Гендер хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ёндашув. Хизматларни кўрсатишда тақдим этишда “гендер динамикасини², хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг таъсири ва оқибатларини тан олиш” ёндашувни намойиш этиш керак. Ижтимоий хизматлар муайян гуруҳлар, шу жумладан, заиф (ёки махсус хизматларга муҳтож) гуруҳларга мансуб бўлган хотин-қизларнинг эҳтиёжларни ҳисобга олишлари керак. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар хизматларнинг истеъмолчилари турли кўринишда бўлсалар ҳам ҳурмат қилишлари, камситувчи ёндашувдан йироқ бўлишлари зарур. Бу гендер зўравонликдан жабр кўрганлар ижтимоий хизматлардан фойдаланишда тенг ва тўлиқ ҳуқуққа эга эканликлари ва ягона сифат даражасидаги кўмакни ола билишлари мумкинлигини англатади.
Гендер зўравонлик жабрланувчиларининг иштирокига асосланган ёндашув. Жабрланувчилар ўз манфаатлари билан боғлиқ барча қарорлар ва ҳаракатларни қабул қилишда фаол иштирок этишлари керак.
Гендер зўравонлик жабрланувчиларига қаратилган ёндашув. Гендер зўравонлик ҳодиса/ҳолатларга жавобан муносабат билдириш чоғида, жабрланувчининг истаклари, ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурматқилган ҳолда, энг яхши ёндашув бу — шахсий эҳтиёжларини аниқлаш ва мақбул ҳаракатлар йўллари ҳақида қарор қабул қилишга кўмаклашадиган ҳурмат билан бойитилган шароитлар яратилиш ёндашуви ҳисобланади. Ижтимоий хизмат тақдим қилувчилар гендер зўравонликни бошдан кечирган жабрланувчиларни ўз қарорларини қабул қилишларида қўллаб-қувватлашлари керак.
Жабрланувчиларнинг алоҳида эҳтиёжларига қаратилган ёндашув. Гендер зўравонлик жабрланувчисида алоҳида эҳтиёж ва хизмат кўрсатилишда махсус шароитлар талаб қилиниши кузатилса, масалан, вояга етмаган, жисмоний ва ақлий ногирон, қонун билан зиддият бўлган ва бошқа, расмий ёки тайинланган васийлар/кузатувчи шахсларни иштироки таъминланиши лозим.
Хавфсизлик ва қўриқлаш. Ҳам жабрланувчини, ҳам ижтимоий хизмат кўрсатувчининг хавфсизлиги гендер зўравонликни бошидан ўтказган жабрланувчиларга ёрдам беришни ташкил қилиш ва кўрсатишда устувор аҳамиятга эга бўлиши керак. Гендер зўравонликни бошидан кечирган жабрланувчининг хавфсизлигини баҳолаш гендер зўравонликни идентификация қилиш босқичида, аёл ёки қиз гендер зўравонлик жабрланувчисига айланганини хабар қилган пайтдаёқ амалга оширилиши керак. Гендер зўравонлик жабрланувчининг ҳам, ижтимоий хизмат тақдим қилувчининг ҳам шахсий хавфсизлигининг баҳоланиши ҳар бир маслаҳат бериш жараёнининг бир қисми бўлиши керак. Гендер зўравонлик жабрланувчисига ижтимоий ёрдам тақдим қилишнинг дастлабки босқичида зўравонликни содир этган ёки ниятида бўлган шахс томонидан юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни ёки зўравонлик ҳаракатларини ҳисобга олиш ғоятда муҳим, бунда гендер зўравонлик жабрланувчиси, хизмат кўрсатувчи ёкиунинг ҳамкасбларига зарар етказмайдиган тарзда хизмат кўрсатишни амалга ошириш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Махфийлик ва сирлилик. Махфийликка риоя қилиш ҳам гендер зўравонлик жабрланувчини, ҳам ижтимоий хизмат кўрсатувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим чора ҳисобланади. Гендер зўравонлик жабрланувчининг махфийлиги доимий равишда сақланиши лозим. Бу фақат зарур маълумотни лозим бўлган пайтда ёки сўралганда фақатгина жабрланувчининг розилиги билан алмашишни ўз ичига олади. Хизмат кўрсатиш вақтида махфийликни таъминлаш, гендер зўравонлик, уни қайд этиш, ҳисобот бериш ва ахбороталмашиш бўйича маълумотларни тўплаш — ҳам гендер зўравонлик жабрланувчиси, ҳам ижтимоий хизмат кўрсатувчи ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш хавфини камайтиради. Махфийликни сақлаш, гендер зўравонлик жабрланувчиси ёрдам сўраб мурожаат қилгани учун яна таҳдид ва/ёки зўравонликка дуч келмаслигини таъминлайди, шунингдек, ижтимоий хизмат кўрсатувчини зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахсларнинг таҳдидларидан ҳимоя қилади.
Ижтимоий касбда махфий маълумот алмашиш, баъзи маълумотларни бошқа ижтимоий хизмат кўрсатувчиларга ва гендер зўравонликка жавобан идоралараро ҳамкорликнинг бошқа иштирокчиларга фақат «зарурат» тамойили асосида, яъни асосий инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши ёки гендер зўравонлик жабрланувчиси учун ҳолати хавфли бўлган тақдирда берилиши мумкинлигини англатади. Бу жабрланувчига олдиндан тушунтирилиши ва жабрланувчи қандай маълумот кимга етказилиши кераклигини билиши керак, шунингдек, жабрланувчининг маълумотни узатиш учун розилигини ҳам олиш керак. Агар махфийлик мажбурий билдиришнома талаблари билан таъминланмаса, жабрланувчи бу ҳақда дарҳол хабардор қилиниши керак. Жабрланувчи чекланган миқдордаги одамларгина ушбу маълумотларга эга бўлишлари ҳақида хабардор қилиниши керак.
Англанган танлов. Ҳар қандай ҳаракат фақат жабрланувчининг рухсати билан, англанган розилик олинганидан кейин амалга оширилиши керак.
Камситилишнинг ман этилиши. Ёши, ирқи, миллий келиб чиқиши, дини, жинси, яшаш жойи, лаёқатсизлиги, оилавий ҳолати, таълим ва ижтимоий-иқтисодий мақомидан қатъи назар, гендер зўравонликни бошидан кечирган барча жабрланувчилар тенгдирлар, уларга тенг муносабат кўрсатилишига ва ижтимоий хизматлардан тенг фойдаланиш имкониятига эгалар.
²Гендер динамикаси — жинс мансублиги билан боғлиқ кўрсаткчиларни ўсиши, ривожланиши.