ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

2-модул. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича
стандарт операцион иш тартиблари

5/6

V.4. Маълумот йиғиш, юбориш ва таҳлил қилиш. Маълумот йиғиш принциплари. Индикаторлар
Гендер зўравонликнинг ҳар бир ҳолати ижтимоий-руҳий хизматлар кўрсатувчилар томонидан ҳужжатлашти- рилиши керак; ҳужжатлаштириш ҳеч бўлмаса гендер зўравонлик ҳолати ҳақида энг долзарб ахборотнинг тўлиқ шарҳини таъминлайди. Гендер зўравонлик ҳолатларини стандарт шакллар, қўлёзма белгилар, схемалар, фотосуратлар, қоғоз регистрларидан фойдаланиб ҳужжатлаштириш мумкин.
Маълумотлар тўплаш ва базага киритиш:
Ҳар бир гендер зўравонлик ҳолати ҳақида тегишли маълумотлар тўплаш ва уларни маълумотлар базасига киритиш:

а) гендер зўравонлик ҳолатлари жараёнини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун маълумотларни шакллантириш,

б) муайян соҳада ошкор этилган ҳолатлар ҳақида аниқ тасаввур тақдим этиш,

в) гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш бўйича фаолиятни баҳолашга ёрдам бериш.
Маълумотларни ҳужжатлаштириш ва таҳлил қилишнинг мақсади:
Турли даражаларда (муассаса/ташкилот, шаҳар, мамлакат) қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар олиш маълумотларни ҳужжатлаштириш ва таҳлил қилишнинг мақсади ҳисобланади. Бу қуйидагилар учун керак:

  • барча даражаларда гендер зўравонликка жавоб қайтаришни қўллаб-қувватлаш;

  • турли даражаларда гендер зўравонликка жавоб қайтаришни кузатиш ва назорат қилиш;

  • ўз фаолиятини режалаштириш.
Қайд этиш лозимки, ҳужжатлар/ахборот алмашиш тизими муайян вақтда ўтказиладиган илмий тадқиқот ҳисобланмайди, бироқ гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни ёки гендер зўравонлик юз берган ҳолатларни ёзиб борадиган ва уларни маҳаллий даражада умумлаштирадиган ҳамда мамлакат дара- жасида марказлаштирадиган муассасалар томонидан тизимли ва муайян суръатда гендер зўравонликка тааллуқли маълумотларни мунтазам тўплаб бориш методикасидир.

Бу нуқтаи назардан гендер зўравонлик ҳолатларини кузатиш ва баҳолаш гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришга жалб қилинган муассасалар/ташкилотлар орасида келишилган стратегиялар суръатини кузатиш ва баҳолашдан фарқ қилади.

Кузатиш натижалари ҳақидаги ҳисобот индикаторларнинг келишилган рўйхати ёрдамида тўпланган гендер зўравонлик билан боғлиқ қайд этилган нохуш ҳодисалар ва/ёки юз берган бундай ҳолатлар тўғрисидаги миқдорий маълумотларни, шунингдек гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришга жалб этилган хизмат кўрсатувчилар томонидан тўпланган сифат бўйича маълумотларни ўз ичига олиши керак. Ҳисобот гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришдаги муаммоларни ва мазкур муаммоларни ҳал қилиш учун кўриладиган хатти-ҳаракатларни аниқлаши керак.

