ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонлик бўйича ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза
қилиш хизматларини тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари

1/6

«Гендер зўравонлик бўйича ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматларини тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари” модулига хуш келибсиз!


Ушбу модулни бошладингизми, демак Сиз 1 ва 2-модулларни ўтиб бўлгансиз!


Демак, Сиз гендер зўравонлик мавзусига оид бир қанча атамаларнинг мазмунини тушунгансиз ва гендер зўравонликка жавобан идоралараро ҳамкорликнинг моҳиятини англаб етгансиз.


Марҳамат, модулимиз дастури билан танишиб чиқинг.


Ушбу модуль икки қисмдан иборат:

Биринчи қисмда Сиз Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ) мақсад ва вазифалари, гендер зўравонликка жавобан фаолиятнинг асосий принциплари, гендер зўравонликни бошдан кечирганликни кўрсатувчи белгилар, ҳамда гендер зўравонликнинг жабрланувчиси билан ўзаро муносабат қандай бўлиши лозим эканлиги тўғрисида билиб оласиз.


Иккинчи қисмда эса гендер зўравонликдан жабр кўрган шахсга кўрсатиладиган барча стандарт операцион иш-тартиблари алгоритми ва уларнингг мазмуни тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўласиз.