаган мулоқот доирасини ҳурмат қилиши;

  • зўравонлик жабрланувчининг айби эмаслигига ва фақат жиноятчи бунга жавоб беришига урғу бериши;

  • унга кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар ҳақида аниқ ва тўлиқ ахборот тақдим этиши;

  • айниқса гендер зўравонлик жабрланувчиси гендер зўравонликни тугатиш учун бирор-бир чора кўришга тайёр бўлмаса ёки гендер зўравонлик натижасида жароҳатни енгиб ўта олмаса, энг зарур хавфсизлик режасини тузиши;

  • гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга нима қилишни ва қаерга боришни айтмай, у асослантирилган қарор қабул қилишига ёрдам бериши.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар, одатда, барча хизмат кўрсатувчилар томонидан барча хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб, ҳолатларни бошқарувчи мутахассислар сифатида ҳаракат қилади.

  • Ўзига бўлган ҳурматни қайтариши ва ўз ҳаётини яна назорат қилиши учун гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/ шахсларга ёрдам кўрсатиш ижтимоий хизматларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
  • Ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қисқа таърифи:
    • гендер зўравонлик жабрланувчиси хавфсизлиги соҳасида ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш,
    • эҳтиёжларни баҳолаш асосида аралашувлар режасини ишлаб чиқиш,
    • хизмат кўрсатиш режасини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш,
    • гендер зўравонлик жабрланувчиси бошқа хизмат кўрсатувчилар олдига боришида ҳамроҳ бўлиш,
    • режа мақсадларига мувофиқ кейинги фаолиятни таъминлаш.
Ижтимоий хизматларнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
  • танг вазиятда маслаҳат бериш;

  • хавфсиз турар жой тақдим этиш;

  • узоқ вақт ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат бериш;

  • хавфларни баҳолаш ва бошқариш.

Хавфсизликни таъминлаш ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Вақтинчалик турар жой тақдим этиш, имкониятга қараб молиявий қўллаб-қувватлаш ва хавфсиз жойга транспортда боришини таъминлаш — гендер зўравонлик жабрланувчиси хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатлардир. Хавфларни бошқариш ва хавфсизлик чораларини мунтазам таъминлаш хавфсизликни таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Одам савдосига жалб қилинган жабрланувчи/ шахс жойлашган ерни аниқлашга уринаётган ҳолларда ва гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/ шахсга жиддий хавф солинаётган вазиятларда одам савдосига жалб қилинган жабрланувчилар/шахслар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилиши керак.


Гендер зўравонликка муваффақиятли жавоб қайтариш узоқ муддатли саъй-ҳаракатдир ва хизмат кўрсатувчилар бу муваффақиятни бошқа нуқтадан баҳолаши мумкин. Гендер зўравонлик билан боғлиқ вазият якунлангунга ва жароҳат енгиб ўтилгунга қадар гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга ёрдам кўрсатишдаги ҳар бир қадам ўз-ўзидан муваффақият ҳисобланади.
V.3. Умумий ҳисоботлар ва қайта йўналтириш
Гендер зўравонлик жабрланувчиси гендер зўравонлик ҳолати ҳақида бошқа хизмат кўрсатувчига хабар бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга; унинг танловини ҳурмат қилиш зарур ва нима бўлганда ҳам гендер зўравонликка учраган жабрланувчини ҳар қандай мумкин бўлган усул билан қўллаб-қувватлаш зарур. Гендер зўравонлик жабрланувчиси ҳуқуқий розилик берадиган ёшга тўлмаган шахс бўлган ёки теварак-атрофни мақбул идрок қила олмайдиган шахс бўлган ҳоллар ЁКИ гендер зўравонлик жабрланувчиси хавфсизлигига яққол ва бевосита таҳдид солинаётган бўлса ЁХУД ҳисобот мажбурий бўлса, бу қоидани четлаб ўтиш мумкин.

Aгар жабрланувчи нохуш ҳодиса ҳақида бирор кимсага хабар беришни хоҳламаса, бундай вазиятда мақбул ёрдам кўрсатиш имкони йўқ.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига кўра айрим ҳолатларда соғлиқни сақлаш хизматлари кўрса- тувчилар, ҳаттоки бундай талаблар гендер зўравонлик жабрланувчиси махфийлигини ва мустақиллигини ҳурмат қилиш каби бош принципларга зид бўлса ҳам, ички ишлар органларига гендер зўравонлик ҳақида хабар бериши шарт. Мажбурий ҳисобот биринчи навбатда болалар ва вояга етмаганларга, ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан зўравонлик холатларига тегишли. Бундай вазиятда хизмат кўрсатувчи мажбурий ҳисоботга қўйилган талаблар, шу жумладан ҳисобот механизмлари ва текширув ўтказиш тартиблари ҳақида барча ахборотни олиши ва ўрганиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга қонунларга мувофиқ гендер зўравонликка оид айрим ҳолатлар ҳақида ҳисобот тақдим этилгандан кейин нима бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилиши керак.

Агар ҳисобот жараёни мажбурий бўлса ҳам, бундай вазиятларда хизмат кўрсатувчилар мажбурий ахборот бериш тартибларини батафсил ўрганиб, гендер зўравонлик жабрланувчиси махфийлиги, хавфсизлиги, қадр-қиммати ва хотиржамлиги сақланишини таъминлаши керак.

Ҳисобот беришнинг энг хавфсиз ва самарали усулини таъминлаш учун ва жабрланувчининг парваришланиш ҳамда даволаниш бўйича хоҳиш-истакларига мувофиқ унинг шошилинч ва кўплаб эҳтиёжларини қаноат- лантириш қайта йўналтириш тизимининг мақсади ҳисобланади. Бундан ташқари, қайта йўналтириш тизими хизмат кўрсатишга уюшган ҳолда ёндашишга асосланади. Бундан ташқари, қайта йўналтириш хизматлар кўрсатишга мувофиқлаштирилган ёндашувни таъминлайди.

