ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича
стандарт операцион иш тартиблари

6/6

V.5. Таълим дастурлари орқали хизмат кўрсатувчиларнинг салоҳиятини ошириш
Барча идораларнинг ва барча даражалардаги хизмат кўрсатувчилар учун ўқитиш дастурлари гендер зўра- вонлик билан боғлиқ хизматлар тармоғи тизимлаштирилиши ва ишлашини яхшилашда, гендер зўравонликка қарши курашишга қаратилган дастурларни, шу жумладан ихтисослаштирилган хизматларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда муассасаларнинг/ташкилотларнинг салоҳиятини бойитишда, ҳамкорлик ва ижтимоий ҳамдардлик маданиятини, гендер зўравонлик ҳолатлари бўйича хизмат кўрсатувчилар ҳисоботини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

Идоралараро жамоалар учун мўлжалланган ўқитиш дастурлари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик (ХҚНЗ) билан боғлиқ мавзулар назарияси ва ҳуқуқий базасини қамраб олиши керак ҳамда гендер зўравонлик бўйича ишларни ўтказишнинг амалдаги жиҳатларини, гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришни, шунингдек гендер зўравонликка қарши курашишда турли муассасалар ва ташкилотларнинг роли, вазифалари ҳамда мажбуриятларини қамраб олиши керак.

Юқори сифатли ўқитиш дастурларидан гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг бир қисми бўлган барча муассасалар/ташкилотлар фойдалана олиши керак. Ички ишлар органлари ходимларини, ижтимоий ходимларни, психологларни, юрист маслаҳатчиларини, соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатувчиларни, эксперт-криминалистларни ва ҳар қандай бошқа тегишли хизмат кўрсатувчиларни ўқитиш назарда тутилган бўлиши керак. Ўқитилган хизмат кўрсатувчилар гендер асосидаги зўравонликнинг бир хилдаги таърифини ўрганиши ва ундан фойдаланиши, гендер зўравонлик қасддан содир этилганлиги муҳимлигини тушуниши, гендер асосидаги зўравонликнинг барча типларини билиши, жабрланиш хавфини баҳолаши, гендер зўравонлик шаблони ва динамикасини ўрганиши, мулоқот қилиш ва ҳамдард бўлиш кўникмаларини шакллантириши/мустаҳкамлаши, интервенция принципларини ва хавфсизликни таъминлаш режасини ишлаб чиқишни ўрганиши керак.

Aгар биз университет ўқув дастури, олий ўқув юртидан кейинги таълим ёки узлуксиз касб-ҳунар таълими ҳақида гапирадиган бўлсак, мазкур соҳага оид дарслар фақат ГЗ ҳақида маълумот берибгина қолмай, балки ўқувчиларга ўзларининг шахсий ҳаётидаги ўрнини англаш ва ГЗ жабрланувчилари билан мулоқот қилиш ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб жавоб қайтариш учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантириш учун имконият яратиши керак. Шу сабабли, ўқув дастури ГЗ ва жинсий муносабатларга оид муаммолар, ҳодисанинг мураккаблиги ва ГЗ жабрланувчилари ҳамда жиноятчи ўртасидаги муносабатларнинг дина- микасини етарли даражада тушунтириши керак.

Махсус ўқитилган хизмат кўрсатувчи ГЗ нинг аниқ моҳиятини ўрганиши ва ундан тўғри фойдаланиши, қасддан амалга оширилган гендер зўравонлик жиҳатининг аҳамиятини тушуниши, барча ГЗ турларини билиши, виктимизация хавфини баҳолай олиши, ГЗ динамикаси ва шаблонини ўрганиши, мулоқот ва ҳамдардлик қобилиятларини ривожлантира олиши/мустаҳкамлаши, жавоб қайтариш принципларини ва хавфсизлик режасини қандай ишлаб чиқишни ўрганиши зарур.

Хизмат кўрсатувчиларни узоқ вақт ўқитиш гендер зўравонликка жавоб қайтаришда сифат стандартини назарда тутади. Ўқитиш дастурлари интервенция сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган инсон ресурсларига киритилган инвестициядир.
Хулоса:
Рақамлаштириш, бу гендер зўравонлик жабрланувчисини ГЗга идоралараро жавоб қайтариш тизими хақидаги керакли маълумот олиш имкониятини оширибгина қолмай, балки аксинча хавфнинг манбаига айланади ёки аёллар ва эркаклар учун тенг хуқуқлар ва имкониятлар тўғрисида жамиятда анъанавий қарашларни ўрнатишга уриниш орқали хотин-қизларга нисбатан зўравонлик муммосини кенгайиш манбаига олиб келади. Шу сабабли, хабардорликни ошириш бўйича мавжуд усуллардан фойдаланишдан чекланиб қолмай, балки ижтимоий тармоқлар/месенжерлар ва Интернет имкониятлари орқали мақсадли аудитория билан ишлашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш керак.