Агар индикаторларнинг келишилган умумий рўйхати гендер зўравонликка жавоб қайтаришда иштирок этаётган барча хизматлардаги мантиқан асослантирилган маълумотларни тўплаш воситаси сифатида муас- сасанинг/ташкилотнинг ҳар бир шаклига илова қилинса, бу барча дастурлардан, хизматлардан ва муасса- салар/ташкилотлардан тушаётган гендер зўравонлик ҳақидаги маълумотларни таққослаш имконини бериши мумкин. Умумий рўйхат мазкур ҳодисанинг кўламлари ҳақидаги ахборотни таъминлайдиган, ҳолатларни санашда такрорлашнинг олдини олишга ёрдам берадиган ва режали тартибда тўплаб бўлинган индика- торларни ўз ичига олиши керак. Қуйидагилар умумий индикаторлар бўлиши мумкин (бироқ уларнинг барчаси бўлиши шарт эмас ва улар билан кифояланмайди): зўравонлик тури, кўрсатиладиган хизматлар тури, ким йўлланма берди, қўзғатилган ёки кўрилган ҳуқуқий чоралар, гендер зўравонлик жабрланувчиси ва зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс ўртасидаги муносабатлар, гендер зўравонлик жабр- ланувчиси сўровномаси ва зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс сўровномаси, зўравонлик содир этилган жой (уй, иш, жамоатчилик жойи ва ҳоказолар).
V.4.1. Маълумот йиғиш принциплари
Аниқ ва фойдали ахборот олиш, маълумотлар тўплаш учун ахборотни бошқариш тизимлари муайян принципларга риоя қилиш керак.
Маълумотларни ахлоқий ва хавфсиз тўплаш принципи:
Тақдим этилган ахборот хатардан ортиқча бўлиши кераклиги гендер зўравонликка учраган жабрланув- чилар/шахслар учун устуворликдир.

Маълумотларни тўплаш ва ҳужжатлаштириш одамларга такроран жабр етказмайдиган ва камроқ хавф уйғотадиган тарзда амалга оширилиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларни/шахсларни парваришлаш ва қўллаб-қувватлаш гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодиса/ҳолат ҳақидаги ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган ҳар қандай кейинги қадам бошланишидан аввал таклиф этилган бўлиши керак. Маълумотлар тўплашдан аввал гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хабардор этилган ҳолда розилиги олиниши керак. Маълумотлар тўплашда иштирок этувчи мутахассислар гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодиса/ҳолат ҳақида ахборот тўплаш соҳасида тегишлича ва етарлича тайёргарлик кўрган бўлиши ва ёрдам олиши керак.
Шахсий маълумотларнинг махфийлик принципи:
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилардан/шахслардан олинган шахсий маълумотлар, шу жумладан статистика маълумотларини шакллантириш мақсадида очиқ берилмаслиги керак.

Маълумотлар узатиш мақсадидан қатъи назар (бошқа хизмат кўрсатувчилар олдида гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодиса/ҳолат ҳақида ҳисобот учун ёки статистика маълумотларини шакллантириш учун) ахборот/индикаторлар рўйхати гендер зўравонлик жабрланувчиси билан келишилган бўлиши керак ва тегишли ва/ёки мажбурий ҳисобот тариқасидаги ахборот билан чегараланади. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар шахсини ҳимоя қилиш учун хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилиниши керак.

Дастурий таъминотдан фойдаланишда шахсий маълумотлар маълумотлар тўпланган муассасадан марказий муассасага узатилишидан олдин код сифатида шифрланган бўлиши керак.
Нохуш ҳодисалар/
ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик принципи:
Ахборотни бошқариш тизими турли вақтда қайд этилган нохуш ҳодисаларни/ҳолатларни аниқлаши (турли муассасаларда) ва бир хил нохуш ҳодисаларни/ҳолатларни бир неча бор ҳисобламай, тўпланган ахборотни/ ҳисоботларни шакллантириши керак. Шахсга берилган ноёб коддан (худди шундай идентификация рақа- мидан) алоҳида шахсни идентификациялаш учун фойдаланиш мумкин ва тизим ноёб кодни идентификация қилганда барча хизмат кўрсатувчилар томонидан тўпланган барча ахборотни боғлаши ва уни ноёб ҳолат сифатида шакллантириши керак.
Пирамида принципи:
Асосий/дастлабки маълумотларнинг катта миқдори ҳар бир хизмат кўрсатувчи томонидан тўпланиши мумкин, бироқ умумлаштирилган кичик миқдордаги маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун юқори даражада тўпланиши керак.
V.4.2. Индикаторлар
Маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш кўрсаткичлари ёки кўрсаткичлари рақамли тўпланган дастлабки маълумотларнинг миқдорий ифодасини турли хил хизмат кўрсатувчи провайдерлар томонидан қўлланиладиган шаклни тўлдириш орқали аниқланади (1-иловага қаранг — « ГЗ шаклини тўлдириш учун рўйхатдан ўтиш»).
Хизмат кўрсатувчилар томонидан тўпланиши мумкин бўлган индикаторларнинг икки тури мавжуд:
1. Хизмат кўрсатувчиларга хос бўлган кўрсаткичлар (ҳар бир муассасанинг муайян шаклларида келти- рилган индикаторлар). Бу индикаторлар муайян хизмат кўрсатувчи учун зарур ахборотни ифодалайди.


