ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

1-модул. Гендер зўравонлик нима?

1/1

Зўравонлик ўзи нима?

Зўравонлик, эҳтимолан, инсоният жамиятининг пайдо бўлишидан бўён унинг бир қисми бўлиб бўлган. Унинг энг хилма-хил кўринишларини дунёнинг барча бурчакларида кўриш мумкин. Ҳар йили ер юзида бир миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлади ва бундан ҳам кўпроқ одам ўз ҳаёти ва соғлиғига қилинган уринишлар натижасида, шунингдек, шахслараро ва жамоавий зўравонлик натижасида ўлимга олиб келмайдиган тан жароҳати олади. Умуман олганда, зўравонлик бутун дунё бўйлаб 15 ёшдан 44 ёшгача бўлган одамлар орасида ўлимнинг асосий сабабларидан биридир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зўравонликни қуйидагича таърифлайди: ўз-ўзига, бошқа шахсга, шахслар гуруҳи ёки жамоага қарши тўғридан-тўғри ёки таҳдид солиш орқали жисмоний куч ёки ҳукмдорликни қасддан қўллаш бўлиб, унинг натижасида тан жароҳати, ўлим, психологик травма, ривожланишдаги оғишлар ёки турли хил зарарларни келтириб чиқаришга (ёки катта даражадаги келиб чиқариш эҳтимолига эга) йўналтирилган ҳодисадир.

Таърифга "кучдан фойдаланиш" сўзларини киритиш зўравонлик ҳаракатининг табиати ҳақидаги одатий тушунчани кенгайтиради. Чунки, у инсон устидан ҳокимият манбаи бўлган, яъни таҳдид ва қўрқитиш каби ҳаракатларни ўз ичига олади. "Кучдан фойдаланиш", бундан ташқари, ғамхўрлик қилмаслик, ёрдам кўрсатмаслик ёки эътиборсизликни англатади ва бу ҳам ўз ўрнида, зўравонлик ҳаракатларига киритилган. Шундай қилиб, "жисмоний куч ёки кучдан фойдаланиш" иборасини, хусусан, ғамхўрлик етишмаслиги, ҳар қандай суиистеъмоллик (жисмоний, жинсий ёки психологик), шунингдек қотиллик ва ўз ҳаёти ёки соғлиғига қилинган ҳар қандай суиқасд сифатида тушуниш керак бундай таъриф зўравонликнинг турли хил оқибатларини, шу жумладан психологик зарарни, соғлиқни сақлаш ва ривожланиш нуқсонларини назарда тутади.

Бу олимлар ва амалиётчиларнинг нафақат тан жароҳати ёки ўлимни зўравонлик деб ҳисоблаш зарурлигини, балки бутун дунё бўйлаб жисмоний шахслар, оилалар, жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимларининг соғлиғига жиддий зарар етказадиган бошқа ҳаракатларни тобора кўпроқ тан олишини акс эттиради.

Масалан, аёллар, болалар ва қарияларга қарши зўравонликнинг кўплаб шакллари улар учун жисмоний, психологик ёки ижтимоий муаммоларга олиб келиши мумкин ва тан жароҳати, ногиронлик ёки ўлим билан якунланиши шарт эмас. Зўравонликнинг оқибатлари нафақат яққол кўзга ташланиши, балки яширин ҳам бўлиши мумкин, у зарар етказилгандан кейин кўп йиллар давом этиш табиатига эга. Шундай қилиб, фақат тан жароҳати ёки ўлимни ҳисобга олиш, балки зўравонлик ҳаракатининг шахсга, жамоага ёки бутун жамиятга таъсирини тушунишни торайтиради.

Бугунги кунга қадар зўравонликни зўравонлик қилувчиларнинг хусусиятларига кўра учта кенг тоифага ажратади:

  • ўз ҳаётига ёки соғлиғига суиқасд қилиш;
  • шахслараро зўравонлик;
  • жамоавий зўравонлик.

Зўравонлик - бу индивидуал, гуруҳий, ижтимоий, маданий ва атроф-муҳит омилларининг мураккаб ўзаро таъсирининг натижасидир. Ушбу омилларнинг зўравонлик билан қанчалик боғлиқлигини англаш - давлат зўравонликнинг олдини олиш учун амалга оширадиган муҳим қадамдир.

Гендер зўравонлик нима?

