ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


ИЛОВАЛАР

5/8

5-илова. Шахсий хавфсизлик режаси
Гендер зўравонлик жабрланувчиси учун хавфсизлик режасини тузишда кўриб чиқилиши мумкин бўлган саволлар ёки суҳбат мавзулари:

1) Илтимос, сиз тушган вазият ҳақида менга гапириб беринг. Зўравонликнинг қайси кўринишларига дуч келганингизни билмоқчиман. Зўравонлик, одатда, қачон содир бўлади ва қандай шароитларда?

2) Зўравонлик қачон юз бериши мумкинлиги ҳақида тахминингиз борми? Қандайдир бирор изчилликка асосланадими?

3) Энг ёмон ҳолат қандай содир бўлган эди? Сиз қачон энг оғир жисмоний жароҳатларни олгансиз?

4) Қайси ҳолат сизга энг қийин бўлиб туюлади? Ҳозир айтиб ўтганингизми?

5) Жуфтингиз илгари зўравонлик содир этганлигини ҳисобга олиб, хавф даражасини баҳолашга ҳаракат қилайлик.
Aгар аёл ёки унинг фарзандлари жиддий хавф остида деб ҳисобласангиз, унга бу хавф ҳақида айтинг. Ушбу маълумот уни жуда қўрқитиб юбориши мумкинлигига тайёр бўлинг. У психологик ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу ҳақиқат билан келишиш учун аёл мавжуд хавфни камайтиришга ҳаракат қилиши мумкин, шунинг учун у ўзини қўрқитадиган ҳақиқатни енгишга ҳаракат қилади.

Мавжуд хавф-хатарни тўғри баҳолаб аёлга хавфни бундай камайтиришга рози бўлмаслигини ва аёл ўзи учун бор нарсани тўғри қабул қилиши кераклигини тушуниб етишга кўмаклашиш жуда муҳим:
1) Қачон сиз кўпроқ хавф остида қоласиз?

2) Қачон сиз энг катта қўрқувни ҳис қиласиз? Бу ҳолат, аслида сиз энг кўп хавф остида бўлган ҳолатга тўғри келадими? (Aгар йўқ бўлса, сиз мижозингиз ўзининг таҳдидидан кўра кўпроқ ўз қўрқуви нуқтаи назаридан унинг хавфсизлигини баҳолашга мойиллигини аниқлай оласиз.)

3) Сиз ва фарзандларингиз учун мумкин бўлган энг ёмон воқеалар кетма-кетлиги қандай?

4) Ўзингиз ва фарзандларингиз ҳақида энг ёмон қўрқувингиз қандай?

5) Сиз ўзингиз ва фарзандларингизни ҳимоя қилиш учун нима қиляпсиз? (Бу аёлга хавфсизлигини сақлаш учун қанча ҳаракатларни амалга ошираётганини кўришга ёрдам бериш учун яхши имконият).

6) Ўзингиз ва фарзандларингизни ҳимоя қилиш учун нима қиляпсиз ва нима қилмайсиз?

7) Келинг, кучли томонларингиз — ички салоҳиятингиз ҳақида гаплашамиз (масалан аёлнинг ўзини қадрлаши, ўзига ишониши, ички ҳисларга ишониш қобилиятига эгалиги кабилар орқали уларни қандай қилиб кучайтириш мумкинлиги);

8) Ташқи ресурслар — сизни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ҳақида, молиявий аҳволингиз ва пулни бошқариш имкониятлари, уй-жойингизни ўзгартириш ва бошқалар ҳақида нима дея оласиз? Вазиятни қандай яхшилаш ва ушбу ресурсларни кенгайтириш мумкин?

9) Қандай имкониятларингиз борлигини кўриб чиқамиз (унга имкон қадар кенг имкониятларни ишлаб чиқишга ёрдам беринг).

10) Аслида нима қила оламан деб ўйлайсиз? Бунга диққатни жамланг.

Бу рўйхат фақатгина қандай масалалар муҳокама қилиниши фойдали бўлиши учун йўналиш беради холос.

Сиз ушбу мавзуларнинг барчасини ёки баъзиларини қайта кўриб чиқишингиз ёки бошқа саволларни қўшишингиз мумкин. Жавоблар вазиятни ўрганиш жараёнига мос равишда тўпланади. Бироқ тафсилотларга ўта чуқур ёндашмасликка, фақат маълум бир аёл билан муайян ҳолатда энг фойдали бўладиган нарсаларга эътиборингизни қаратишга ҳаракат қилинг.
Оиладаги зўравонлик жабрланувчиларига сифатли ёрдам кўрсатиш учун психологик хизматнинг бир ёки иккита йўналиши етарли эмас. Гендер зўравонлик муаммоси мураккаб ва уни махсус хизмат кўмаги билан ҳал қилиш керак. Битта ташкилотнинг саъй-ҳаракатлари билан битта оила, ҳатто битта ҳодиса даражасида ҳам ўзгаришларга эришиш деярли мумкин эмас.
Идоралараро ўзаро таъсир жабрланувчининг реабилитация йўлини осонлаштиради, ишонч пайдо бўлишига ҳисса қўшади, керакли натижаларни беради.