2. Барча хизмат кўрсатувчилар томонидан келишилган ватўпланадиган индикаторлар умумий рўйхати. Бундай индикаторлар ҳодисанинг реал манзарасини тақдим этиши мумкин (шунга ўхшаш ҳолларни такрорламай).
Кўп холатларда идоралараро алоқа мавжуд бўлмаганда ҳар бир хизмат кўрсатувчи гендер зўравонликка учраган жабрланувчилардан/шахслардан қандай маълумот олиш мумкинлиги ва ушбу маълумотлар базаси учун индикатор/кўрсатқичларга талқин қилинишини хал қилади. Натижада гендер зўравонлик тўғрисида олинадиган маълумотлар формати, мазмуни ва сифати ҳар хил хизмат кўрсатувчида бир-биридан анча фарқ қилади ва иккита муассасада бир хил номга эга битта индикатор турли маънога эга бўлиши мумкин. Бундай шароитларда турли муассасалардан маълумот тўплаш жуда мураккаб вазифа бўлиши мумкин.

Шу сабабли ахборот элементларини тўплаш учун шакллар ва уларни тўлдириш учун йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак, гендер зўравонлик индикаторлари қийматларининг ва стандартлаштирилган таърифлар- нинг рўйхати (атамалар умумий глоссарийи) тўпланган маълумотлар ўзгарувчанлигини камайтириш учун барча хизмат кўрсатувчилар томонидан қабул қилиниши керак.
Тўпланиши ёки шаклга киритилиши мумкин
бўлган ахборот индикаторларининг ҳар хил турлари мавжуд, жумладан:
  • хизмат кўрсатувчи тўғрисида ахборот: қайси муассаса/хизмат гендер зўравонликка учраган жабр- ланувчига/шахсга йўлланма берди, қайта йўналтириш усули (оғзаки, ёзма, телефон орқали), нохуш ҳодиса/ҳолат (гендер зўравонлик жабрланувчиси, зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс, болалар, қариндошлар, қўшнилар, бошқалар), гендер зўравонлик жабрланувчиси ёрдам сўраб мурожаат қилган бошқа муассасалар/хизматлар;

  • гендер зўравонлик жабрланувчиси тўғрисида ахборот: яшаш жойи, жинси, ёши, миллати, оилавий ҳолати, таълим, касб, даромад, қаромоғида бўлган болалар ёки кексалар;

  • зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс тўғрисида ахборот: гендер зўравонлик жабрла- нувчиси ҳақида ахборот, шунингдек руҳий ҳолат бузилиши тарихи, моддаларни истеъмол қилиш/ ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш, криминал ўтмиш;

  • нохуш ҳодиса тафсилотлари (жорий ва ўтган воқеалар): гендер зўравонлик билан боғлиқ нохуш ҳодиса қанчалик тез-тез содир бўлиши, у юз берган жой, зўравонлик турлари, зўравонлик хатти-ҳа- ракатларини содир этган шахс томонидан фойдаланилган объектлар;

  • ҳолатни бошқариш режаси: хавф-хатар ва ҳимоя омиллари, кўрсатилган хизматлар тури, бошқа муассасалар/хизматларга қайта йўналтириш, хавфсизликни режалаштириш.
Шундай қилиб:
Тўпланган маълумотлар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик (ХҚНЗ) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш ва бахолаш учун асосий маълумотлар бўлиши, гендерга асосланган зўравонликни камайтириш бўйича, кейинги лойиҳаларни/дастурларни/хатти-харакатларни ишлаб чиқиш учун ва қарорларни қабул қилиш учун восита бўлиб хизмат қилиши керак.