ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича

стандарт операцион иш тартиблари

2/6

V. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг функциялари
Мувофиқлаштирилган ва келишилган идоралараро ҳаракатни кўзда тутувчи тизим / механизмни яратиш, бошқа хизмат кўрсатувчилар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорликни таъминлаш, муаммо ҳақида кенг кўламли маълумотларга эга бўлиш, амалга оширилган тадбирлар натижалари тўғрисида аниқ тасаввурга (маълумот алмашиш) эга бўлиш каби функцияларнинг амалга оширилишини кўзда тутмайдиган алоҳида олинган муассаса / ташкилотнинг самарали тарзда чора кўриши давлат миқёсида ёки умуман жамиятда гендер зўравонлиги муаммосини ҳал қила олмайди.

Бундай иш услуби кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини баҳолашга имкон бермайди. Оқибатда эса, ГЗ ҳолатлари нотўғри баҳоланиши ва кўрилаётган чора-тадбирлар етарли бўлмаслиги мумкин.

Гендер зўравонликка эътибор қаратишнинг самарали мажмуавий ёндашувининг олдини олиш ва жавоб қайтариш стратегияларини ўз ичига олиши керак. Олдини олиш гендер зўравонлик хавфига кўмаклашадиган, уни мустаҳкам- лайдиган ёки кучайтирадиган гендер асосидаги зўравонликнинг асосий сабаблари ва муайян вазиятга боғлиқ омилларни камайтириш ёки бартараф этишдан иборат. Гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодисалар оқибатлари ёки натижаларини белгилаб берадиган жавоб қайтариш чораларини ўз ичига олади.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш мамлакат даражасида ёки маҳаллий даражада амалга ошириладиган расмий ёки норасмий механизмни ўзида ифодалаши мумкин.
“Комплекс”, “секторлараро”, “соҳалараро”, “тармоқлараро”, “муассасалараро” жавоб қайтариш мазкур турдаги жавоб қайтаришнинг синонимлари бўлиши мумкин. У кўп ҳолларда чалкаштириб юбориладиган гендер зўравонлик ҳолатларининг идоралараро мувофиқлаштирувчи механизми ёки йўналиши билан чекланмайди. Гендер зўравонликка идоралараро самарали жавоб қайтариш жалб қилинган муассасалар ўртасида ҳамкорлик ва алоқа қилиш тўғрисида ҳужжатлар имзолашдан кўра муҳимроқ нарсадир.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш мамлакат даражасида ёки маҳаллий даражада амалга ошириладиган расмий ёки норасмий механизмни ўзида ифодалаши мумкин. “Комплекс”, “секторлараро”, “соҳалараро”, “тармоқлараро”, “муассасалараро” жавоб қайтариш мазкур турдаги жавоб қайтаришнинг синонимлари бўлиши мумкин. У тез-тез алмашадиган гендер зўравонлик ҳолатларининг идоралараро мувофиқлаштирувчи механизми ёки йўналиши билан чекланмайди. Гендер зўравонликка идоралараро самарали жавоб қайтариш жалб қилинган муассасалар ўртасида ҳамкорлик ва алоқа қилиш тўғрисида ҳужжатлар имзолашдан кўра муҳимроқ нарсадир.

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш

Бу жадвалда гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш 6 та функцияси акс эттирилиб, уларни амалга ошириш орқали яратилиши мумкин бўлган барча томонлар учун ягона асос ҳисобланган аниқ методология асосида аралашув ва ҳамкорликнинг мажмуавий механизмини ифодалайди. Яъни:

  • мувофиқлаштириш;

  • ГЗ жабрланувчиларига ёрдам/хизмат кўрсатиш;

  • ГЗ ҳолатлари бўйича ҳисобдорлик ва йўлланма бериш тизими;

  • ГЗ ҳолатлари бўйича маълумотларни йиғиш, юбориш ва таҳлил қилиш;

  • таълим дастурлари орқали хизмат кўрсатувчиларнинг салоҳиятини ошириш;

  • ГЗ ҳолатларининг олдини олиш ва хабардорликни ошириш тадбирлари.
Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг функциялари