ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


Модул 3.2. Гендер зўравонлик жабрланувчисига тақдим этилиши лозим бўлган

ижтимоий хизматлар бўйича стандарт операцион иш тартиблари

3/3

2.4. Гендер зўравонликни ҳужжатлаштириш
Ҳужжатлаштириш босқичи
Гендер зўравонлик ҳақидаги ҳар бир ҳодиса ижтимоий хизматларни тақдим қилувчилар томонидан албатта ҳужжатлаштирилиши шарт. Мабодо зўравонлик воқеаси тарихига оид ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ҳам ушбу ҳужжатлаштириш юз берган ҳодиса тўғрисидаги энг тўлиқ маълумотни таъминлаб бериш имконини яратади.

Зўравонлик ҳодисаларини ҳужжатлаштириш стандарт шакллар, қўл билан ёзувлар, схемалар, фотосуратлар, коғоз регистрлари ва бошқа воситалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Гендер зўравонликнинг ҳар бир ҳодисаси бўйича тегишли маълумотларни тўплаш ва уларни маълумотлар базасига киритиш:

а) зўравонлик ҳодисаларнинг ривожланишини кузатиш ва баҳолаш учун керакли маълумотлар базасини яратади;

б) маълум бир ҳудудда юз берган ва ошкор бўлган ҳолатлар тўғрисида аниқ тасаввур беради;

в) гендер зўравонликка жавобан идоралараро кўрилган чоралар фаолиятини баҳолашга ёрдам беради.
Ижтимоий хизматларни тақдим этувчи гендер зўравонлик ҳодисаси ва жабрланувчиси ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тўплаши керак:
  • Жабрланувчи ҳақидаги умумий маълумотлар (ёши, маълумоти, яшаш жойи ва яшаш шароитлари, фарзандлари сони ва бошқалар).

  • Зўравонлик ҳақидаги тўлиқ маълумотларни йиғиш ва қайд этиш, шу жумладан:
- гендер зўравонликни тасдиқловчи далиллар;
- бошқа нохуш ҳодисалар тарихи, шу жумладан, аввалги жинсий шериклар билан;
- жабрланувчи ва зўравонликни содир этган шахс билан ўзаро муносабатлари;
- зўравонликнинг тури;
- қурол ишлатилганлиги (ишлатилган бўлса қайси турдаги ва қандай ишлатилган);
- ҳодиса пайтидаги гувоҳлар, шу жумладан, болалар ҳам.

  • Зўравонликнинг оқибатлари/таъсирини (жисмоний, руҳий, жинсий, иқтисодий) батафсил тасвирлаш.

  • Хавф ва ҳимоя омилларини (шахсий ва ижтимоий/умумий) тавсифлаш.

  • Зўравонлик ҳолатини бартараф этиш учун режалаштирилган ёки амалга оширилган ишларни қайд этиш.

  • Хавфсизликнинг режалаштирилишини ва бу ишда мавзулар тавсифларини қайд этиш.

  • Кейинги учрашувларда мазкур ишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш.

  • Жабрланувчи ҳодиса ҳақида сўзлаб берганида нималарни ошкор қилганига эътибор қаратиш.

  • Шахсий шубҳа-гумонларни ва уларни тасдиқловчи далилларни ҳужжатлаштириш.

  • Жабрланувчини ёзма маълумотлардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш ва унинг
  • розилигини олиш.

  • Имкони борича анамнез (яъни умумий тиббий ёки гинекологик касаллик тарихи), ҳодиса тўғрисидаги тиббий ҳисоботни, тиббий кўрик ва уни ўрганиш натижаларини, даволаш режасини, буюрилган дори-дармонлар рўйхатини тўплаш.

  • Барча маълумот ва ҳужжатларни хавфсиз ва махфий жойда сақлаш. Уларни маълумот базасига киритиш учун етарли вақт ажратиш.
2.5. Қайта йўналтириш (бошқа хизмат тақдим этувчиларга йўналтириш)
Қайта йўналтириш босқичи
Бошқа хизмат кўрсатувчиларга (қайта) йўналтириш тизимининг мақсади гендер зўравонлик жабрланувчисига яхши муомала ва ғамхўрлик қилиш, жабрланувчини парвариш қилиш ва даволаш, шунингдек, ижтимоий ва бошқа афзал кўрилган хизматларни олиш, унинг шошилинч ва кўп сонли эҳтиёжларини қондириш бўйича ҳисобот беришнинг энг хавфсиз ва энг самарали усулини таъминлашдан иборатдир.

Бундан ташқари, бошқа хизмат тақдим қилувчиларга йўналтириш хизматларини тақдим қилишда келишилган ёндашувга эътибор қаратилиши зарур. Барча хизмат такдим этувчилар, жабрланувчи билан биринчи алоқа нуқтаси бўлишларидан қатъи назар, ушбу тизимдан хабардор ҳамда бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш қобилиятига эга бўлишлари керак.

