ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

ИЛОВАЛАР

3/5

3-илова.
Гендер зўравонлик жабрланувчилари учун таянч хизматларни кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатувчилар учун эслатма
Тиббиёт муассасалари ходимлари зўравонлик аёл/қиз/бола саломатлиги билан муаммо келиб чиқишига ёки саломатлиги ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкинлигини билиши муҳим. Эркак билан муносабатда зўравонликка ва жинсий зўравонликка учраган аёллар кўпинча ўзининг эмоционал ёки жисмоний ҳолати, шу жумладан жароҳатлари туфайли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилади. Бироқ кўпинча гендер зўравонликдан жабрланувчилар уялиши, таъналардан ёки ўз маъшуқидан қўрқиши туфайли тиббий хизмат кўрсатувчиларга зўравонлик ҳақида хабар қилмайдилар.

3-Илова мундарижаси:
1- таянч хизмат. Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонлик ҳолларини аниқлаш
2- таянч хизмат. Тезкор қўллаб-қувватлаш / шошилинч ёрдам
3- таянч хизмат. Жароҳатларни даволаш ва шошилинч тиббий хизматлар
4- таянч хизмат. Шаҳвоний хусусиятга эга тажовуз юз берганда текшириш ва даволаш
5- таянч хизмат. Руҳий саломатликни баҳолаш
6- таянч хизмат. Руҳий саломатликни даволаш
7- таянч хизмат. Ҳужжатлаштириш (суд-тиббий ҳужжатлар)
1- таянч хизмат.
Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонлик ҳолларини аниқлаш

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

1.1.

Ахборот тақдим этиш

Жинсий муносабатда бўлган эркак (эр, бирга яшовчи эркак) томонидан зўравонлик ва жинсий муносабатда бўлмаган эркаклар (яқин ва узоқ қариндошлар, бошлиқлар, раҳбарлар, хизматдошлар, синфдош, курсдош ва ҳоказолар) томонидан шаҳвоний хусусиятдаги тажовузкорлик ҳақидаги ахборот плакатлар шаклида тиббиёт муассасаларида осиб қўйилиши керак, рисола ёки варақалар, агар зўрлик қилувчи эркак у ерда бўлса, уйга олиб кетмаслик ҳақидаги тегишли огоҳлантириш билан бирга аёллар ҳожатхонаси каби жойларда бўлиши керак.

1.2.

Гендер асосидаги зўравонлик

ҳолларини аниқлаш

одамларга таҳдид қилиш, куч ишлатиш ёки мажбурлашнинг бошқа шакллари, жумладан, ўғирлаш, фирибгарлик, алдов, ваколатни суиистеъмол қилиш ёки лавозимдан фойдаланиш ёки пора бериш орқали, бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун одамларни ишга олиш, ташиш, топшириш, яшириш ёки эксплуатация қилиш. Эксплуатация, ҳеч бўлмаганда, бошқа шахсларни фоҳишабозлик ёки жинсий эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларига мажбурлаш, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки шунга ўхшаш урф-одатлар, эрксизлик ёхуд зўрлик йўли билан одамни ўз ички органларидан маҳрум қилишни ўз ичига олади (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш Конвенцияси томонидан тасдиқланган Одам савдосига қарши курашиш ва ундан огоҳлантириш бўйича Баённома).

1.3.

Зўравонлик ҳақидаги масалаларга

қўйилган энг кичик талаблар

Жинсий муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонликка оид масалаларга қўйил ган энг кичик талаблар:
- конфиденциал/махфий ҳолат яратинг; ҳамдардлик кўрсатиб ва қораламай савол беринг;

- маданий ўзига хосликни ҳисобга оладиган тегишли жумла ва иборалардан фойдаланинг;

- махфийлик кафолатланишини билдиринг;

- минтақадаги мавжуд муассасаларни ҳисобга олиб, жойларда йўналишлар тизими мавжудлиги;

- муассасада гендер зўравонликдан жабрланганларга асосий тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий протоколлар/ стандарт операцион иш тартиблари бўлиши керак;

- ходимлар маслаҳат бериш, савол бериш, жавоблар сони бўйича ўқитилган бўлиши керак.

1.4.

