ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар
стандарт операцион иш тартиблари

3/5

2. Гендер зўравонликни бошидан кечирганликни/кечираётганликни кўрсатувчи белгилар
Қуйида беморнинг гендер зўравонликни бошидан кечирганлиги/кечираётганлигини англатувчи, соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатувчининг эътиборини тортиши мумкин бўлган клиник ва руҳий белгилар ҳамда Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар тақдим этишнинг хулқ-атворнинг қисқача рўйхати келтирилган. Агар уларнинг кўпчилиги кузатилса, бемор гендер зўравонлик объекти эканлигини англатиши мумкин.

Гендер зўравонликни бошидан кечирганликни/кечираётганликни кўрсатувчи белгилар

  • жароҳатлар кўплиги, тананинг бир нечта қисмида тасодиф натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлмаган, тузалишнинг ҳар хил босқичида бўлган лат еган, кўкарган жойлар;

  • изоҳлаб бўлмайдиган жароҳатлар ёки аёл/қиз боланинг улар қандай пайдо бўлганлигини ноаниқ/ мужмал тушунтиришга уриниши;

  • симметрик жароҳатлар;

  • тикланиши турли босқичда бўлган, айниқса қўлларда ва юздаги шилинган жойлар, жароҳатлар, кесилган, тишланган, куйган жойлар;

  • кийим билан бекитилган жароҳатлар;

  • сабабини тушунтириб бўлмайдиган жароҳатлар;

  • изоҳлаб бўлмайдиган сурункали ошқозон-ичак аломатлари;

  • изоҳлаб бўлмайдиган репродуктив белгилар, шу жумладан тосдаги оғриқлар, жинсий дисфункциялар;

  • нохуш репродуктив оқибатлар, шу жумладан бир нечта хоҳланмай юз берган ҳомиладорлик ва/ ёки ҳомиладорликни тўхтатиш, ҳомиладорлик сабабли ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатилмаслик, туғруқдаги салбий ва нохуш оқибатлар;

  • пешоб-таносил органлари юқумли касалликларининг изоҳлаб бўлмайдиган аломатлари, шу жумладан қовуқда ёки буйракда тез-тез учрайдиган инфекциялар ва ҳоказолар;

  • қиндан қайта-қайта қон оқиши ва жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар;

  • сурункали оғриқ (изоҳлаб бўлмайдиган оғриқ);

  • марказий асаб тизими билан боғлиқ муаммолар — бош оғриғи, когнитив муаммолар, эшитиш қобилиятининг йўқолиши;

  • аниқ ташҳис қўйилмай, тиббий маслаҳатлашув такрорланиши;

  • врач билан маслаҳатлашишда аёлга доим ҳамроҳ бўладиган ёки врач қабули вақтида хонадан чиқиб туришдан бош тортадиган шилқим эркак ёки эр;

  • тушкунлик, хавотирланиш, жароҳатдан кейин стресс ҳолатига тушиб қолиш, уйқу бузилиши аломатлари;

  • спиртли ва бошқа седатив, психотроп дори воситалари қабул қилиш.

Гендер зўравонлик билан боғлиқ хулқ:

  • Ноаниқ аломатлар асосида тез-тез маслаҳатлашиш.

  • Аёл жароҳатни бекитишга ёки унинг ҳажмини камайтиришга уринмоқда.

  • Аёл бирга яшайдиган эркакнинг ёки ҳамроҳ бўлган катта ёшли кишининг олдида хоҳламай гапирмоқда ёхуд бирга яшайдиган эркакнинг ёки ҳамроҳ бўлган катта ёшли кишининг олдида итоаткор ёки қўрқаётгандек туюлмоқда.

  • Даволаш режасига риоя қилмаслик.

  • Маслаҳатлашувларни тез-тез ўтказиб юбориш.

  • Аёл қўрқаётгандек, жуда ташвишли ёки ғамгин туюлмоқда.

  • Тажовузкор ёки ҳукмини ўтказадиган эркак аёл ўрнига гапирмоқда.

  • Аёллар маслаҳатлашувига камдан-кам келиш ёки умуман келмаслик.

  • Касалхонани ўзбошимча эрта тарк этиш.

ГЗ жабрланувчисига тиббий хизматлар кўрсатишдаги асосий қоидалари:

  • Тиббиёт муассасалари ходимлари зўравонлик аёл/қиз/бола саломатлиги билан муаммо келиб чиқишига ёки саломатлиги ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкинлигини билиши муҳим.

  • Эркак билан муносабатда зўравонликка ва жинсий зўравонликка учраган аёллар кўпинча ўзининг эмоционал ёки жисмоний ҳолати, шу жумладан жароҳатлари туфайли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

  • Бироқ кўпинча улар уялиши, таъналардан ёки ўз маъшуқидан қўрқиши туфайли шифокор/ҳамширага зўравонлик ҳақида хабар қилмайди.

