ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


3.2.-модул. Гендер зўравонлик жабрланувчиларига хизматлар кўрсатиш бўйича

операцион иш тартиблари

4/4

2.6. Бошқа хизмат тақдим этувчиларга қайта йўналтириш
Қайта йўналтириш тизимининг мақсади
Қайта йўналтириш тизимининг мақсади - гендер зўравонлик жабрланувчиларга яхши муомала ва ғамхўрлик қилиш, жабрланувчини парвариш қилиш ва даволаш, шунингдек, ижтимоий ва бошқа афзал кўрилган хизматларни олиш, унинг шошилинч ва кўп сонли эҳтиёжларини қондириш бўйича ҳисобот беришнинг энг хавфсиз ва энг самарали усулини таъминлашдан иборатдир.

Қайта йўналтириш хизматларини тақдим этишда келишилган ёндашувга эътибор қаратилиши зарур. Барча хизмат кўрсатувчилар, жабрланувчи билан биринчи алоқа нуқтаси бўлишларидан қатъи назар, ушбу тизимдан хабардор ҳамда қайта йўналтириш қобилиятига эга бўлишлари керак.

Агар муассасалар/ташкилотлар ҳақидаги ахборотлар/маълумотлар ҳамда махсус хизматларни кўрсатувчилар (мутахассислар) ва алоқа маълумотлари тизимлаштирилган ҳолда тегишли муассасаларга ўтказиб берилса, қайта йўналтириш тизими самарали ишлайди.
Қайта йўналтириш процедурасида психологик хизмат тақдим этувчининг вазифалари
  • Жабрланувчининг эҳтиёжи ва истакларидан келиб чиқиб, у учун қандай қайта йўналтириш манфаатли бўлиши мумкинлигини аниқлаш.

  • Жабрланувчини у сўраган/ёки лозим деб топилганда бошқа хизматларни кўрсатувчига қайта йўналтириш имкониятлари тўғрисида хабардор қилиш.

  • Қайта йўналтириш бўйича кейинги босқич учун жабрланувчининг олдиндан огоҳлантирилган/англанилган розилигини олиш.

  • Жабрланувчи билан бошқа хизматларни кўрсатувчиларга қандай маълумотларни беришни ва қандай маълумотларни сир сақлашни келишиб олиш. Жабрланувчига зўравонлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий тартибга солиш/чекловларни тушунтириш.
Гендер зўравонлик жабрланувчисига хизматларни кўрсатувчилар ҳақидаги аниқ ва тўлиқ маълумотларни тақдим этиш мезонлари
  • КИМ

    жабрланувчилар/шахсларга, шу жумладан, гендер зўравонликка дуч келганларга хизмат кўрсатувчи қанақа муассаса/ташкилот? Ушбу хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлиш учун масъул шахснинг алоқа маълумотлари (исм-фамилияси, лавозими, манзили ва телефон рақами)ни келтириш.

  • НИМА

    жабрланувчилар/шахслар маълум бир хизматларни кўрсатувчидан қандай ёрдамларни кутишлари мумкин? Шунингдек, ушбу хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотлар.

  • ҚАЕРДА

    хизматларни кўрсатувчининг жойлашган ери/аниқ манзили.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчисининг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истагига мувофиқ, уни ўзи танлаган бошқа хизмат кўрсатувчиларга йўналтириш.

  • Йўлланма бериш ишларини бошқа хизмат кўрсатувчи билан телефон орқали суҳбат ва қисқа ёзма ҳисобот билан якунлаш. Бу жабрланувчи дуч келган зўравонлик ҳодисасининг яна такрорланмаслигини ҳамда психологик травма орқали ўтадиган кўплаб саволларга яна бир бор жавоб беришнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

  • Жабрланувчига уни бошқа хизмат кўрсатувчига йўналтириш имкониятини яратиб бериб, шу орқали унинг мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини рағбатлантириш.

  • Агар лозим бўлса, жабрланувчини бошқа хизмат кўрсатувчига йўналтириш жараёнида уни бирга кузатиб бориш.

  • Тўпланган далиллар нима учун муҳимлигини ва фойдали эканини тушунтириш. Жабрланувчидан зўравонлик ҳолатини исботловчи далилларни йиғишни хоҳлайдими йўқми, сўраш. Далилларни муайян ҳолатларда (масалан, жинсий зўравонлик ҳодисасида) имкон қадар тезроқ тўплаш лозимлигини эслатиш.

  • Далилларни сақлаб қолиш ёки йўқ қилиб юборишга йўл қўймаслик учун нималар қилиш ва нималардан қочиш (мисол учун кийимни ювмаслик, либосни алмаштирмаслик) зарурлигини тушунтириш.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиларининг эҳтиёжлари ва истакларига мувофиқ, уларни бошқа хизмат кўрсатувчи провайдерларга йўналтириш.
Жабрланувчиларга муҳим ёрдамларни кўрсатувчи етакчи хизмат тақдим этувчилар

факт ва далилларни тўплашда жабрланувчига ёрдам берадиган

энг яқин муассаса

тиббий, шу жумладан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаси

ижтимоий ва психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун реабилитация марказлари

зўравонлик ҳаракати тўғрисида ариза билан мурожаат этиш учун ички ишлар органлари

Жабрланувчиларга ёрдам берадиган баъзи бир таянч хизматлар қуйидагилар:
  • унга далилларни тўплашга ёрдам берадиган энг яқин ташкилот/муассаса;

  • ИИБга расмий шикоят бериш;

  • тиббий ёрдам кўрсатадиган тиббий муассаса.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиларига хизмат кўрсатувчи муассасалар/ташкилотлар рўйхатини мунтазам равишда янгилаб туриш. Рўйхат (каталог)да: муассаса номи, масъул шахси, манзили, телефон рақамлари ва бошқа алоқа маълумотлари ҳамда тақдим этиладиган хизматлар рўйхати акс эттирилиши лозим (илова 6).

  • Тегишли хизматларни тақдим этувчи муассасалар/ташкилотлар билан қайта йўналтириш жараёнлари ҳамда ҳар бир хизматнинг аниқ вазифалари бўйича келишувлар тузиш, меморандум/протоколлар имзолаш.

  • Хизмат кўрсатувчилар/муассасалар билан ахборот-маълумот алмашиш ва йўналтириш жараёнлари изчил ва тегишли етказилиши таъминланишига ишонч ҳосил қилиш.

Агар психологлар томонидан болаларга нисбатан зўравонлик белгилари аниқланса, маълумотлар муассасалар/ташкилотлар раҳбарларига юборилади. Кейинчалик, раҳбар вояга етмаган болалар тўғрисидаги маълумотларни боланинг яшаш манзилидаги васийлик органларига, туман/шаҳар вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссияларига, профилактика инспекторларига ва мактаб директорига юборади. Агар лозим бўлса, тиббий хизматлар олиш учун шифохонага йўналтирилади.

ТАВСИЯЛАР

  • Бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш манфаатли бўлиши мумкинлигини аниқланг.
  • Жабрланувчини уни бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш имкониятлари тўғрисида хабардор қилинг.
  • Йўналтириш бўйича жабрланувчининг олдиндан англанган розилигини олинг.
  • Қандай маълумотларни беришни ва қандай маълумотларни сир сақлашни келишиб олинг.
  • Жабрланувчига зўравонлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий тартибга солиш/чекловларни тушунтиринг.