Барча хизмат тақдим этувчиларнинг фаолияти жабрланувчиларни мажмуавий, шу жумладан ҳуқуқий, тиббий, ижтимоий ва психологик эҳтиёжларни қондирилишига қаратилган бўлиши лозим.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматини тақдим этувчилар — давлат/ҳукумат хизматчиси, прокуратура, ички ишлар органларининг ходими, ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчи, суд маъмурияти, адвокат, адвокат ёрдамчиси, гендер зўравонликни бошидан кечирган жабрланувчига ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ходимлари.
Тиббий хизмат тақдим этувчилар — мунтазам равишда тиббий хизматларни тақдим этувчи жисмоний ёки юридик шахс. Индивидуал тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт, тиббий-санитар ходими ёки бошқа соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис ёки соғлиқни сақлаш масалалари борасида малакага эга бирон-бир ўқитилган шахс бўлиши мумкин. Тиббий хизматлар тақдим этувчи муассасаларга касалхоналар, клиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, Репродуктив саломатлик маркази, перинатал марказлар, акушерлик ва гинекология, травматология, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва бошқа хизмат кўрсатиш пунктлари киради. Бирламчи тиббий-санитар ёрдам кўрсатувчилар таркибига тиббиёт ҳамширалари, доялар, оилавий шифокорлар ва бошқа мутахассислар киради. (ЖССТнинг клиник ва сиёсий тавсиялари глоссарийидаги таърифлар).
Психологик хизмат тақдим этувчилар — амалий психология соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ва мунтазам равишда психологик хизматлар тақдим этувчи жисмоний шахс ёки муассаса. Якка тартибдаги психологик хизмат тақдим этувчи бўлиб, психолог-маслаҳатчи, психотерапевт ёки инқирозли вазиятларда хотин-қизларга ёрдам бериш масалаларида малакага эга бўлган бирон-бир махсус ўқитилган шахс.
Ижтимоий хизмат тақдим этувчилар — гендер зўравонлик жабрланувчиларнинг (ва уларнинг оиласи) оғир вазиятлардан чиқиб кетиши, маргинализацияси ва ижтимоий четланишларининг олдини олиш мақсадида уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини таъминлайдиган давлат муассасалари ва фуқаролик жамияти субъектлари, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари. Махалла қўмитаси қошида фаолият олиб борувчи масъул ходимлар (профилактика инспектор, оилавий шифокор ва патронаж хамширалар бундан мустасно) ижтимоий хизмат тақдим этувчилар сифатида эътироф этиладилар.