Ахборот тақдим этишдаги асосий қоидалар:

  • Интим муносабатда бўлган эркак (эр, бирга яшовчи эркак) томонидан зўравонлик ва интим муносабатда бўлмаган эркаклар (яқин ва узоқ қариндошлар, бошлиқлар, раҳбарлар, хизматдошлар ва ҳоказолар) томонидан ГЗ ҳақидаги ахборот плакатлар шаклида тиббиёт муассасаларида осиб қўйилиши керак.

  • Рисола ёки варақалар, агар зўрлик қилувчи эркак у ерда бўлса, уйга олиб кетмаслик ҳақидаги тегишли огоҳлантириш билан бирга аёллар ҳожатхонаси каби жойларда бўлиши керак.

Гендер зўравонлик ҳолларини аниқлашдаги асосий қоидалар:

Тиббий хизмат кўрсатувчилар ташҳисни аниқлаш ва даволашни давом эттириш мақсадида интим муносабатда бўлган эркак томонидан кўрсатилган зўравонлик сабаби бўлиши мумкин бўлган ёки зўравонлик билан мураккаблашиши мумкин бўлган шарт-шароитларни баҳолашда гендер зўравонлик ҳолати ҳақида сўраши керак.

Интим муносабатда бўлган эркак томонидан зўравонлик билан боғлиқ клиник белгилар йиллик режали профилактик ёки чуқурлаштирилган кўрикларда, аёл киши даволаниш учун ва маслаҳат сўраб врачга (оилавий шифокорга, стационар қабул бўлими врачига, акушер-гинекологга, травматологга ва б.) мурожаат қилганда аниқланиши мумкин ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Эмоционал ҳолат бузилиши, масалан, стресс, қўрқув ёки тушкунлик.

  • Зарарли хулқ-атвор, масалан, алкоголь ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш.

  • Ўзига қасддан тан жароҳати етказишга ёки суиқасд қилишга қаратилган фикрлар, режалар ёки ҳаракатлар.

  • Гендер зўравонлик билан боғлиқ клиник белгилар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Тез-тез учрайдиган ёки изоҳлаш қийин жароҳатлар.

  • Жинсий йўл билан ўтадиган қайталанадиган юқумли касалликлар.

  • Хоҳламай ҳомиладор бўлиш.

  • Изоҳлаб бўлмайдиган сурункали оғриқлар ёки ҳолат (тосдаги оғриқлар ёки жинсий муаммолар, ошқозон-ичак касалликлари, буйрак ва қовуқ инфекциялари, бош оғриғи).

  • Аниқ ташҳис қўймай такрор-такрор тиббий маслаҳатлар.

  • Маслаҳат вақтида шерикнинг ёки эрнинг шилқимлиги.

  • “Умумий скрининг” ёки “стандарт текширув” ўтказилиши (яъни врачнинг қабул вақтида конфиденциаллик/махфийлик шартларига риоя этилмай, аёл киши сўроқ қилиниши) мумкин эмас.

Зўравонлик ҳақидаги масалаларга қўйилган энг кичик талаблар:

  • Конфиденциал/Махфий ҳолат яратинг.

  • Ҳамдардлик кўрсатиб ва қораламай савол беринг.

  • Маданий ўзига хосликни ҳисобга оладиган тегишли жумла ва иборалардан фойдаланинг.

  • Махфийлик кафолатланаётганлигини билдиринг.

  • Худуддаги мавжуд муассасаларни ҳисобга олиб, жойларда йўналишлар тизими мавжудлигини тушунтиринг.

  • Муассасада гендер зўравонликдан жабрланганларга асосий тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича маҳаллий протоколлар/ стандарт операцион тартиб-таомиллар бўлиши керак.

  • Ходимлар маслаҳат бериш, савол бериш, жавоблар сони бўйича ўқитилган бўлиши керак.

ГЗ дан гумон қилингандаги асосий қоидалар:

Тиббий хизмат кўрсатувчилар зўравонликдан гумон қилса, бироқ аёллар бу ҳақда оғиз очмаса:

  • Уларга босим ўтказманг, вақт беринг

  • Қуйидагилар ҳақида ахборот беринг:
- фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар;

-зўравонликнинг аёллар ва уларнинг болалари саломатлигига таъсири.

  • Яна ташриф буюришингизни айтинг.
Шундай қилиб,
Гендер зўравонлик борлигини ўрганиш учун соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизмат кўрсатувчиларнинг эътиборини тортиши мумкин бўлган клиник ва руҳий белгилар ҳамда хулқ-атворнинг қисқача рўйхатини кўриб чиқдик. Агар уларнинг кўпчилиги кузатилса, бемор гендер зўравонлик объекти эканлигини англатиши мумкин.