Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар миллий қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноятлар деб ҳисобланган гендер зўравонлик ҳолатларини текшириш ва суд орқали таъқиб қилиш учун жавоб беради.
Ички ишлар органлари кўпинча гендер зўравонлик жабрланувчиси ўз вазияти ҳақида хабар берадиган биринчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади. Ички ишлар органлари гендер зўравонлик ҳолатига қай тарзда эътибор қаратиши ва гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахс эҳтиёжларини қай даражада қондириши гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахс томонидан амалга ошириладиган кейинги қадамларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчи/шахсни сўроқ қилишнинг муқобил усуллари нима бўлганлиги ҳақида батафсилроқ ахборот олишга кўмаклашиши мумкин. Зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахсни сўроқ қилиш тергов ўтказиш вақтида ички ишлар органлари ходимларидан зўравонлик ҳаракатларини содир этганлик учун жавобгарликдан хабардор бўлишни ва зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахснинг реакциясини олдиндан билишни талаб қилади.
Далилларни текшириш ва тўплаш гендер зўравонлик ҳолатларида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Гендер асосидаги зўравонликнинг кўпчилик шакллари “ёпиқ эшиклар ортида” юз бериши ва улар ҳақида кам хабар берилиши туфайли гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг кўрсатмалари баъзида зўравон хулқ-атвордан дарак берувчи ягона кўрсатмалар бўлиши мумкин. Тўғри ва тўлиқ текширув прокуратура ходимларини гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг кўрсатмаларини қўллаб-қувватлайдиган қўшимча далиллар билан таъминлаши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ички ишлар органлари ходимлари томонидан вақтинчалик ҳимоя ордерларини бериш ва қўллаш учун қоидалар билан таъминлайди.
Гендер асосидаги зўравонликдан жабрланган шахс малакали бепул юридик ёрдам олиш ва иш кўриб чиқилаётган барча босқичларда вакил сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ “pro bono” принципи бўйича (кўнгилли асосда) ишлаётган адвокатлар ва/ёки гендер зўравонлик муаммосига ихтисослашган нотижорат ташкилотлар юристлари орасидан малакали юрист тақдим этиш билан таъминланади. Гендер асосидаги зўравонликдан жабрланганлар хизматлари ҳақи, зарур бўлса, ихтисослаштирилган фондлардан тўланади.
Гендер зўравонлик жабрланувчиси билан ўзаро ҳамкорлик одамлардан холи жойда амалга оширилиши керак ва айнан ўша жинсдаги ёки гендер зўравонлик жабрланувчиси маъқул кўрган ходим томонидан ўтказилиши лозим. Ишончли далил-исботни ўзида ифодалайдиган суд-тиббий экспертиза ўтказиш зарур бўлган барча ҳолларда таклиф этилиши керак. Текширув вақтида полиция, агар зарур бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчиси ҳимоясини таъминлаши керак. Агар қўллаш мумкин бўлса, ички ишлар профилактика инспектори гендер зўравонлик юз берган жойни бориб кўради ва далил тўплайди. Тўпланган далиллар иш материалларига илова қилинади, улар жиноий даъво қўзғаш учун суд муассасаларига тақдим этилади; айрим ҳолларда бу гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг расмий шикояти бўлгандагина амалга оширилиши мумкин.
Иш материаллари полиция томонидан суд муассасаларига тақдим этилганидан кейин жиноят процесси қўзғатилади. Жинсий зўравонлик шаклларининг таъсирчанлигини инобатга олиб, бундай ҳолатда суд орқали жавоб қайтариш зўравонликнинг бошқа шаклларига жавоб қайтаришдан фарқ қилиши керак; ишни кўриш холи жойларда ва айрим сессиялар чоғида ўтказилиши керак. Ишни кўриш вақтида гендер зўравонликка учраган жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ҳимоя ва хавфсизлик чоралари ишга солинади. Суд хизматларини кўрсатувчилар юридик жараён ва суд текширувининг барча жиҳатлари юзасидан бепул ёки арзон маслаҳатлар тақдим этишлари керак. Гендер зўравонликка учраган жабрланувчиларга/шахсларга жабр етказмайдиган тарзда муносабатда бўлиш лозим, шунингдек зўравонлик хатти-ҳаракатларини содир этган шахс билан зиддиятга бормаслик зарур.
Гендер зўравонлик жабрланувчиси қуйидаги бир қатор сабаблар асосида фуқаролик даъвосини тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга: ажрашиш, мол-мулкни тақсимлаш, болаларга васийлик қилиш ва гендер зўравонлик жабрланувчиси кўрган зарарни қоплаш (масалан, эътиборсиз ёки ҳақоратли муносабат натижасида мутахассислар томонидан такроран жабр етказилиши).
ГЗни бошдан кечирган жабрланувчилар учун мажмуавий ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:- ГЗ ҳолати/ҳодисасини ўрганиш;
- зўравонлик қайта содир этилишининг олдини олишда ҳуқуқий ёрдам;
- хавфни баҳолаш ва бошқариш.