Зўравонликни гумон қилиш

Тиббий хизмат кўрсатувчилар зўравонликни гумон қилса, бироқ аёл/қизлар бу ҳақда оғиз очмаса:

- уларга босим ўтказманг, вақт беринг;

- қуйидагилар ҳақида ахборот беринг:

• фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар;

• зўравонликнинг аёллар ва уларнинг болалари саломатлигига таъсири.

• яна ташриф буюришингизни айтинг.
2- таянч хизмат.
Тезкор қўллаб-қувватлаш / шошилинч ёрдам
Зўравонликка учраган аёлни тезликда қўллаб-қувватлашда эҳтиёжларнинг тўрт тури эътиборга лойиқ:
1) Ҳиссий/психологик саломатликнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари;
2) жисмоний саломатликнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари;
3) жорий хавфсизлик эҳтиёжлари;
4) жорий қўллаб-қувватлаш ва руҳий саломатлик эҳтиёжлари.

Тезлик билан қўллаб-қувватлаш амалий ёрдамни таъминлайди ва гендер зўра- вонликдан жабрланувчининг шахсий ҳаётига тажовуз қилмай, унинг эмоционал, жисмоний эҳтиёжларига, шунингдек хавфсизлик ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ эҳтиёжларига жавоб беради. Кўпинча тезлик билан қўллаб-қувватлаш — бу кўрсатилиши мумкин бўлган энг муҳим ёрдамдир.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

2.1.

Хотин-қизлар эҳтиёжларига

йўналтирилган қўллаб-қувватлаш

Жинсий муносабатда бўлган эркак (ёки оиланинг бошқа аъзоси) томонидан бирор-бир шаклдаги зўравонлик ёки ҳуқуқбузар тарафидан шаҳвоний хусусиятга эга тажовуз ҳақида хабар берган аёлларга кечиктириб бўлмас ёрдам кўрсатилиши керак.

Тиббий хизмат кўрсатувчилар аёл/қизлар зўравонлик ҳақида хабар берганда, ҳеч бўлмаса, тезлик билан қўллаб-қувватлашни таклиф қилиши керак. Тезлик билан қўллаб-қувватлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • холис ва ҳамдард бўлиш, гендер зўравонликдан жабрланувчининг ҳикоясига қарши бормаслик;

  • гендер зўравонликдан жабрланувчи хавотирига жавобан амалий ёрдам кўрсатиш ва парваришлаш, бироқ бунда унинг мустақиллигини бўғмаслик;

  • диққат билан эшитиб, бироқ уни сўзлаб беришга мажбур қилмай, унга нисбатан кўрсатилган зўравонлик ҳақида сўраш (таржимонлар иштирокида нозик масалаларни муҳокама қилаётиб, эҳтиёткорлик намоён этиш зарур);

  • гендер зўравонликдан жабрланувчини жавоб беришга ёки ахборотни ошкор этишга мажбур қилмай эшитиш;

  • ахборот таклиф этиш, фойдали бўлиши мумкин бўлган ресурслар, шу жумладан ҳуқуқий ва бошқа хизматлар ҳақидаги ахборот билан танишиб чиқишда унга ёрдам бериш, шунингдек хизматлар билан боғланишда ва ижтимоий кўмак олишда унга ёрдам бериш;

  • оғир стрессни енгиб ўтиш стратегиялари ҳақида ёзма ахборот тақдим этиш (агар уйда зўравонлик кўрсатган эркак бўлса, босма материални уйга олиб кетмаслик ҳақида тегишлича огоҳлантириш);

  • гендер зўравонликдан жабрланувчининг хавфсизлигини ва зарур бўлса болаларининг хавфсизлигини яхшилашда ёрдам беринг;

  • гендер зўравонликдан жабрланувчининг хавотирини егиллаштириш ёки камайтириш учун унга кўмак ва ёрдам таклиф қилиш;

  • жамият кўмагини тақдим этиш ёки сафарбар этиш (шу жумладан йўлланма бериш).

2.2.

Фойдаланиш имконияти

Агар тиббий хизмат кўрсатувчилар тезликда қўллаб-қувватлай олмаса/кечиктириб бўлмас ёрдамни кўрсата олмаса, улар бошқа кимдир (ўз тиббиёт муассасасидаги ёки бошқа тиббиёт муассасасидаги ходим) буни амалга ошириши учун шарт-шароит яратиб бериши керак.
3- таянч хизмат.
Жароҳатларни даволаш ва шошилинч тиббий хизматлар
Жисмоний ва эмоционал жароҳатларни текшириш, даволаш ва парваришлаш бир вақтда ўтказилиши керак. Энг зарур стандартларга нисбатан аниқ асосий қоидаларни таъминлаш учун тиббий хизматлар амалга оширилади.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

3.1.

