3/6
Мақсадлар:
Идоралараро мувофиқлаштириш механизмига амал қиладиган муассасалар вакиллари одатда уларнинг аъзолари ҳисобланади.
Бу тузилма ҳар ойда мунтазам йиғилишлар чақириши ва қуйида санаб ўтилган мақсадларни кўзлаши керак:
Молиялаштириш манбаларининг айрим типлари:
Хавфсизлик тамойили
Ҳар қандай интервенцияда гендер зўравонлик жабрланувчиларининг ва улар болаларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Бу, биринчидан, хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга зўравонлик хавфини солиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан, ҳатто эзгу мақсаддаги ҳаракатлардан тийилиши кераклигини англатади. Хавфсиз ва ғамхўр одамлар бўлишини таъминлаш зарур. Имконият ёки зарурат бўлса, гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга бошқа хизмат кўрсатувчилар олдига боришида ҳамроҳ бўлинг. Бундан ташқари, хизмат кўрсатувчилар хавфсизликнинг потенциал хавфларини баҳолашда ва хавфсизлик режасини ишлаб чиқишда гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга кўмак беришлари керак (2-иловага қаранг).
Дахлсизлик тамойили
Гендер зўравонликка учраган одамларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш керак.
Хизмат кўрсатиш босқичида гендер зўравонлик жабрланувчиси билан фақат гендер зўравонлик ҳолатларини бошқарадиган мутахассислар мулоқот қилиши керак, бундан гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг илтимосига кўра унга бошқа шахс мурожаат қилган ҳоллар мустасно.
Махфийлик тамойили
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар хизматлардан фойдаланишга розилик беришидан олдин махфийликка қатъий риоя қилинишига ишонч ҳосил қилиши керак. Гендер зўравонлик ҳолатларида тез-тез учрайдиган айбдорлик, уялиш ва ижтимоий стигматизация, айниқса кичик аҳоли пунктларида, махфий бўлган хизматлар соҳасида вазиятнинг яширин хусусиятига ва ишонч туйғусини шакллантириш заруратига урғу беради. Хизмат кўрсатувчилар фақат ўта зарур ҳолларда бошқа хизмат кўрсатувчилар билан гендер зўравонлик ҳолатларини муҳокама қилиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар тўғрисидаги барча ёзма маълумотлар ҳимояланган, блокировка қилинган файлларда сақланиши лозим.
Хизмат кўрсатувчилар гендер зўравонлик жабрланувчиси хабардор этилиб, розилиги олинмай туриб гендер зўравонлик ҳолати тўғрисидаги ҳар қандай ахборотни алмашмаслиги керак (юридик чекловларни ёки мажбурий ҳисоботни эътиборга олиш керак). Агар келишилган ёки сўров берилган бўлса, гендер зўравонлик ҳолатлари билан шуғулланувчи бошқа хизмат кўрсатувчилар ҳузурига юборишдан олдин хабардор қилиб розилигини олинг. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга ёрдам бериш учун зарур бўлган тегишли ва ўринли ахборотнигина алмашинг.
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хоҳиш-истаклари, танлови, ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилинг. Хизмат кўрсатувчилар ҳар қандай сўров ёки текширув ўтказишдан олдин гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг асосий эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини кўриб чиқиши керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчига/шахсга ҳурмат билдириш ҳамкорликнинг холис усулини назарда тутади. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар билан ўзаро ҳамкорлик алоҳида хоналар ёки биноларда ўтиши керак. Гендер зўравонликка учраган, аёл киши ва болалар бўлган жабрланувчилар/шахслар билан боғлиқ вазиятда мутахассис аёллар билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ.
Камситмаслик тамойили
Гендер зўравонликка учраган жабрланувчилар/шахслар ва барча хизмат кўрсатувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик камситишсиз (ҳар қандай шаклдаги камситишсиз, шу жумладан ирқий, жинсий, терисининг ранги, миллати, этник мансублиги ёки ижтимоий келиб чиқиши бўйича камситишсиз) амалга оширилиши керак. Масалан, хизмат кўрсатувчилар муайян этник гуруҳга кирадиган гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга хизмат кўрсатишни рад этмаслиги ёки тури ва ҳажмини чекламаслиги керак.
ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