Aммо зўравонлик ва гендер зўравонлиги ўртасидаги фарқ нима? Гендер зўравонлиги шахслараро ва жамоавий зўравонликнинг бир тури ҳисобланади, яъни жабрланувчига нафақат бир киши, балки бир гуруҳ шахслар ёки жамият ҳам таъсир қилиши мумкин. Гендер зўравонлигининг асосий белгиси жабрланувчининг маълум бир жинсга мансублигидадир. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам гендер зўравонлигидан азият чекиши мумкин, лекин кўп ҳолларда аёллар ва қизлар гендер зўравонлиги қурбонига айланишади. Чунки, гендер зўравонлигининг табиати кўп асрлик маданий меъёрлар ва анъаналар, шунингдек, бутун дунёда мавжуд бўлган гендер тенгсизлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун гендер зўравонлиги ҳақида гап кетганда, кўпроқ хотин-қизларга нисбатан содир этиладиган зўравонли тушунилади.

Гендер зўравонлик эса - бу «аёл жинсига мансуб бўлганлиги сабабли хотин-қизларга қарши йўналтирилган зўравонликка асосланган, уларга номутаносиб равишда таъсир кўрсатадиган ҳар қандай зўравонлик ҳаракати».
Миллий қонунчиликда берилган таърифга кўра, зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи — ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилиши таҳдиди остида бўлган ёки тазйиқ ва зўравонлик натижасида жабрланган аёл жинсидаги шахс;

Кўпинча эркаклар ҳам аёлнинг (унинг турмуш ўртоғи, жинсий шериги ёки у билан қариндош бўлган бошқа аёл) зўравонлик ҳаракатларидан азият чекканлигини эшитиш мумкин. \бундай пайтларда эркак гендер зўравонлик қурбони бўлган деб даъво қилишдан олдин, унинг зўравонлик ҳаракатларига дучор бўлишининг сабабини ўрганиш керак. Чунки зўравонлик нафақат жинсга мансублиги сабабли, балки жисмоний заифлик, болалик ва қарилик, ногиронлик, қашшоқлик, хизмат мавқеи, кичик этник ва диний гуруҳларга мансублиги ва жинсга боғлиқ бўлмаган бошқа белгилар туфайли ҳам содир бўлиши мумкин.

Нима учун гендер зўравонликни муаммо сифатида тан олиниши керак?

Тарихий жиҳатдан, инсоният тараққиёти ва технологик прогрессга интилиш жараёнида жинслар ўртасидаги тенгсизлик нафақат йўқ бўлиб кетди, балки аксинча, гендер ва ролга оид стереотиплари, маданий меъёрлар ва амалиётларнинг салбий намойишлари билан қўллаб-қувватланадиган патриархал қарашлар ва ёндашувлар туфайли жамиятларда мустаҳкамланди. Баъзи одамлар атайлаб қиз ёки аёлга зарар етказишади, лекин уларнинг маданий меъёрлари ва эътиқодларига кўра, улар буни зўравонлик деб билишмайди. Ва баъзи мамлакатларда маданий ўзига хослик ва маданий анъаналар баъзан аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик элементларидан фойдаланадиган ижтимоий амалиёт учун асос сифатида ишлатилади. Гендер зўравонлиги орқали аёлларга зулм қилиш кўплаб жамиятларнинг одатий ҳаётига айланди, қиз ёки аёлни хавфсиз яшаш ва муносиб ҳаёт кечиришдан маҳрум қилди. Гендер зўравонлиги муаммосининг глобаллиги нафақат камбағал мамлакатларнинг аёллари ва қизлари қурбон бўлишини, балки бой ва ривожланаётган мамлакатларнинг аёллари ва қизлари, эркаклар ва аёллар ҳуқуқларининг тенглиги қонунлар билан мустаҳкамланган мамлакатларда ҳам гендер зўравонлигига дучор бўлишини тасдиқлайди.