Бундан ташқари, гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар ўз хоҳиш-истаклари/эҳтиёжларига мувофиқ ёрдам олиш учун турли имкониятлардан фойдалана олиши жуда муҳимдир; қайта йўналтириш тизимини яратишда йўлланма бериладиган ягона йўл кўрсатилмаслиги керак. Барча хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонлик жабрланувчиси алоқага киришган биринчи киши бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар қайта йўналтириш тизими ва имкониятлари ҳақида хабардор этилган бўлиши керак. Йўлланма бериш тизими, агар муассасалар/ташкилотлар, муайян хизмат кўрсатувчилар (мутахассислар) ҳақидаги ахборот/ маълумот ва боғланиш мумкин бўлган маълумотлар тизимга солинган бўлса ва барча тегишли муассасаларга берилган бўлса, самарали ишлайди.

Агар гендер зўравонлик жабрланувчиси қўллаб-қувватлашнинг ҳар қандай бошқа хизматидан фойдала- нишни ёки бирор-бир суд жараёнини қўзғатишни хоҳласа, ҳар сафар гендер зўравонлик хавфи ёки ҳолати аниқланганда хизмат кўрсатувчилар барча тегишли қўллаб-қувватлаш хизматларидан фойдаланиш имко- ниятини яратиши керак.

Қайта йўналтириш аниқ тартиб-принципи жабрланувчи ўз вақтида ёрдам олиши учун гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш режасини ишлаб чиқишнинг биринчи босқичида ишлаб чиқилиши керак. Муас- сасалар ўртасида қайта йўналтиришнинг аниқ тартиби гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришни енгиллаштиради ҳамда жабрланувчининг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини самаралироқ қаноатлантиради.
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга қайта йўналтиришнинг иккита усули бор: ўзига хос интервенцияни таъминлайдиган пунктлар ва ўзига хос интервенцияни таъминлаш ваколатига эга бўлмаган/ ўқитилмаган/малакали бўлмаган пунктлар.
Барча пунктлар ваколатлари/имкониятларидан қатъи назар қайта йўналтиришнинг айни ўша 5 та стандарт қадамига риоя қилиши керак:
1
Ахборот
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар хизматлардан фойдаланиш учун мумкин бўлган қайта йўналтиришдан хабардор бўлиши керак.
2
Розилик ва хабардор этилган ҳолда розилик
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахсларни қайта йўналтириш бўйича ҳар қандай қадамгача гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг ахборот алмашишга розилиги ва хабардор этилган ҳолда розилиги олиниши керак. Гендер зўравонлик жабрла- нувчиси қайси муассасага йўлланма олишни танлаш ва бошқа хизмат кўрсатувчиларга тақдим этиладиган ахборотга чекловлар қўйишни сўраш ҳуқуқига эга.
3
Тўлиқ ахборот ва ечим
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар танловига қараб ҳамда хизмат кўрсатувчилар ҳақида тўлиқ ва аниқ ахборот тақдим этилгандан кейин қуйида келтирилган “учта савол” схемаси бўйича йўлланма берилади:

КИМ — қайси муассаса/ташкилот гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга хизмат кўрсатади, шу жумладан мазкур хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун боғланиш мумкин бўлган шахснинг маълумотлари (исми, телефон рақами);

ҚАНДАЙ — улар муайян хизмат кўрсатувчидан қандай ёрдам олишга умид қилиши мумкин, шу жумладан мазкур хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ҳақида ахборот;

ҚАЕРДА — ушбу хизматлар кўрсатиладиган аниқ жой (аниқ манзил).
4
Ўз-ўзини йўналтириш
Қайта йўналтиришда унга қисқа ёзма ҳисобот илова қилиш ва бошқа хизмат кўрса- тувчи билан телефон орқали суҳбатлашиш керак. Бу мижоз кўп сонли сўровлар вақтида ўз ҳикоясини такроран айтиб беришига ва айни ўша саволларга жавоб беришига ҳамда гендер зўравонлик ҳодисаси етказган руҳий жароҳатни яна ҳис этишига тўғри келадиган вазиятларга имкон бермаслик учун керак. Бу босқичда жабрла- нувчига йўлланмани ўзи олиш имкониятини бериб, унинг мустақиллигини рағбатлантириш муҳим.
5
Ҳамроҳлик қилиш
Агар зарур бўлса ва мумкин бўлса, тилга олинган хизмат кўрсатувчининг олдига боришда жабрланувчига ҳамроҳ бўлинг.
6
Йўлланма бериш
Йўлланма бериш функцияси гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/ шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни пухта ўйланган ҳолда ташкил этиш/мувофиқлаштиришдан иборат, бунда хизматлар улардан фойдаланишни енгиллаштириш учун икки ёки ундан кўп хизмат кўрсатувчилар томонидан кўрсатилади (гендер зўравонликка учраган жабрланувчини қарор қабул қилиш жараёнига жалб қилган ҳолда). Ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат кўрсатишнинг мувофиқлаштирилиши мутахассисларни ва интервенциянинг барча тегишли ҳаракатларини бажариш учун зарур бошқа ресурсларни пухта ўйлаб жалб қилишга кўмаклашади. Бу интервенция режасини амалга оширишда иштирок этувчи хизмат кўрсатувчилар ўртасида мунтазам ахборот алмашиш орқали таъминланиши мумкин.