Касаллик тарихи ва текшириш

Гендер зўравонликдан жабрланувчида бўлган ҳар қандай ҳужжатни кўргандан кейин ва у жавоб берган саволларни такрорламаслик кераклигини ёдда тутиб, қуйидагиларни ўз ичига олган касаллик тарихини тузинг:
  • касалликнинг тўлиқ тиббий тарихи; тажовуз ҳақида ахборот;
  • жисмоний, гинекологик ва психик саломатликни баҳолаш.

Ҳар бир савол бўйича қуйидагиларга:
  • тиббий текширувга; даволашга;
  • суд-тиббий экспертиза натижаларини тўплашга;
  • учинчи томонга, яъни ички ишлар бўлимлари ва судга ахборот тақдим этишга асосли розилик олинг ва уни тушунтиринг.

Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи далил-исбот тўплашни хоҳласа, буни бажариши мумкин бўлган махсус ўргатилган хизмат кўрсатувчини (суд-тиббий экспертни) таклиф қилинг ёки унга мурожаат қилинг:
  • Пухта жисмоний текширув ўтказинг;
  • Текширувнинг ҳар бир босқичида мулоқотни йўлга қўйинг ва олдиндан рухсат сўранг;
  • Натижалар ва кузатувни аниқ қайд этиб боринг.

3.2.

Кечиктириб бўлмас тиббий ёрдам

Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи ҳаёти хавф остида ёки оғир аҳволда бўлса, уни кечиктириб бўлмас тиббий ёрдам олиш учун дарҳол жўнатинг.

3.3.

Шошилинч бўлмаган

жисмоний жароҳатларни даволаш

Талаб қилинган барча жароҳатларни тозалаб ювинг;

Қуйидаги дори воситаларини тайинлаш учун кўрсатмалар бўлиши мумкин:

- яра орқали юқумли касаллик юқишининг олдини олиш учун антибиотиклар;

- фаол қоқшолга қарши иммунизация ёки эмлаш;

- оғриқнинг олдини олиш учун дорилар;

- уйқусизликдан восита.

3.4.

Ўзини парвариш қилиш бўйича режалар

Текшириш ва даволаш натижалари ҳақида сўзлаб беринг:

- гендер зўравонликдан жабрланувчига жароҳатни парвариш қилиш қоидаларини ўргатинг,

- инфекция белгилари ва аломатларини,

- врач буюрган нарсалар муҳимлигини тушунтиринг.
4- таянч хизмат.
Шаҳвоний хусусиятга эга тажовуз юз берганда текшириш ва даволаш
Жинсий зўравонлик аёл кишининг руҳий, жисмоний, жинсий ва репродуктив саломатлигида турли салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жароҳат етказувчи ҳаракат ҳисобланади. Бундай ҳолатларда аёлга зудлик билан, баъзан эса, айниқса руҳий саломатлиги бузилганда узоқ вақт даволаниш талаб қилиниши мумкинлигини англатади.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

4.1.

Касалликнинг тўлиқ тарихи

Хотин-қизларга нисбатан содир этилган шаҳвоний хусусиятдаги тажовуз ёки зўравонликни тўлиқ тарихини ўрганинг, бунда қандай чоралар кераклигини аниқлаш учун воқеаларни касаллик тарихида ёки амбулатор картада қайд этинг ҳамда тўлиқ жисмоний ва гинекологик текширув ўтказинг (бошдан оёқ, шу жумладан генитал соҳасини).

Касаллик тарихи қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • тажовуздан кейин ўтган вақт ва тажовуз тури;

  • исталмаган ҳомиладорлик хавфи;

  • ОИВ ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа инфекциялар хавфи;

  • руҳий саломатлик ҳолати.

4.2.

Шошилинч контрацепция

Шаҳвоний хусусиятга эга тажовуздан жабр кўрган шахсга тажовуздан кейин 3-5 кун ичида, яхшиси самаралироқ бўлиши учун тажовуздан кейин имкон қадар тезроқ шошилинч контрацепция таклиф қилинг:

  • таркибида левоноргестрел тутувчи таблеткалар - бир марта ичиладиган 1,5 мг Эскапел таблеткаси, ёки 12–24 соат фарқи билан қабул қилинган икки дозадаги 0,75 мг Постинор.

