ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


3.1.-модул. Гендер зўравонликка жавобан психологик хизматлар кўрсатиш бўйича стандарт операцион иш тартиблар

2/5

1. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг асослари
1.1.
Мақсад:
Стандарт операцион иш тартиблари(СОТ) гендер зўравонликни бошидан кечирган жабрланувчиларга ёрда берадиган психологик хизмат тақдим этувчи (мутахассис)ларнинг ўзаро боғлиқ кетма-кетликдаги, изчил ҳаракатларининг аниқ ва батафсил тавсифини бериш.
СОТларнинг вазифалари:
  • гендер зўравонлик жабрланувчиларини аниқлашда самарадорликни таъминлашга кўмаклашиш;
  • ҳар томонлама ёрдам/хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида жабрланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва/ёки мустаҳкамлаш;

  • биргаликда (мувофиқлаштирилган) ва сифатли хизматлар кўрсатишни таъминлаш;

  • гендер зўравонлик ҳолатлари бўйича ҳужжатлар ва маълумотлар тўплашни мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш;

  • гендер зўравонликдан жабрланувчиларга кўрсатиладиган хизматлар/ёрдамларнинг махфийлигини кафолатлаш;

  • гендер зўравонлик жабрланувчиларини бошқа хизматлар тақдим этувчиларга самарали равишда қайта йўналтиришга кўмаклашиш;

  • психологик хизмат тақдим этувчиларнинг бошқа хизмат турларини кўрсатувчилар билан барқарор алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш.
1.2.
Қўлланилиши
Психологик хизмат тақдим этиш бўйича СОТлар гендер зўравонликдан жабрланганларга психологик ёрдам кўрсатадиган ҳар қандай хизмат мутахассислари бажариши зарур бўлган фаолият, функция ва мажбуриятларни тартибга солувчи жараёнларни тавсифлаб беради.

Ушбу хизматлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
  • давлатга қарашли ижтимоий ёрдам тармоқлари

  • гендер зўравонлик жабрланувчиларига ёрдам беришга ихтисослашган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг психологик хизматлари, қўллаб-қувватлаш марказлари

  • махсус реабилитация/мослаштириш муассасалари.

Гендер зўравонлик жабрланувчилари учун ихтисослаштирилган хизматлар давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсаилиши мумкин.

Психологик хизмат кўрсатишнинг асосий элементлари:
Асосий психологик хизматларнинг тақдим этилиши қуйидаги асосий элементлар билан мустаҳкамланган омилларни қамраб олиши керак:
  • ёрдам/хизмат кўрсатишга розилик - жабрланувчини хизматлар турлари ва ушбу хизмат кўрсатиш тамойиллари ҳақида хабардор қилиш ва унинг розилигини олиш);

  • махфийлик;

  • хизматлардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги;

  • қайта йўналтириш;

  • хавфларни баҳолаш ва бошқариш;

  • кадрларнинг тегишли тайёргарлиги ва меҳнат ресурсларини ривожлантириш;

  • мониторинг ва баҳолаш;

  • тизимни мувофиқлаштириш ва ҳисобдорлик.

Гендер зўравонлик жабрланувчилари учун асосий психологик хизматлар турли вазиятларда ва кенг кўламда кўрсатилиши керак:
  • инқирозли вазиятда маълумот бериш;

  • инқирозли вазиятда маслаҳат ўтказиш;

  • ёрдам тармоқлари: “Ишонч телефони” ва “Телефон орқали туну кун ёрдам хизмати” воситалари;

  • психологик маълумотлар билан таъминлаш (гендер зўравонликнинг сабаб ва оқибатлари), шунинг- дек, гендер зўравонлик вазиятидан чиқиб кетиш йўллари ҳақида;

  • юзма-юз ва телефон орқали психологик маслаҳат.

СОТларни янада самарали амалга ошириш учун психологик хизмат кўрсатишда психолог-маслаҳатчиларнинг индивидуал тайёргарлиги қандай бўлишидан қатъи назар, уларни махсус тайёрлаш талаб этилади.

Улар қуйидаги йўналишлар бўйича қўшимча ўқитилиши лозим:
  • гендер зўравонлик жабрланувчиларига маслаҳат беришнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича, чунки улар билан ишлашда эътиборга олиниши зарур бўлган шахсий деформация, психологик ҳимоя механизмлари мавжуд;

  • инқирозли вазият, инқирозли вазиятни бошқариш усуллари бўйича маслаҳат ва бошқалар.

Энг маъқули, бу қўшимча ўқитиш гендер зўравонлик ҳодисаларига нисбатан идоралараро муносабат, психологик хизмат таъминотчиларининг гендер зўравонлик ҳодисасига аниқ ифодаланган жавоби, шунингдек, гендер зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги маълумотлар ва унинг олдини олиш масалаларини ўз ичига олган кенг қамровли ўқув дастури/ўқув режасининг бир қисми бўлиши мақсадга мувофиқдир.
  • СОТ психологик хизмат кўрсатувчиларнинг психодиагностика, психокоррекция, психотерапия ёки бошқа ёрдам турига оид юзма-юз маслаҳат кўринишидаги аниқ мажбуриятлари тавсифини ўз ичига олмайди.