ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


ИЛОВАЛАР

8/8

8-илова. Гендер зўравонлик жабрланувчилари билан қисқа муддатли психотерапия ўтказиш учун суҳбат схемаси

1) Жабрланувчига ўзингизни таништиринг ва улар учун гендер зўравонликдан жабрланганларга ёрдам бериш хизмати билан қандай боғлиқлигингизни тушунтиринг.

2) Вазифангиз ва мақсадларингизни тушунтиринг. Гендер зўравонлик жабрланувчисига қандай ёрдам беришингизни тушунтиринг.

3) Бўлиб ўтган ҳодисанинг жиддийлигини тушунишингизни айтинг.

4) Гендер зўравонлик жабрланувчисини нима бўлганлиги ҳақида сиз билан гаплашишга унданг.

5) Сабрли бўлинг, саволларингизга жавоб бериш учун унга вақт беринг.

6) Гендер зўравонлик жабрланувчисига зўравонлик тўғрисида ўз ҳис-туйғуларини билдиришда ёрдам беринг.

7) Гендер зўравонлик жабрланувчиларининг кўпчилигида ўхшаш ҳис-туйғулар ва реакциялар пайдо бўлишини тушунтиринг.

8) Аёлнинг гендер зўравонликнинг жароҳат етказувчи таъсири ҳақида фикрларини билиб олинг. У зўравонликка учрашдан олдин ва унинг пайтида қилган хатти-ҳаракатлари ҳақида қандай фикрда эканлигини билиб олинг. Жабрланувчиларнинг аксарияти содир бўлган воқеалар учун жавобгарлиги тўғрисида нотўғри тушунчага эга эканлигини тушунтиринг: аслида тирик қолган одамни жабрланувчи сифатида айблаш мумкин эмас.

9) Айтилганларни умумлаштириш ва муаммони ҳал қилиш босқичига ўтинг.

10) Жабрланувчига индивидуал тажрибаларни аниқлашда ва устувор йўналишда ёрдам беринг, яъни уни кўпроқ ташвишга солаётган нарсани ва биринчи навбатда нима қилиш кераклигини таъкидланг.

11) Биргаликда, зўравонлик туфайли юзага келган энг катта муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракатлар режасини тузинг. Муҳокама мавзуларининг ҳар бири учун муқобил ечимларни таклиф қилинг. Aёлнинг вазиятни ва ўзининг ҳаётини тиклай олишини ҳис қилишини кучайтиринг, айнан у қарор қабул қилишини ва уларни ўзи хоҳлаганича амалга оширишини таъкидланг.

12) Жабрланувчининг зўравонлик оқибатларини енгиш қобилиятини баҳоланг. Унинг оиласи ёки дўстларидан қайси бири уни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билиб олинг.

13) Зўравонлик жабрланувчисини жароҳатларга қарши бериладиган жавобларга тайёрланг.