  • Агар левоноргестрел бўлмаса, қусишга қарши дорилар бўлса, улар билан бирга эстроген-прогестоген тутувчи аралаш орал контрацептивлар (АОК) билан шошилинч исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чорасини таклиф қилиш мумкин: 4 та таблетка АОК (этинилэстродиол 30 мг+левоноргестрел) жинсий зўравонлик содир этилганидан 72 соат ичида қабул қилинади, 12 соатдан кейин яна 4 та таблетка АОК ичилади.

  • Агар шошилинч орал контрацепциянинг имкони бўлмаса, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишни сўраб мурожаат қилган ГЗ жабрланувчиларига таркибида мис бўлган бачадон ичи воситасини (БИВ) таклиф этиш мақсадга мувофиқ. Жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларни эътиборга олиб, тиббий белгилари бўйича жоиз деб топилганларнинг бачадони ичига БИВ шаҳвоний тажовуздан кейин 5 кун ичида қўйилиши мумкин (ЖССТнинг тиббий белгилари бўйича мақбуллик мезонларига қаранг, 2015 йил).

  • Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи шошилинч контрацепция (ШК) учун зарур бўлган 5 кундан кейин мурожаат қилган бўлса, ШК ёрдам бермайди ёки аёл/қиз номусига тегилгандан кейин ҳомиладорлик эхтимоли бўлади. Унга миллий қўлланмага мувофиқ хавфсиз (дори-дармонлар билан) аборт таклиф этилиши мумкин (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 312-сон буйруғи).

4.3.

Алоқадан кейин ОИВ юқишининг олдини олиш

Аёл/қизларга шаҳвоний тажовуз юз бергандан кейин 72 соат ичида ОИВ юқишининг олдини олишни таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқинг. ОИВ юқишининг олдини олиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида жабрланувчи билан бирга қарор қабул қилинг.

Жабрланувчи билан ОИВ юқишининг олдини олиш мақсадида ОИВ хавфини, шу жумладан қуйидагиларни муҳокама қилинг:

  • географик вилоятда ОИВ тарқалганлиги;

  • ОИВ юқишининг олдини олишда контактдан кейинги профилактикага чеклаш; агар маълум бўлса, жиноятчининг ОИВ мақоми ва ўзига хос хусусиятлари; тажовуз қилинган ҳолатлар, шу жумладан жиноятчилар сони;

  • ОИВ юқишининг олдини олишда фойдаланиладиган антиретровирус препаратларнинг ножўя таъсири;

  • ОИВ юқиши эҳтимоли.

Агар ОИВ юқишининг олдини олиш (PEP) татбиқ этилса:

  • дориларни имкон қадар эртароқ ва 72 соатгача қабул қилишни бошланг; дастлабки маслаҳатда ОИВ-текширув ва маслаҳатлашувни таъминланг; вақт ўтиши билан беморнинг ҳолати кузатилишини таъминланг;

  • иккита дорини қабул қилиш схемаси (белгиланган дозалар комбинацияси ёрдамида) одатда учта дорини қабул қилиш схемасидан мақбулроқдир, ножўя таъсири камроқ бўлган препаратлардан фойдаланинг;

  • дориларни ва қабул қилиш схемаларини танлаш ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 81-сон буйруғига мувофиқ амалга оширилиши керак;

  • даволаш режимига риоя этиш бўйича маслаҳатлашув ОИВ юқишининг олдини олишда муҳим элементга айланиши керак.

4.4.

Жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар юқишининг олдини олиш

Шаҳвоний хусусиятга эга тажовуздан жабрланган ГЗ жабрланувчиларига кенг тарқалганига қараб:

  • хламидий, сўзак, трихомонада, сифилиснинг олдини олиш тадбирлари таклиф этилиши керак.
  • Дори танлаш ва режим миллий қўлланмаларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

  • В гепатитига қарши эмлаш миллий қўлланмаларга мувофиқ ўтказилиши керак.Вакцинанинг биринчи дозасини киритишдан олдин В гепатити мақомини аниқлаш учун қон олинг. Иммунитет бўлса, эмлаш курсини давом эттириш талаб этилмайди.
5- таянч хизмат.
Руҳий саломатликни баҳолаш
Жисмоний ва эмоционал жароҳатларни текшириш, даволаш ва парваришлаш бир вақтда ўтказилиши керак. Энг зарур стандартларга нисбатан аниқ асосий қоидаларни таъминлаш учун тиббий хизматлар амалга оширилади.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

5.1.

Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонликка учраган ва руҳий ҳолати бузилган ГЗ жабрланувчиларини даволаш

Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонлик туфайли аввал ташҳис қўйилган ёки руҳий ҳолати бузилган (тушкунликка тушган ёки ички ликка ружу қўйган) гендер зўравонликдан жабрланувчилар бузилган руҳий ҳолатини даволаш бўйича психиатрик ёрдам олиши керак.

Даволаш гендер зўравонликдан жабрланувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича хабардор бўлган тиббий хизмат кўрсатувчилар томонидан тақдим этилиши керак.

5.2.

Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонликка учраган болаларнинг руҳий саломатлигини баҳолаш

Болалар уйда интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонликка учраганда уларга психотерапевтик ёрдам, шу жумладан онаси иштирокидаги ва унинг иштирокисиз сессиялар таклиф этилиши керак.

5.3.

Жароҳатдан кейин 3 ой давомида шаҳвоний хусусиятга эга тажовуз юз берган ҳолларда жабрланувчиларнинг руҳий саломатлигини баҳолаш

Гендер зўравонликдан жабрланувчи руҳий эзилган ҳолатда бўлмаса, ичкилик ёки гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларга эга бўлмаса, ўз жонига қасд қилишга ёки тана аъзоларига зарар етказишга мойил бўлмаса, ҳар кунлик мажбуриятларини қийинчилик билан бажараётган бўлмаса, жинсий ҳужум уюштирилгандан кейин 1–3 ой кутиш тактикасидан фойдаланинг.

Кутиш тактикаси гендер зўравонликдан жабрланувчига унинг аҳволи вақт ўтиши билан яхшиланиши кераклигини тушунтиришни ва мунтазам кейинги қабулларни белгилаб, кейинги ёрдам кўрсатиш учун яна бир марта келишни таклиф қилишни ўз ичига олади.

Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи номусига тегиш оқибатлари натижасида меҳнатга лаёқатсиз бўлса (яъни кундалик мажбуриятларни бажара олмаса), психолог ёки когнитив-хулқ-атвор терапияси (КХТ) ёки кўз ҳаракати билан десенсибилизация ва қайта ишлаш терапияси (КҲДҚТ) соҳасида тажрибага эга тиббиёт ходими билан маслаҳат ўтказилишини ташкил этинг.

Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи руҳий саломатлиги билан боғлиқ бошқа касалликдан азоб чекаётган бўлса (тушкунликка, ичкиликка ёки гиёҳванд моддаларга ружу қўйган, суиқасд ёки тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлса), психиатрик хизмат бўйича миллий қўлланмага мувофиқ ёрдам кўрсатинг.

Руҳий саломатлик муаммоларини (кучли стресс/жароҳатдан кейинги стресс ҳолатига тушиб қолиш, тушкунлик, алкогол ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, суиқасдга ёки ўзига тан жароҳати етказишга мойиллик аломатларини) баҳоланг ҳамда тушкунликни, ичкиликка ружу қўйилганликни ва руҳий саломатлиги билан боғлиқ бошқа касалликни даволанг.
6- таянч хизмат.
Руҳий саломатликни даволаш
Жинсий муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонликка ёки жинсий зўравонликка учраган кўпчилик Гендер зўравонликдан жабрланувчилар эмоционал ёки руҳий саломатлиги бузилишидан азоб чекади. Зўравонлик ишлатиб тажоввуз қилингандан кейин ёки вазият ҳал бўлганда бу эмоционал муаммолар кўпинча барҳам топади. Кўпчилик одамлар соғайиб кетади. Муайян усуллар мавжуд бўлиб, уларга мувофиқ тиббий хизмат кўрсатувчилар стресс ҳолатни камайтириш ва соғайишга кўмаклашиш мақсадида гендер зўравонлик жабрланувчисига ёрдам ва методика таклиф қилиши мумкин. Шунга қарамай, айрим гендер зўравонлик жабрланувчиси бошқалардан кучлироқ азоб чекади. Бундай гендер зўравонликка учраган аёл/қизларни аниқлаш ва даволанишда ёрдам бериш муҳимдир.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

6.1.