Гендер зўравонлигини жамият ва давлат муаммоси сифатида кўриш кераклигининг яна бир сабаби – бу аёл ва қизнинг зўравонлик ҳаракати/ҳаракатларидан кейин бошдан кечирадиган оқибатларидир. Гендер зўравонлигининг оқибатлари жабрланувчилар ҳаётининг ақлий, жисмоний ва репродуктив саломатлик, оилавий ва ижтимоий фаровонлик, таълим олиш имконияти ва сифати, жумладан, касбий, бандлик ва даромад олиш, илмий қизиқиш ва истеъдодларни ўзида мужассам этиш каби жиҳатларига таъсир қилади ва афсуски, ушбу таҳдидлар уларнинг "инсон капитали"ни амалга оширишга ёрдам берувчи имкониятларини чеклайди. Гендер зўравонлиги муаммосининг кўлами, ўз навбатида, бутун жамиятнинг ақлий ва репродуктив саломатлигига таъсир қилади, интеллектуал ривожланган ва касбий меҳнат ресурсларининг етишмаслиги туфайли мамлакат иқтисодиётининг салоҳиятини пасайтиради, ёш авлодда зўравонлик хатти-ҳаракатларининг оммавийлашишига таҳдид солади, бу эса, охир-оқибат, давлат тузилишини беқарорлаштириш хавфини оширади.

Дунё бўйлаб аёллар ва қизларнинг аҳволини ёмонлаштирадиган гендер зўравонлиги қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Оилавий ёки оилавий-маиший зўравонлик
Уй зўравонлиги
Жинсий шерик томонидан зўравонлик
Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги қиз болалар никоҳи
...ва натижада эрта оналик
Мажбурий никоҳлар
Селектив абортлар
Селектив -бола жинсини танлаш асосидаги абортлар
Суррогат оналик
таъқиб қилиш, зўрлаш, самимий хизматларга мойиллик ва тенг иш учун қасддан кам иш ҳақи
Одам савдоси
аёллар савдоси ва жинсий эксплуатация
Киберзўравонлик ва кибербуллинг
Экстремистик ва террористик ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга мажбурлаш

Гендер зўравонликнинг шакллари:

Дунё бўйлаб аёллар ва қизларнинг аҳволини ёмонлаштирадиган гендер зўравонлиги қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • Оилавий ёки оилавий-маиший зўравонлик.
  • Уй зўравонлиги.
  • Жинсий шерик томонидан зўравонлик.
  • Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги қиз болалар никоҳи (ва натижада эрта оналик).
  • Мажбурий никоҳлар.
  • Селектив (бола жинсини танлаш асосидаги) абортлар.
  • Иш жойидаги зўравонлик: таъқиб қилиш, зўрлаш, самимий хизматларга мойиллик ва тенг иш учун қасддан кам иш ҳақи.
  • Aёлларни суннат қилиш (Aфрика ва бошқа мусулмон мамлакатларида қўлланилади).
  • Суррогат оналик.
  • Одам савдоси (аёллар савдоси ва жинсий эксплуатация).
  • Киберзўравонлик ва кибербуллинг.
  • Экстремистик ва террористик ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга мажбурлаш.

Юқорида санаб ўтилган гендер зўравонлигининг барча шакллари жамиятдаги аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий заифлигига асосланади. Гендер зўравонлиги шакллари қуролли можаролар, фавқулодда вазиятлар ва офатлар даврида аёллар ва қизларни ҳимоя қилиш тизимининг заифлиги туфайли юзага келиши ёки кучайтирилиши мумкин.

Гендер зўравонликнинг турлари:

Гендер зўравонлик турлари аёлларнинг жисмоний, руҳий ва репродуктив саломатлигига, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаровонлигига таъсирига қараб таснифланади.

Миллий қонунчилик зўравонликнинг қуйидаги турларини белгилайди: жинсий, жисмоний, руҳий, иқтисодий зўравонликлар, ҳамда тазйиқ ва таъқиб этиш.

жинсий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали жинсий дахлсизликка ва жинсий эркинликка тажовуз қиладиган зўравонлик шакли, шунингдек зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш ёхуд аёл жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш орқали учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;
жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли;

иқтисодий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли, хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

руҳий зўравонлик— хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

тазйиқ— содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик, таъқиб этиш;

таъқиб этиш— жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бошқа ижтимоий ходисалардан фарқлари (идентификация)

Гендер зўравонлиги, унинг хусусиятлари ва амалга оширилган ҳаракатлари билан, аёл иштирок этадиган бошқа ижтимоий ҳалокатли ҳодисаларга ўҳшайди. Бундай ҳодисаларга шахслараро ёки оилавий низолар, инсонлар гуруҳлари ўртасидаги низолар киради. Шу сабабли, гендер зўравонлиги кўпинча низо сифатида қаралади, масалан, оилавий, маиший ёки иш жойидаги зиддият, аёлнинг зўравонликдан ҳимояланишига йўл қўймайди. Ҳодисани низо ёки гендер зўравонлиги деб аниқлаш учун сиз гендер сезгир бўлишингиз ва зўравонлик ҳаракатларига олиб келган асосий сабабларни яхши ўрганишингиз керак.

