ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар
стандарт операцион иш тартиблари

2/5

1. Гендер зўравонлик ҳолларида ССТ тиббий хизматлар Стандарт операцион иш тартиблари мақсадлари
Жинси бўйича ҳар хил шаклдаги зўравонликка учраган хотин-қизлар учун соғлиқни сақлаш сектори соҳасида сифатли қарши чоралар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва таҳлил қилиш ушбу тиббий хизматлар бўйича стандарт операцион иш тартибларининг мақсади ҳисобланади.

Мақсад ва вазифалар:

  • Гендер зўравонликдан жабрланганларни самарали аниқлаш учун ёрдам кўрсатиш;

  • тиббий хизмат кўрсатишнинг барча босқичларида жабрланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва/ёки ошириш;

  • хизматлар кўрсатишда сифат ва уюшқоқликни таъминлаш;

  • гендер зўравонликни ҳужжатлаштиришни такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга ҳамда маълумотлар тўплашга кўмаклашиш;

  • гендер зўравонликдан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган хизматлар конфиденциаллигини кафолатлаш;

  • гендер зўравонликдан жабрланган шахсларни соғлиқни сақлаш сектори доирасида ва бошқа хизмат кўрсатувчиларга самарали йўналтиришга кўмаклашиш;

  • тиббиёт муассасаларининг гендер зўравонликдан жабрланган шахсларга бошқа хизмат кўрсатувчилар билан алоқасини тиклашга кўмаклашиш.

Стандарт операцион иш тартиблари қўлланилиши:

Бешта асосий жиҳат соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган тиббий хизматлар ҳар томонлама ва самарали чоралар кўрилиши учун зарур деб белгиланди:

  • Биринчи ёрдам (шу жумладан йўлланма бериш);

  • Жароҳат етказилганда ва кечиктириб бўлмас тиббий ҳолатларда тиббий хизматлар кўрсатиш;

  • Жинсий зўравонликдан жабр кўрганларни текшириш ва даволаш;

  • Руҳий саломатликни баҳолаш;

  • Стресс-менежмент.

Гендер зўравонликка (ГЗ)

жавобан Стандарт операцион иш тартиблари (СОТ)даги асосий талаблар:

Жабрланганларга/гендер зўравонликка учраган шахсларга ёрдам кўрсатишни ташкил этишда:

  • шахсий ҳаётнинг махфийлиги ва дахлсизлигини кафолатлаган ҳолда асосий эътибор хотин-қизларга мўлжалланган муқобил ёрдамни ривожлантиришга қаратилиши керак.

  • Беморга тамға босилмаслиги учун ёрдамнинг тўлиқ пакети конфиденциалликка риоя қилинган.

  • гендер зўравонликдан жабрланган шахснинг барча ҳуқуқларига риоя этган ҳолда кўрсатилиши керак.

Сифатли базавий тиббий хизматлар кўрсатиш учун асосий қоидалар тузилмаси қуйидаги тўртта ўзаро боғлиқ хусусиятни ўз ичига олади:

  • Барча асосий хизматлар кўрсатиш негизида ётувчи принциплар.

  • хизматлар кўрсатилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ҳамда ёндашувларни таърифлайдиган умумий хусусиятлар.

  • гендер зўравонликдан жабрланган барча аёллар, қизлар ёки болалар хавфсизлиги ва фаровонлиги учун талаб этиладиган энг зарур асосий хизматлар.

  • сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида керак бўлган асосий элементлар.

Барча асосий хизматлар кўрсатиш негизида ётувчи принциплар:

  • Ҳуқуқий ҳимоя ёндашуви;

  • гендер зўравонликдан жабланган шахс эҳтиёжларига йўналтирилган ёндашув;

  • гендер тенгликни тарғиб қилиш ва хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда имкониятларини кенгайтириш;

  • маданий ва ёш хусусиятларини ҳисобга оладиган мақсадга мувофиқ ва зийрак ёндашув;

  • хавфсизлик энг муҳим аҳамиятга эга;

  • айбдорларни жавобгарликка тортиш.
Барча соҳалар учун умумий бўлган қатор тадбирлар ва ёндашувларни ҳамда самарали фаолият олиб боришни ва хизматлар кўрсатилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар ҳамда ёндашувларни таърифлайдиган умумий хусусиятлар:

Тиббий хизмат кўрсатишдаги

9 та умумий хусусиятлар:

1. Зўравонлик;

2. Мослашувчанлик;

3. Хавфсизлик муҳимлиги;

4. розилик ва махфийлик;

5. Мақсадга мувофиқлик \ ўринлилик;

6. Қулайлик;

7. Самарали коммуникация;

8. Маълумотлар тўплаш;