Асосий психологик ёрдам

Асосий психологик ёрдам тажовуз содир бўлганлан кейин дастлабки 1–3 ойда етарли бўлади, бу билан бир вақтда руҳий саломатлик билан боғлиқ жиддийроқ муаммолар мониторинги орқали

- гендер зўравонликдан жабрланувчига қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беринг;

- унга ижтимоий кўмак беринг имкониятини ўрганинг;

- унга стрессни камайтириш машқларини ўргатинг;

- мунтазам тиббий патронаж назоратни таъминланг.

6.2.

Руҳий саломатнинг жиддийроқ муаммолари

Руҳий ҳолатни баҳоланг (бир вақтда текширувдан ўтказинг).

Агар ўзига тан жароҳати етказиш ёки ўз жонига қасд қилиш хавфи сақланиб қолса:

- гендер зўравонликдан жабрланувчини ёлғиз қолдирмаслик керак;
- шошилинч ёрдам кўрсатиш учун уни дарҳол психиатр мутахассисга ёки тегишли тиббий муассасага жўнатиш керак.


Ўртача оғир тушкунликка тушганлиги ташҳиси қўйилганда:

- агар гендер зўравонликдан жабрланувчида камида 2 ҳафта давомида аломатлар кузатилса ва у одатий фаолият билан шуғуллана оладиган ҳолатда бўлмаса, психиатрик даволаш ҳақида қарор қабул қилиш керак.

- психологик маслаҳат олиш ва ўқитишни таклиф қилинг.

- ижтимоий кўмак беришни кучайтиринг ва гендер зўравонликдан жабрланувчига стрессни бошқаришни ўргатинг.

- имкони бўлса, тушкунликни қисқа вақт психологик даволаш учун ўқитилган ва назорат қиладиган терапевтларга йўлланма бериш имкониятини кўриб чиқинг (муаммоларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатлашувлар, шахслараро терапия, когнитив-хулқ-атвор терапияси ёки хулқ-атворни фаоллаштириш терапияси). Антидепрессантлар қабул қилиш имкониятини кўриб чиқинг.

- Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи шахслараро терапиядан, когнитив- хулқ-атвор терапиясидан ўта оладиган ёки антидепрессантлар қабул қила оладиган ҳолатда бўлмаса ёхуд у ҳақиқатдан ҳам ўз жонига қасд қилиш/ўзига тан жароҳати етказиш хавфи остида бўлса, психиатр мутахассис билан маслаҳатлашинг.

- Аломатларни мунтазам назорат қилишни ва мониторинг қилишни давом эттиринг.

6.3.

Жароҳатдан кейин стресс ҳолатлар

Агар руҳий ҳолат бузилиши аломатларининг муайян тўплами (юз берган воқеани такрор ва такрор бошидан ўтказиш, хавотир ва хавфни кучли ҳис этиш) воқеа юз бергандан кейин бир ой давомида сақланиб қолса, жароҳатдан кейин стресс ҳолатлар (ЖКСҲ) бор-йўқлиги баҳоланиши керак.

ЖКСҲни бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

- гендер зўравонликдан жабрланувчини ЖКСҲ нима эканлиги билан таништириш;

- ижтимоий ёрдамни кучайтириш ва стрессни бошқаришни ўргатиш;

- агар ўқитилган ва назоратга оладиган терапевтлар бўлса, якка ўзини ёки гуруҳ бўлиб когнитив хулқ-атвор терапияси ёки кўз ҳаракати билан десенсибилизация ва қайта ишлаш терапияси олишга юбориш имкониятини кўриб чиқиш.

- имкон қадар мутахассис билан маслаҳатлашиш.

- диспансер назорат.

1.4.

Зўравонликни гумон қилиш

Тиббий хизмат кўрсатувчилар зўравонликни гумон қилса, бироқ аёл/қизлар бу ҳақда оғиз очмаса:

- уларга босим ўтказманг, вақт беринг;

- қуйидагилар ҳақида ахборот беринг:

• фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар;

• зўравонликнинг аёллар ва уларнинг болалари саломатлигига таъсири.

