ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонлик бўйича ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза
қилиш хизматларини тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари

2/6

1. ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ИДОРАЛАРАРО ЖАВОБ ҚАЙТАРИШНИНГ АСОСЛАРИ

1.1.

Мақсад ва вазифалар

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматларини тақдим этувчи воситачи сифатида ички ишлар органлари кўпинча тизимнинг бошланғич нуқтаси бўлганлиги сабабли, уларнинг жабрланувчи хотин-қизларнинг мурожаатларига бўлган жавоби, жабрланувчи хотин-қизлар бундай хизматдан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилишларини ҳисобга олган ҳолда, кўпинча кенг қамровли хизматларни тақдим этишда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Баъзи ҳолларда эса, ички ишлар бўлимлари хотин-қизларнинг бундай қарор қабул қилиши керак бўлган вазиятнинг олдини олишлари мумкин.

Стандарт операцион иш тартиблари гендер зўравонликни бошдан кечирган шахсларга ёрдам кўрсатувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (ИИБ) ходимларининг одатий ҳаракатларини аниқ ва батафсил тавсифлаб беради.

Гендер зўравонлик ҳодисаларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аралашуви бўйича стандарт операцион иш тартибларнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • гендер зўравонликни содир этиш сабаблари ва унинг келиб чиқиш шароитларини бартараф қилиш;

  • гендер зўравонлик жабрланувчиларини самарали тарзда аниқлаш (ўзи бириктирилган ҳудуддаги вазиятни назорат қилиш, юзага келган вазиятга ўз вақтида чора кўриш);

  • гендер зўравонликка жавобан ҳаракатларнинг барча босқичларида жабрланувчининг хавфсиз- лиги таъминлаш (имкон қадар, ўзи бириктирилган ҳудудда яшовчи ҳар фуқаро, биринчи навбатда, ногирон кишилар, вояга етмаган болалари бўлган кам таъминланган оилалар ҳақида маълумотга эга бўлиш; зўравонликка мойил, руҳий касал, муқаддам судланган, ўқотар қуролга эга бўлган, алкоголли ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мойил бўлган шахсларни алоҳида назоратда ушлаб туриш);

  • хизматлар сифатли ва келишилган ҳолда тақдим этилишини таъминлаш (профилактика инспектори жабрланувчи билан хизматларни албатта келишиши керак, жабрланувчига тўлиқ юридик ёрдам бера олиши учун олий юридик маълумотга эга бўлиши мақсадга мувофиқдир);

  • гендер зўравонликка оид ҳужжатлаштиришни ҳамда маълумотларни тўплашни такомиллаштиришга ва ўзаро мувофиқлаштиришга кўмаклашиш (ички ишлар органи ходимлари келишилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида гендер зўравонликка жавобан идоралараро ҳамкорлик доирасида бошқа хизмат тақдим этувчилар билан бирга иш олиб бориши мақсадга мувофиқ);

  • гендер зўравонлик жабрланувчиларига тақдим этилган хизматларнинг махфийлигини кафолатлаш (жабрланувчи ўзи борасида ўтказилаётган тадбирлар ошкор этилмаслигига ишонч ҳосил қилган бўлиши керак);

  • ички ишлар органларнинг ходимларини гендер зўравонлик жабрланувчиларга бошқа хизмат тақдим этувчилар (маҳалла фуқаролар йиғини, соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, инқироз/реабилитация марказлари, шелтер/бошпана) билан доимий алоқада бўлиши;

  • фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билим даражасини ошириш.

1.2.

Қўлланилиши

Одил судлов хизматлари самарали бўлиши учун улар барча гендер зўравонлик жабрланувчилари фойда- лана оладиган кенг кўламли имкониятларни кафолатлаши керак. Бу биринчи мулоқотдан ёки ҳисоботдаги маълумотларни алмашишдан бошлаб низоли вазият қатнашчиларини тегишли булган ҳуқуқий ҳимоя воситалари, руҳий ва тиббий ёрдам таъминлаш билан тугалланиши лозим.Одил судловнинг асосий хизматлари одил судловнинг барча расмий тизимлари, шу жумладан тегишли ҳуқуқий соҳалар-жиноий, фуқаролик, маъмурий ва оилавий ҳуқуқ, шунингдек умумий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи анъаналари ва динга асосланган одил судлов анъаналари учун универсал аҳамиятга эга.

Асосий хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • гендер зўравонлик қайталашини олдини олиш чора-тадбирлари;

  • дастлабки алоқа/контакт ўрнатиш;

  • суриштирув;

  • судгача бўлган жараён;

  • суд;

  • зўравонликни содир этган шахс/шахсларнинг жавобгарликка тортилиши, зарарни қоплаш, зиённи ёпиш;

  • гендер зўравонлик жабрланувчисини ҳимоя қилиш;

  • барча хизмат тақдим этувчилар ўртасида алоқа, ўзаро қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилганлиги.

Ички ишлар органи ходимлари гендер зўравонликнинг олдини олиш, суриштирув ва суд қарори билан жазо тайинлаш учун масъул бўлган одил судлов расмий тизимининг бир қисмини ўзида ифодалайди. Бундан ташқари, улар гендер зўравонлик жабрланувчилари учун кўпинча юридик ёрдам сўраб мурожаат қилиш учун биринчи қадам ҳисобланган энг муҳим жойлардан бири саналади. Ички ишлар органидан бошқа одил судлов хизматларини тақдим этувчилар гендер зўравонлик жабрлланувчиларига ёрдам кўрсатишга кечроқ жалб этилиши ва уларнинг тартиб-таомиллари жуда ўзига хос бўлиши ҳамда муайян қонунлар билан тартибга солиниши туфайли мазкур стандарт операцион иш тартиблари фақат гендер зўравонликка ички ишлар органи томонидан жавоб қайтарилишига тааллуқли бўлади.