Ҳар қандай гендер зўравонлик ҳодисасига жавобан фаолият талаб қилинганда биринчи қадам бу зўравонликнинг ва уни сабабларини аниқлашдан иборат бўлади. Бу босқич ўз-ўзини ошкор қилиш, қайта йуналтириш ёки гендер зуравонлик хақида хисобот тақдим этиш йўллари орқали маълум бўлганда амалга оширилиши керак.
Гендер зўравонлик ходисасини аниқлаш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин:1) гендер зўравонлик жабрланувчисининг мурожаатига кўра;
2) турли хил ижтимоий/параижтимоий
3 хизматлар ходимларининг уйма уй ташрифлари;
3) бошқа ташкилотлар, муассасалар ёки жисмоний шахслардан олинган маълумотлар;
4) гендер зўравонлик профилактикасини олиб борувчи ва жавобгарлик чораларини кўрувчи бошқа субъектлар тақдим этган маълумотлар;
5) ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан/мурожаатлардан.
Ижтимоий хизмат тақдим этувчи гендер зўравонлик жабрланувчини тўғри идентификация (жабрланувчи сифатида тасдиқланиши) жуда муҳим саналади, чунки аксарият ҳолларда турли шахслараро низоларнинг иштирокчилари (оила аъзолари ўртасида низолар, иш жоидаги низолар иштирокчилари орасида, қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликлар ва бошқа вазиятларда) ўзларини гендер зўравонлик жабрланувчиси сифатида кўрсатиши мумкин.
Гендер зўравонлик қуйидаги алоҳида муҳим белгиларга эга бўлади:- Шахслараро низолардан фарқли ўлароқ, гендер зўравонлик гендер зўравонлик содир этувчи шахс гендер зўравонлик жабрланувчисига нисбатан ўзининг “назоратини” ва “ҳукмини” намойиш қилиш зарурати сабабли юзага келади;
- Гендер зўравонлик жабрланувчисида унга нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилишида доим ўзини айбдор эканлиги тўғрисида қатъий фикр шаклланган бўлади;
- Зўравонликни содир этувчи (объект) ва жабрланувчи (субъект) ўртасида муносабатларни ўзига хослиги (эр-хотин, қариндошчилик, касбий бўйсуниш каби муносабатлар);
- Зўравонлик ҳаракатлари такрорланиши билан бир қаторда, ҳаракатлар зўравонликни бир неча турлари орқали содир этилади (масалан, руҳий-жисмоний, жисмоний-жинсий, ёки ҳаммаси биргаликда).
- Зўравонлик содир этувчи ўз ҳаракатларни олдиндан режалаштирилиши ва унга тайёргарлик кўриши.
- Зўравонлик ходисасидан жабрланувчининг якин инсонлари (болалари, ота-онаси, қариндоши) ҳам жабр кўриши. Бу “иккиламчи виктимизация” деб аталади;
- “Зўравонлик даври”4 қисқариб бориши билан бир қаторда зўравонлик ҳаракатлари ёвузлашиши;
- Гендер зўравонлик жабрланувчисининг ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган ҳолатлар билан боғлиқ муаммолар бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши хизматни тақдим этувчининг устувор ҳаракатларидан бири бўлиши керак. Ҳар қандай ижтимоий эҳтиёжларни қондиришдан аввал, оғир ва ҳаёти учун хавфли аҳволга тушиб қолган жабрланувчини шошилинч тиббий ёрдамини кўрсатиш учун дарҳол тиббий муассасага юборилиши лозим.
Жабрланувчининг мустақиллигини ҳурмат қилиш ва сир сақлаш унинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. Ушбу қадам, ўз навбатида, зарурат бўлганида вазиятга оид кейс-менежмент хизматларидан фойдаланиш ёки бошқа хизмат кўрсатувчи муассасаларга юбориш учун жабрланувчидан англанган розилик олиш масалаларини ҳам қамраб олиши мумкин.
3 Параижтимоий хизматлар — бу ижтимоий хизматлар кўрсатувчи, аммо уларни тақдим этиш учун сатандарт ва профессионал талаблар қўйилмаган хизматлар тури.4 Зўравонлик даври (ингл. Cycleofabuse) – Ленор Эдна Уокер[en]томонидан ишлаб чиқилган, муносабатларда зўравон шахснинг хатти-ҳаракатларини тушунтириш учун ишлаб чиқилган назария. Бу давр тўртта фазадан иборат:кескинликнинг кучайиши, зўравонлик, ярашув ва“асал ойи” (хотиржамлик).