ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


Модул 3.1. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг асослари

3/4

1.4. Гендер зўравонликни бошидан кечирганликни / кечираётганлигини кўрсатувчи белгилар
ва хулқ-атвор
Гендер зўравонликнинг оқибатлари, айниқса психологик ва жисмоний, кўпгина ҳолларда мажмуавий кўринишда намоён бўлади. Гендер зўравонликдан етган шикаст таъсири кескин бўлиши мумкин, бироқ зўравонликнинг такрорланиши ва доимийлиги туфайли унинг оқибатлари чуқурлашиб, сурункали бўлибқолади ва баъзи ҳолларда фожиали ҳодисаларга ёки жиддий патологияга олиб келиши мумкин.

1.4.1.

Гендер зўравонликни бошидан кечирганликни /кечираётганликни кўрсатувчи белгилар

Гендер зўравонлик натижасида жабрланувчиларда энг кенг тарқалган психологик ва психосоматик оқибатларнинг номоён бўладиган белгилар:

  • айбдорлик ҳисси, уят, ғазаб, қайғу, умидсизлик, чорасизлик, бўшлиқ, ҳолсизлик, бўғилиш ҳисси;

  • доимий хавф ҳисси (жабрланувчи доим ҳушёр бўлиб туради);

  • ҳамма нарсадан қўрқиш;

  • ўзи ва ўзгаларга ғамхўрлик қила олмаслик;

  • диққатни жамлашдаги қийинчиликлар;

  • ички ёлғизлик (бегоналашув);

  • режалар тузиш қобилиятини йўқотиш;

  • ташаббуснинг йўқлиги, ҳаётдаги ёлғизликдан қўрқиш, ҳаётга нисбатан маъно ва қизиқишни йўқотиш;

  • ўзига нисбатан ишончсизлик;

  • ташвишли ҳаяжон, асабийлик;

  • тахикардия;

  • ошқозон-ичак фаолиятининг бўзилиши;

  • уйқунинг бузилиши;

  • овқатланишнинг бузилиши;

  • бош оғриқлари;

  • мушаклардаги оғриқ;

  • низоли кайфият;

  • ўз жонига қасд қилиш кайфияти.

1.4.2.

Гендер зўравонликни бошидан кечирганликни /кечираётганлигини кўрсатувчи хулқ-атвор

Гендер зўравонликни бошдан кечирганликни/ кечираётганлигини кўрсатувчи хулқ-атвор қўйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  • зўравонлик ҳаракатини содир этувчи шахснинг истаклари ва талаблари билан боғлиқ зўравонлик кучайиб боришидан ҳимоя сифатида ўзини-ўзи изоляция қилиш (одамлар, жойлар, фаолият, хулқ-атвор ва муносабатларни ўзгартиришдан қочиш);

  • иш жойини тез-тез алмаштириб туриш;

  • ижтимоий фаолият ва бўш вақтларда фаолликнинг пасайиши;

  • гендер зўравонлик жабрланувчисига зўравонлик ҳолатларини эслатиши мумкин бўлган одамлар,жойлар ёки вазиятлардан қочиш;
  • ўзини ва вояга етмаган фарзандларини ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотиш;

  • журъатсизлик;

  • воқеа кўлами ва унинг оқибатларини инкор этиш ҳамда камайтириш;

  • ўз жонига қасд қилишга уриниш;

  • ҳар қандай реал асосланган ёки асоссиз мияга ўрнашиб олган қўрқувлар (фобия)дан келиб чиқиб, ташқи дунё билан ўзаро муносабат услубини танлаш билан тавсифланадиган фобик хатти-ҳаракатлар;

  • қасддан ўзига ва фарзандларига тан жароҳати етказиш;

  • спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилиш (спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларга тобе бўлиб қолинган ҳолларда).