Хавфсизлик режаси келажакдаги зўравонлик ҳодисаларининг олдини олиш ёки уларнинг авж олиши ҳамда бу борада экстремал ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқилган гендер зўравонликка қарши кенг қамровли таъсир чорасининг бир қисмидир. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчи ўз яшаш ҳудуди ёки ўша атрофга қайтишга мажбур бўлганида хавфсизлик режаси ишлаб чиқилади ва бажарилиши таъминланади. Ушбу режада жабрланувчи, унинг фарзандлари ва оиланинг бошқа заиф аъзоларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мажбурий равишдаги чора-тадбирлар акс эттирилиши керак (4-илова).
Хавфсизлик режаси хавф омилларини ва мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Самарали хавфсизлик режасини ишлаб чиқиш учун нохуш ҳодисани такрорлаш ва зўравонликни кучайтиришга қаратилган мавжуд хавф омилларини тушуниш керак. Гендер зўравонлик билан боғлиқ қанча кўп хавф омиллари аниқланса, жабрланувчиларнинг ҳам хавфга дуч келиш эҳтимоли шунча юқори бўлади.
Хавфсизлик режасини ишлаб чиқиш учун хизмат тақдим қилувчи томонидан қуйидаги маълумотлар тўпланиши мумкин:- гендер зўравонлик жабрланувчиси, унинг фарзандлари ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари содир этилган олдинги воқеалар. Таъқиб қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг аввал ишлатилган шакллари ва воситалари, олдинги жиноятлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилган аризалар,совуқ қуролдан фойдаланиш фактлари хавфни баҳолаш кўрсаткичларидир;
- оила ташқарисидаги тажовузкор хатти-ҳаракатлар;
- риштани узиш ва ажрашиш хавфнинг ошиш даври ҳисобланади;
- зўравонлик содир этган шахс билан бошқа оила аъзоларининг бирлашиши;
- қонуний ёки ноқонуний равишда совуқ қуролга эгалик қилиш ва/ёки қурол ишлатиш билан таҳдид қилиш/қурол ишлатиш;
- спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд воситалар истеъмол қилиш хулқ-атворни сусайтириб, зўравонликнинг кучайишига сабаб бўлади;
- турли таҳдидлар, хусусан, ўлим таҳдиди жиддий қабул қилиниши керак;
- рашқ ва худбинлик (хўжайинлик қилиш)нинг ҳаддан ташқари шакли;
- жабрланувчининг ҳолатини зўравон билан тенглаштирилмаганлиги зўравонлик ҳолатини жамиятдаги мавжуд урф-одат ва анъаналар билан боғлаб изоҳланиши. Зўравонликни содир этган шахсдан жабрланувчи томонидан уларга сўзсиз риоя этишини талаб қилиш;
- зуравонликни содир этган шахс томонидан жабрланувчининг хулқ-атворини зўравонликнинг турли шакллари (руҳий, жисмоний, жинсий, иқтисодий)дан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши;
- жабрланувчига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган зўравонлик ҳаракатларидан ҳимояловчи вақтинчалик Ҳимоя ордери ёки суд қарорларнинг талабларига риоя этмаслик;
- зўравонликнинг кескин кучайишига олиб келиши мумкин бўлган сабаблар (муносабатлардаги салбий ўзгаришлар).
Хавфсизлик режаси ишлаб чиқилиши ва зарур бўлганида, гендер зўравонлик жабрланувчисининг кундалик турмуш тарзига зарар етказмаган ҳолда хавфсиз тарзда амалга оширилиши керак.
Ижтимоий хизматларни тақдим қилувчининг ҳамкорликда хавфсизлик режасини ишлаб чиқишда гендер зўравонлик жабрланувчилари учун тавсиялари:- фавқулодда ҳолатларда чақирилиши мумкин бўлган ёки бир неча кун давомида хавфсиз жой билан таъминлай оладиган инсонларни (жабрланувчининг яқин қариндошлари, дўстлари, қўшнилари) рўйхатини тузинг;
- зўравонлик ҳақида маълум қилишингиз мумкин бўлган бир ёки бир нечта қўшниларни аниқланг ва улар уйда шубҳали товушларни эшитсалар, ёрдам беришларини сўранг;
- уйни хавфсиз тарк этиши йўлларини муҳокама қилинг;
- “Хавфсизлик сумкаси” (ҳужжатлар, калитлар, пуллар, дори-дармонлар, иссиқ кийимлар ва бошқалар)ни ҳозирланг ва тажовуз кучайган тақдирда зўравонлик жойидан чиқиб кетадиган жойга жойлаштиринг;
- узингиз ва фарзандларингиз соғлиғига минимал даражада зарар етказиш учун туғма ҳис-туйғулар ва турли фикр-мулоҳазалардан фойдаланинг. Агар вазият хавфли тус олса, зўравонликни содир этувчи шахсга ўзи хоҳлаган нарсани бериш ҳақида ўйлаб кўринг ва зўравонлик авж олмаслиги учун ҳаракат қилинг. Жабрланувчи ўзини ва болаларини ҳимоя қилишга ҳақли эканини эътиборда тутинг;
- гендер зўравонлик ҳодисаси юз берганида бошқа хизматларни кўрсатувчилардан келгусида ёрдам сўраш ҳақида ўйлаб қўйинг;
- унутманг, гендер зўравонлик жабрланувчиси калтаклашлар ва таҳдидларга лойиқ эмас.