ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


Модул 3.1. Гендер зўравонликка идоралараро жавоб қайтаришнинг асослари

4/4

1.5. Гендер зўравонлик жабрланувчиси билан ўзаро муносабат қандай бўлиши лозим
Гендер зўравонликнинг оқибатлари, айниқса психологик ва жисмоний, кўпгина ҳолларда мажмуавий кўринишда намоён бўлади. Гендер зўравонликдан етган шикаст таъсири кескин бўлиши мумкин, бироқ зўравонликнинг такрорланиши ва доимийлиги туфайли унинг оқибатлари чуқурлашиб, сурункали бўлибқолади ва баъзи ҳолларда фожиали ҳодисаларга ёки жиддий патологияга олиб келиши мумкин.

Гендер зўравонлик жабрланувчиси билан қандай мулоқот ўрнатиш керак:

Гендер зўравонлик ҳақида саволлар бериш ҳар қандай ижтимоий хизмат кўрсатувчи учун мушкул вазифа бўлиши мумкин. Қуйидаги тавсиялар хизмат кўрсатувчига гендер зўравонлик ҳақида саволлар беришда ишончни оширишга, виктимизациядан қочишга ёрдам беради:

  • зўравонлик ҳақида суриштиришда ташаббусни ўз қўлингизга олинг, жабрланувчининг ўзи ҳамманарсани айтиб беришини кутманг. Бу сизнинг вазият учун профессионал масъулиятни ўз зиммангизгаолганингизни кўрсатади ҳамда ишончли муносабатларни ўрнатишга ёрдам беради;

  • оила аъзолари даврасида, дўстлар ёки фарзандлар ёнида гендер зўравонлик ҳақида саволлар беришдан сақланинг;

  • гендер зўравонликни бошдан кечирган жабрланувчилар билан сабр-тоқатли бўлинг, инқироз шароитида улар зиддиятли ҳис-туйғуларга эга бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг. Жабрланувчининг дилидагини ошкор қилишга мажбурламанг. Агар у ўзи ошкор қилишни истамаса, унга у гендер зўравонликка учраганига ишонишингизга нима сабаб бўлганлигини айтиб беринг;

  • кераксиз танаффуслардан қочинг, жабрланувчи ўз ҳикоясини тугатганидан сўнг, ўзингизни қизиқтирган саволларни беринг;

  • пассив тинглаш ва шарҳларни йуқлигидан тийилинг. Бу, сиз унга ишонмаслигингиз ва у ҳақ эмаслигини, балки зўравонликни содир этган шахс ҳақ, деб ўйлашига олиб келиши мумкин. Унинг кечинмаларини диққат билан тингланг ва унинг ҳис-туйғулари оқланганига ишонтиринг;

  • гендер зўравонлик жабрланувчиси фойдаланаётган тилни ишлатинг. Агар жабрланувчининг тили хизмат кўрсатувчи тилидан фарқ қилса, унда жабрланувчининг тилида гапирадиган бошқа хизмат кўрсатувчини ёки таржимонни таклиф қилинг;

  • тил ва сўзларни жабрланувчига тушунарли даражада мослаштиринг. Жабрланувчини чалкаштирадиган профессионал жаргон ва сўз ибораларни ишлатманг;

  • савол ва ибораларни хайрихоҳ оҳанг ёрдамида мақбул ва холис тарзда шакллантиринг. Очиқ саволлардан фойдаланинг ва «нима учун»дан бошланган саволлардан қочинг, улар одатда жабрланувчининг ўзи айбдор эканини англатади;

  • гендер зўравонлик жабрланувчисини айбдор санаманг. “Нега сиз у билан қолмоқдасиз?”, “Зўравонлик содир этилишига сабаб булган бирон бир иш қилгандингизми?”, “Зўравонлик содир этилган жойда бир ўзингиз нима қилаётган эдингиз?”, “Қандай кийимда бўлгансиз?” деган саволлар берманг. Бунинг ўрнига уни гендер зўравонликка тоқат қилиб бўлмаслигига ишонтиринг;

  • “Сиз билан бу рўй берганидан афсусдаман” ёки “Сиз ростдан ҳам кўп нарсани бошингиздан ўтказибсиз” каби ёрдамчи жумлалардан фойдаланинг,. бу жабрланувчининг кўпроқ маълумотни ошкор қилишига рағбатлантириши мумкин;

  • зўравонлик жабрланувчининг айби эмаслигига ва фақат зуравонликни содир этган шахс бунинг учун жавобгар эканлигига урғу беринг;

  • маълумот махфий бўлиб қолишини тушунтиринг ва гендер зўравонлик жабрланувчисига махфийликбўйича барча чекловлардан хабардор қилинишини тушунтиринг;

  • жамиятдаги мавжуд маданият қоидаларига асосан алоқа ўрнатинг;

  • бутун диққат-эътиборни жабрланувчига қаратинг. Мулоқот вақтида қоғозбозлик ишларингизни бажармай туринг;

  • танангизнинг хатти-ҳаракатини ҳис қилинг. Қўллар, бош, юзингиздаги ифода ва овоз оҳанги - буларнинг барчаси жабрланувчига вазиятни қандай қабул қилишингиз ҳақида аниқ хабар (сигнал) беради. Қўллаб-қувватловчи позицияни холисона ифода этинг ва жабрланувчи айтган гапларнинг ҳаққоний лигини тасдиқланг. Жабрланувчига нисбатан асабийлашиш, ишончсизлик, ёқтирмаслик ёки ғазабланишни ифодаловчи тана ҳаракатларидан қочинг;

  • маданий ёки дин нормаларига асосланган жабрланувчининг хатти-ҳаракатлари ҳақида ҳукм чиқарманг, бошқалар суҳбат жараёнига аралашишларига йўл қўйманг;

  • жабрланувчининг олдида унинг розилигисиз ҳамкасбларингиз билан вазиятини муҳокама қилманг.

Эсда тутинг!

Биринчи таассурот доимо барқарор ва муҳим таъсирга эга. Гендер зўравонликни бошдан кечирган ва ижтимоий хизматлардан фойдаланишни истаган жабрланувчида ижтимоий хизматга мурожаат қилиш ҳақидаги биринчи таассуроти бино, қабулхона ва умумий муҳитдан шаклланади. Ушбу таассурот гендер зўравонлик жабрланувчисига таъсир қилиши ва кейинги барча босқичлардан ўтишига туртки бериши мумкин. Буларнинг барчаси хизмат тақдим этувчи жабрланувчи билан саломлашишидан аввал содир бўлади.

Гендер зўравонлик жабрланувчиси билан суҳбат стол атрофида ёки ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши керак. Столнинг турли томонларида ўтириш, жабрланувчи билан мулоқотда қўшимча тўсиқни келтириб чиқариши мумкин. Хизмат тақдим этувчи билан тенгсизликни ҳис қилган жабрланувчи у билан баҳам кўришни истаган маълумотни чеклаши ва мутахассисга бўлган ишончни камайтириши мумкин.

Аммо жабрланувчи билан юзма-юз бўлиш ва унинг кўзларига тикилиб қараш, нотўғри, қарама-қаршилик тушунчасини келтириб чиқариши мумкин, чунки бу зўравон ҳаракатлар қилган шахснинг одатий хатти-ҳаракатларини эслатади.

Гендер зўравонлик жабрланувчи, кириш/чиқиш эшигини кўриши мумкин бўлган ҳолат, жабрланувчи кўпинча изоляция ва назорат қилинадиган ҳолатда бўлган тажовузкор вазиятдан фарқли ўлароқ, вазиятни назорат қилиш туйғусини таъминлайди.