ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонлик бўйича ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза
қилиш хизматларини тақдим этишнинг стандарт операцион иш тартиблари

3/6

1.3. ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

1.3.1.

Гендер зўравонликка жавобан идоралараро ҳамкорликнинг асосий принциплари

Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш. Гендер зўравонликка жавоб қайтариш гендер зўра- вонлик жабрланувчиларига асосий хизматлар кўрсатувчи барча давлат ва нодавлат идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг иштирокини ўз ичига олади.

Жабрланувчининг эҳтиёжларига қаратилган ёндашув. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш жараёнига жалб қилинган барча хизмат кўрсатувчилар учун гендер зўравонлик жабрланувчиларининг ҳуқуқлари, эҳтиёжлари ва истаклари устувор аҳамият касб этиши керак.

Ҳамкорлик. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш жараёнига жалб қилинган ташкилотлар/ муассасалар ўртасида ўзаро самарали ҳамкорлик ва мувофиқлашув ўрнатилишини назарда тутади.

Жамоавий бошқарув. Идоралараро аралашув ва қайта йўналтириш, ҳаракатлар стратегияси ва режалари, шу жумладан, дастурларни режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашга тегишли бўлган қоидалар жамоавий иштирок этиш асосида, хусусан, бенефициар (фойда олувчи)лар иштирокида (қўлланилиши мумкин бўлган ҳолларда) амалга оширилиши керак.

Стратегик режалаштириш. Жамиятдаги гендер зўравонлик ҳодисаси билан курашишга қаратилган сиёсат ва дастурлар ҳар бир иштирок этувчи ташкилотнинг функционал жавобгарлигини кўрсатувчи аниқ мақсадлар ва ҳаракатлар билан умумий идоралараро стратегиялар тоифасига ўтказилиши керак.

Хизматларнинг мажмуалиги. Аралашув ва қайта йўналтириш тартиб-тамойиллари, шунингдек, ҳимоя чоралари ягона услубга асосланган соҳалараро ёндашувни талаб этади.

Олдини олиш. Самарадор кенг қамровли гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтариш ёндашуви ўз ичига устувор аҳамият сифатида зўравонликнинг олдини олиш ва профилактикани ҳам олади.

Ҳисобдорлик. Хизматларни кўрсатувчи барча ташкилотлар ва улар томонидан амалга оширилган тадбирлар ўзаро келишилган дастурлар ва қоидаларни амалга ошириш ва бажариш ҳамда ўз фаолиятида устувор принципларга риоя қилиш мақсадида умумий маълумот базаси учун ҳисобдорликни таъминлаш.

Барқарорлик. Гендер зўравонликка жавобан идоралараро кенгашиб ҳаракат қилаётган муассасалар/ташкилотлар, сиёсий ўзгаришларга, кадрлар алмашинуви ва кадрлар қизиқиши етишмаслигидан қатъи назар, барқарорлик ёндашувни амалга ошириш ва таъминлаш учун барча шарт-шароитларни яратишлари керак.

1.3.2.

Гендер зўравонликка жавобан идоралараро ҳамкорликнинг асосий принциплари

Хавфсизлик ва қўриқлаш. Гендер зўравонлик жабрланувчиларига ёрдамни ташкил этиш ва тақдим этишда жабрланувчининг хавфсизлиги устувор аҳамиятга эга бўлиши керак. Жабрланувчининг хавфсизлигини баҳолаш зўравонлик ҳолати аниқланганда ёки аёл гендер зўравонликдан жабр кўргани ҳақида хабар берган пайтда амалга оширилиши зарур. Маслаҳат жараёнида жабрланувчи, хизмат тақдим этувчи ва уларнинг бошқа ҳамкасбларига эҳтимолий зиён етмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун жабрланувчига маслаҳат беришнинг дастлабки босқичида пайдо бўлиши мумкин бўлган хавфлар (масалан, эри, жинсий шериги, оила аъзолар, қўшнилар томонидан зўравонлик ҳаракатларини, маънавий босимни ва руҳий зўравонликни) ҳисобга олиниши зарур.

Махфийлик. Махфийликка риоя қилиш гендер зўравонлик жабрланувчисининг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим чора ҳисобланади. Гендер зўравонлик жабрланувчи тўғрисидаги ахборотнинг махфийлиги фақат зарур ахборотни унинг розилиги билангина алмашишни ўз ичига олади. Махфийликнинг сақланиши гендер зўравонлик жабрланувчиси ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги натижасида ўзига таҳдид қилишмаслигини/ зўравонлик кўрсатилмаслигини кафолатлайди.

Англанган танлов. Ҳар қандай хатти-ҳаракат гендер зўравонлик жабрланувчисининг розилиги билангина ва онгли ёзма розилик олинганидан кейин амалга оширилиши керак.

Жабрланувчи эҳтиёжларининг устуворлиги. Гендер зўравонлик ҳодисаларга жавобан ҳаракатларни амалга ошириш даврида гендер зўравонлик жабрланувчисининг хоҳиш-истаклари, ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳисобга олган ҳолда, жабрланувчининг ўз эҳтиёжларини аниқлай оладиган ва қарор қабул қила оладиган шарт-шароит яратишга йўналтирилган ёндашув жуда муҳим ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматларини тақдим этувчилар гендер зўравонлик жабрланувчиларининг хавф остидалиги ва бошидан кечирган ҳодисанинг оқибатида заифлигини ҳисобга олган ҳолда, қарорлар қабул қилишда уларни қўллаб-қувватлашлари керак бўлади.

Зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахсларнинг қонун олдида жавобгарлиги ёки жазонинг муқаррарлиги. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматларини тақдим этувчилар воқеанинг адолатли суришти- рувини таъминлашда қонунбузарнинг узил-кесил жавобгарликка тортилишини назорат қилишлари зарур. Бунда улар жиноятчини аниқлаш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солиш, жиноятчини ўз зўравонлик ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида хабардор қилиш ва ишни одил судловга ўтказиш учун барча ҳуқуқий чораларни кўришлари мақсадга мувофиқдир.

Камситилишнинг ман этилиши. Ёши, ирқи, миллий келиб чиқиши, дини, жинси, яшаш жойи, лаёқатсизлиги, оилавий ҳолати, таълим ва ижтимоий-иқтисодий мақомидан қатъи назар, гендер зўравонликни бошдан кечирган барча жабрланувчилар тенгдирлар, уларга тенг муносабат кўрсатилишига ва ижтимоий хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятига эгалар.