9. Идоралараро ҳамкорлик.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, интим муносабатда бўлган эркак ёки интим муносабатда бўлмаган шахслар зўравонлигидан жабрланган барча аёллар, қизлар ёки болалар хавфсизлиги ва фаровонлиги учун талаб этиладиган энг зарур хизматларни белгилайдиган асосий тиббий хизматлар:
ГЗ дан жабрланганлар учун соғлиқни сақлаш тизимида амалга ошириладиган 7 та асосий тиббий хизматлар:
1. Жабрланганларни аниқлаш;

2. Тезлик билан қўллаб-қувватлаш;

3. Жароҳат олганда парваришлаш ва кечиктириб бўлмас тиббий ёрдам;

4. Шаҳвоний хусусиятга эга тажовузни суд-тиббий текшириш ва даволаш;

5. Руҳий саломатликни баҳолаш;

6. Бузилган руҳий ҳолатни даволаш;

7. Ҳужжатлаштириш (суд-тиббий ҳужжатлар).
Барча асосий хизматлар доирасида сифатли хизмат кўрсатишга кўмаклашиш мақсадида жорий этилиши керак бўлган асосий элементлар қуйидагилардир:
ГЗ дан жабрланган аёлга тиббий хизмат кўрсатишдаги 6 та асосий элементлар:
  • Норматив-ҳуқуқий база;

  • Бошқарув, назорат ва ҳисобот бериш;

  • Гендер-таъсирчан сиёсат ва амалиётлар;

  • Ресурслар ва молиялаштириш;

  • Кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш;

  • Мониторинг ва баҳолаш.
Хар бир элементга изох:
Умумий принципларни қўллашда тиббий хизмат кўрсатувчилар қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:

  • Соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегиялар миллий сиёсат мавжуд бўлса, у билан боғлиқ бўлиши керак, шу жумдадан иш жойида/институционал зўравонлик билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш.

  • Бирга бажариладиган тартиб-таомиллар ва баённомалар. Интим муносабатда бўлган эркаклар томонидан зўравонликдан ва жинсий зўравонликдан жабрланган аёлларга ёрдам алоҳида хизмат томонидан эмас, балки аллақачон фаолият кўрсатаётган тиббий хизматлар томонидан кўрсатилиши керак.

  • Соғлиқни сақлаш секторида кадрлар тайёрлаш хизмат бўйича тайёргарликдан олдин малака оширилишини ва секторал гуруҳлар тузилишини, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлашда назорат ва устозликни таъминлашни талаб қилади. Гарчи мамлакатда соғлиқни сақлаш тизимининг турли даражаларида жабрланганларга ёрдам кўрсатишнинг кўплаб моделлари талаб этилса-да, тиббий ёрдамнинг биринчи даражасида ўқитишга ва хизматлар кўрсатишга устувор аҳамият бериш зарур.

  • Бундан ташқари, шаҳвоний хусусиятга эга гендер тажовуз юз берганда ёрдам бериш ва текшириш бўйича тайёргарликдан ўтган тиббий хизмат кўрсатувчи (патронаж тиббиёт ҳамшираси, акушерка, оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори/фельдшери, стационарнинг қабул бўлими врачи ва б.) кун ва туннинг исталган вақтида туман/вилоят даражасида (ўз жойида ёки чақирганда) фаолият кўрсата олиши керак.

  • Жамият иштироки ҳамда жабрланган аёллар ва ёш қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш жабрдийдалар ва жабрланганлар учун тиббий хизматларнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади.

  • Тиббий дори-дармонлар/товарлар ва технологиялардан фойдаланиш имконияти бу тиббий хизматларнинг яна бир муҳим таркибий элементи бўлиб, у конфиденциаллик/махфийлик ва хавфсизликни таъминловчи репродуктив соҳасидаги товар хавфсизлигини ўз ичига олади.

  • Асосий тиббий хизматларни мониторинг қилиш ва баҳолаш соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимларига, ҳисоботларни баҳолашга, мижозлар билан қайта ўзаро боғланиш алоқа мулоқатларига ва мувозанатлаштирилган баҳоларга эҳтиёж сезади.
"Одамлар дунёқарашини ўзгартириш керак"
Танзиля Нарбаева, Олий Мажлис Раиси
«Гендер тенглигига эришиш масаласи Ўзбекистон учун устувор сиёсат йўналиши ҳисобланади. Мустақиллик йилларида бу масала тилга олинмаган, аёлларнинг зўравонликка учраши мавзуси ёпиқ бўлган бўлса, сўнгги уч йилда бу борада 2та қонун ва 15дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Қонунлар бўлса-да, лекин уларни амалиётга татбиқ қилишда ҳали кўплаб муаммолар бор».
  • Гендер тенгликка эришиш учун янги хулқ-атвор моделларини, яъни эркак ва аёл шерик ва ҳамкор эканлигини тарғиб қилиш орқали гендер стереотипларини ўзгартириш зарур.
  • Гендер тенгликка эришилса кўп ижтимоий муаммолар ўз-ўзидан хал бўлади, жамиятда мувозанат вужудга келади.
  • Гендер зўравонликнинг асосий сабаби гендер тенгсизлиги.