• яна ташриф буюришингизни айтинг.
7- таянч хизмат.
Ҳужжатлаштириш (суд-тиббий ҳужжатлар)
Тиббий хизмат кўрсатувчилар бемор билан маслаҳатлашувларнинг барча тафсилотларини қайд этиш учун касбий жавобгарликка эга. Ёзувлар бемор айтган гапларни акс эттириши, унинг сўзларини ифодалаши, тиббий хизмат кўрсатувчи кўрган нарсани ва бажарган ишни акс эттириши керак. Зўравонлик содир этилганда текширув вақтида ишончли ва тўлиқ ёзувларни юритиш жуда муҳимдир, чунки тиббий ёзувлардан судда далил-исбот сифатида фойдаланиш мумкин. Агар гендер зўравонликдан жабрланувчи суд-тиббий текширувига розилик берса, суд-тиббий эксперт кўригидан ўтиш ва маслаҳатини олиш зарурати юзага келиши мумкин. Агар улардан фойдаланиш имкони бўлмаса, тезликда ёрдам кўрсатган тиббий хизмат кўрсатувчи буёғига нима қилиш кераклигини ҳал қилиши зарур.

Ишни давом эттириш учун ЖССТнинг 2003 йилдаги жинсий зўравонлик жабрланувчиларига суд-тиббий ёрдам бўйича қўлланмасидан фойдаланиш тавсия этилади. Бу қўлланма “Одил судлов ва ҳуқуқий тартибни сақлаш” бўлимида батафсил очиб берилган “Таянч одил судлов ва ҳуқуқий тартибни сақлаш. 3-рақам: Текширув” эълони билан тўлдирилган. Қаранг: 3.3 “Тегишли ахборот ва жабрланувчилардан/жабрланганлардан ва гувоҳлардан олинган далил-исботлар” ва 3.4 “Пухта текширув ўтказиш” бандларига.

Асосий элементлар

Асосий қоидалар

7.1.

Кенг қамровли ва ишончли ҳужжатлаштириш

Тиббий ёзувларда саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай шикоятларни, аломатлар ва белгиларни, шу жумладан жароҳатлар таърифини ҳужжатлаштиринг.

- Ушбу ва гумон қилинган жароҳатлар ёки бошқа ҳолатларнинг сабабини, шу жумладан ким гендер зўравонликдан жабрланувчига жароҳат етказганини кўрсатинг.

- Гендер зўравонликдан жабрланувчидан бу ахборотни карточкага ёзиб олишга рухсат олинг.

- Унинг истагини бажаринг. Конфиденциаллик/махфийликни таъминланг.

- Қайси вазиятларда махфийлик бузилиши мумкинлигини англаб етинг.

- Нима ёзаётганингизга ва қаерда ёзув қолдираётганингизга диққат билан муносабатда бўлинг.

- Ёзувларни кўриши керак бўлмаган одамлар бор жойда ҳеч нарса ёзманг.

- Кўпроқ махфийликни таъминлаш учун кодлар ёки алоҳида белгилар жорий этиш ҳақида ўйланг.

7.2.

Суд-тиббий намуналар тўплаш ва ҳужжатлаштириш

одамларга таҳдид қилиш, куч ишлатиш ёки мажбурлашнинг бошқа шакллари, жумладан, ўғирлаш, фирибгарлик, алдов, ваколатни суиистеъмол қилиш ёки лавозимдан фойдаланиш ёки пора бериш орқали, бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун одамларни ишга олиш, ташиш, топшириш, яшириш ёки эксплуатация қилиш. Эксплуатация, ҳеч бўлмаганда, бошқа шахсларни фоҳишабозлик ёки жинсий эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларига мажбурлаш, мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки шунга ўхшаш урф-одатлар, эрксизлик ёхуд зўрлик йўли билан одамни ўз ички органларидан маҳрум қилишни ўз ичига олади (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш Конвенцияси томонидан тасдиқланган Одам савдосига қарши курашиш ва ундан огоҳлантириш бўйича Баённома).

7.3.

Ёзма гувоҳномалар бериш ва судга келиш

Тиббий хизмат кўрсатувчилар хизматидан фойдаланиш имконияти бўлиши керак. Улар одил судлов тизими билан таниш бўлиши, сифатли клиник кузатувлар олиб бора олиши ва жиноят жабрланувчиларидан намунани пухта ола билиши керак.