Агар муассасалар/ташкилотлар, аниқ хизмат тақдим этувчилар (мутахассислар) ҳақидаги ахборотлар/маълумотлар ҳамда, уларнинг алоқа маълумотлари тизимлаштирилган бўлиб, тегишли муассасаларга ўтказиб берилса, бошқа хизмат кўрсатувчиларга қайта йўналтириш тизими самарали ишлайди.

Ижтимоий хизмат кўрсатувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:
  • Жабрланувчининг эҳтиёжи ва истакларини баҳолаш натижаларига асосан у учун қандай бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш манфаатли бўлиши мумкинлигини аниқлаш.

  • Жабрланувчини у сўраган ва/ёки лозим деб топилганда, уни бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтирилиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилиш.

  • Бошқа хизмат тақдим этувчиларга йўналтириш бўйича кейинги босқич учун жабрланувчининг олдиндан англанган розилигини олиш.

  • Жабрланувчи билан бошқа хизматларни тақдим этувчиларга қандай маълумотларни беришни ва қандай маълумотларни сир сақлашни келишиб олиш. Жабрланувчига зўравонлик ҳодисаси тўғрисидаги маълумотларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий тартибга солиш/чекловларнинг мавжудлигини тушунтириш.

  • Қуйидаги мезонлар асосида гендер зўравонлик жабрланувчисига хизматларни тақдим этувчилар ҳақидаги аниқ ва тўлиқ маълумотларни тақдим этиш:
  • КИМ

    гендер зўравонликни бошидан кечирган жабрланувчиларга қанақа хизмат тақдим этувчи муассаса/ташкилот бор? Ушбу хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлиш учун масъул шахснинг алоқа маълумотлари (исм-фамилияси, лавозими, манзили ва телефон рақами)ни келтириш.

  • НИМА

    жабрланувчилар маълум бир хизматларни тақдим этувчилардан қандай ёрдамларни кутишлари мумкин? Шунингдек, ушбу хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотлар.

  • ҚАЕРДА

    хизматларни тақдим этувчининг жойлашган жойи/аниқ манзили

  • Гендер зўравонлик жабрланувчисининг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истагига мувофиқ, уни бошқа хизмат тақдим этувчига йўналтириш. Жабрланувчиларга муҳим ёрдамларни тақдим этишда етакчи хизмат тақдим этувчилар қуйидагилар ҳисобланади:
- факт ва далилларни тўплашда жабрланувчига ёрдам берадиган энг яқин муассаса;
- зўравонлик ҳаракати тўғрисида ариза билан мурожаат этиш учун ички ишлар органлари;
- тиббий, шу жумладан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасаси;
- ижтимоий ва психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун инқироз (реаблитация) марказлари, ошпаналар.

  • Бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш ишларини қисқа ёзма ҳисобот ва қабул қилиб олаётган хизмат тақдим этувчининг вакили билан телефон орқали суҳбат билан якунлаш. Бу жабрланувчи бошидан кечирган зўравонлик ҳодисасининг яна такроран айтиб бермаслигини ва кўпгина суруштирув жараёнларида берилган бир хил саволларга жавоб бериш вазиятни юзага келтирмаслик, гендер зўравонлик ҳодисаси билан боғлиқ такроран психологик жароҳатдан ўтишнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

  • Жабрланувчига уни бошқа хизмат тақдим этувчига қайта йўналтириш имкониятини яратиб бериб, шу орқали унинг мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини рағбатлантириш.

  • Агар лозим бўлса, жабрланувчини бошқа хизмат тақдим қилувчига қайта йўналтириш жараёнида уни бирга кузатиб бориш.

  • Тўпланган далиллар нима учун муҳимлигини ва фойдали эканини тушунтиринг. Жабрланувчидан зўравонлик ҳолатини исботловчи далилларни йиғишни хоҳлайдими йўқми, сўранг. Далилларни муайян ҳолатларда (масалан, жинсий зўравонлик ҳодисасида) имкон қадар тезроқ тўплаш лозимлигини эслатинг. Далилларни сақлаб қолиш ёки йўқ қилиб юборишга йўл қўймаслик учун нималар қилиш ва нималардан қочиш (мисол учун кийимни ювмаслик, либосни алмаштирмаслик) зарурлигини тушунтириш.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиларига хизмат тақдим этувчи муассасалар/ташкилотлар рўйхатини мунтазам равишда янгилаб туринг. Рўйхат (каталог)да муассаса номи, масъул шахси, манзили, телефон рақамлари ва бошқа алоқа маълумотлари ҳамда тақдим қилинадиган хизматлар рўйхати акс эттирилиши лозим (5-илова).

  • Тегишли хизматларни тақдим қилувчи муассасалар/ташкилотлар билан бошқа хизмат такдим этувчиларга йўналтириш жараёнлари ҳамда ҳар бир хизматнинг аниқ вазифалари бўйича келишувлар тузиш, меморандум/протоколлар имзолаш.

  • Хизмат тақдим қилувчилар/муассасалар билан ахборот-маълумот алмашиш ва бошқа хизмат тақдим этувчиларга йўналтириш жараёнлари келишилганига ва тегишли ходимларга етказилганига ишонч ҳосил қилинг.
If a building becomes architecture, then it is art