Бошқа ғайрижтимоий ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, гендер зўравонлиги:
  • келишмовчилик ёки низолашиш учун предмет йўқ, бу куч ва назоратни намойиш этиш ҳаракати;

  • даврийлик ва циклик хусусиятга эга;

  • бу алоқалар ўрнатилган аёлга нисбатан амалга оширилади (қариндошлик, никоҳ, касбий ва бошқалар). Зўравонлик асосан бир-бирига якинлик ришталари мавжуд инсонлар ўртасида содир этилади.

  • Зўравонлик ҳаракатлари такрорланиши билан бир қаторда, ҳаракатлар зўравонликни бир неча турлари орқали содир этилади (масалан, руҳий-жисмоний, жисмоний- жинсий, ёки хаммаси биргаликда);

  • Зўравонлик содир этувчи ўз харакатларини олдиндан режалаштиради ва унга тайёргарлик кўради;

  • Зўравонлик ҳодисасидан жабрланувчининг якин инсонлари (болалари, ота-онаси, қариндоши) ҳам жабр кўриши. Бу “иккиламчи виктимлашув” деб аталади;

  • Зўравонлик циклининг даврийлиги қисқариб бориши билан зўравонлик ҳаракатлари ёвузлашишиб, кучайиб боради;

  • Зўравонликни содир этувчи шахс жабрланувчи аёлга/қизга айбдорлик ва уят ҳиссини доимий сингдириб борганлиги сабабли жабрланувчи доимо айбдорлик ҳиссиёти билан яшайди, атрофдагилардан зўравонликдан жабр кўргани учун уялади.

Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам беришда давлат ташкилотларининг мажбуриятлари ва жамоат ташилотларининг иштироки

Гендер зўравонлиги, биринчи навбатда, аёлларнинг халқаро шартнома ҳужжатлари ва миллий қонунчиликда кўрсатилган асосий ҳуқуқларини бузишдир. Aёллар ҳуқуқларини зўравонлик, тазйиқ ва таъқиблардан ҳимоя қилиш кафолати давлат томонидан қонун нормаларини белгилаш, давлат муассасаларини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш, шунингдек, салбий маданий жараёнларнинг аёллар хавфсизлиги ва соғлиғига таъсирини олдини олиш орқали таъминланади.

Давлат муассасалари жамоат ташкилотлари, айниқса аёллар ташкилотлари билан ҳамкорликда аёлларни ҳимоя қилишнинг давлат тизимини, шу жумладан зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш ва гендер зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш тизимини ташкил этади.

Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш — хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, жамиятда хотин-қизларнинг зўравонликдан холи бўлиш ҳуқуқларидан хабардорлигини оширишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими;

Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш — хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи учун пайдо бўлган хавфни бартараф этиш, тезкор чора-тадбирларни талаб қиладиган ҳаётий вазиятлар юз берганда хотин-қизларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек жабрланувчига нисбатан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг такроран ғайриқонуний хатти-ҳаракатларига йўл қўймаслик мақсадидаги иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, ташкилий, психологик ва бошқа тусдаги кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар тизими;

Зўравонликнинг олдини олиш чораларини амалга ошираётганда, маълум бир жамиятда ҳукмрон бўлган маданий меъёрларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак, чунки кўп одамлар уларнинг ашаддий тарафдорлари саналади ва бундан ташқари, маданиятга кўпинча ўзларини зўравонликдан ҳимоя қилишнинг бир усули сифатида қарайдилар. Тажриба шуни кўрсатадики, дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда диний ва анъанавий раҳбарлар, профессионал гуруҳлар вакиллари ва бошқа таниқли жамоат арбоблари, масалан, анъанавий даволаш усулларидан фойдаланадиган шифокорлар билан доимий маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимдир.
Зўравонлик - бу индивидуал, гуруҳий, ижтимоий, маданий ва атроф-муҳит омилларининг мураккаб ўзаро таъсирининг натижасидир. Ушбу омилларнинг зўравонлик билан қанчалик боғлиқлигини англаш - давлат зўравонликнинг олдини олиш учун амалга оширадиган муҳим қадамдир.