Қайд этиш лозимки, ҳужжатлар/ахборот алмашиш тизими муайян вақтда ўтказиладиган илмий тадқиқот ҳисобланмайди, бироқ гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни ёки гендер зўравонлик юз берган ҳолатларни ёзиб борадиган ва уларни маҳаллий даражада умумлаштирадиган ҳамда мамлакат дара- жасида марказлаштирадиган муассасалар томонидан тизимли ва муайян суръатда гендер зўравонликка тааллуқли маълумотларни мунтазам тўплаб бориш методикасидир.
Бу нуқтаи назардан гендер зўравонлик ҳолатларини кузатиш ва баҳолаш гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришга жалб қилинган муассасалар/ташкилотлар орасида келишилган стратегиялар суръатини кузатиш ва баҳолашдан фарқ қилади.
Кузатиш натижалари ҳақидаги ҳисобот индикаторларнинг келишилган рўйхати ёрдамида тўпланган гендер зўравонлик билан боғлиқ қайд этилган нохуш ҳодисалар ва/ёки юз берган бундай ҳолатлар тўғрисидаги миқдорий маълумотларни, шунингдек гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришга жалб этилган хизмат кўрсатувчилар томонидан тўпланган сифат бўйича маълумотларни ўз ичига олиши керак. Ҳисобот гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришдаги муаммоларни ва мазкур муаммоларни ҳал қилиш учун кўриладиган хатти-ҳаракатларни аниқлаши керак.
Агар индикаторларнинг келишилган умумий рўйхати гендер зўравонликка жавоб қайтаришда иштирок этаётган барча хизматлардаги мантиқан асослантирилган маълумотларни тўплаш воситаси сифатида муас- сасанинг/ташкилотнинг ҳар бир шаклига илова қилинса, бу барча дастурлардан, хизматлардан ва муасса- салар/ташкилотлардан тушаётган гендер зўравонлик ҳақидаги маълумотларни таққослаш имконини бериши мумкин. Умумий рўйхат мазкур ҳодисанинг кўламлари ҳақидаги ахборотни таъминлайдиган, ҳолатларни санашда такрорлашнинг олдини олишга ёрдам берадиган ва режали тартибда тўплаб бўлинган индика- торларни ўз ичига олиши керак. Қуйидагилар умумий индикаторлар бўлиши мумкин (бироқ уларнинг барчаси бўлиши шарт эмас ва улар билан кифояланмайди): зўравонлик тури, кўрсатиладиган хизматлар тури, ким йўлланма берди, қўзғатилган ёки кўрилган ҳуқуқий чоралар, гендер зўравонлик жабрланувчиси ва зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс ўртасидаги муносабатлар, гендер зўравонлик жабр- ланувчиси сўровномаси ва зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс сўровномаси, зўравонлик содир этилган жой (уй, иш, жамоатчилик жойи ва ҳоказолар).