ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар
стандарт операцион иш тартиблари

4/5

3. Мулоқот кўникмалари

Мулоқот кўникмалари

  • Контекст - жисмоний, тарихий, психологик, ижтимоий, хронологик, маданийдир.

  • Жўнатувчи - бу хабар юбориш/маълумот алмашиш орқали алоқа жараёнини бошлайдиган шахс.

  • Қабул қилувчи - жўнатувчининг хабарини олувчи мақсадли объект.

  • Кодлаш - фикр ва ғояларни рамзларга айлантиришдир.

  • Хабар - бу жўнатувчи қабул қилувчига етказишни истаган таркибий (оғзаки ва сўзсиз таркиб) маълумот.

  • Канал - бу хабар таркибини юбориш механизми.

  • Декодлаш - кодланган белгини тушуниш.

  • Орқа боғланиш - Алоқа қабул қилувчининг жавоби, тушунганлик ҳолати.

  • Шовқин - бу алоқа самарадорлигига таъсир қилувчи омил.

Мулоқотдаги тўсиқлар:

  • Жисмоний тўсиқлар;

  • Тил тўсиқлари;

  • Маданий тўсиқлар;

  • Идрок ёки тушуниш билан боғлиқ тўсиқлар;

  • Ҳиссий тўсиқлар.

Жисмоний тўсиқлар:

  • Муҳит шовқини;

  • Атроф-муҳит ҳарорати, мулоқот жойида ёмон ёруғлик, ҳаво етишмаслиги;

  • Мавжуд вақт / вақт етишмаслиги;

  • Ногиронликнинг мавжудлиги;

  • Бошқа одамларнинг мавжудлиги ва муносабати;

  • Тўсатдан пайдо бўлган товушлар.

Тил тўсиқлари:

  • Касбий, мураккаб, техник атамалар ("тушунарсизлик индекси" ни оширади);

  • Амалдаги тил касбий ёки ҳаётий тажрибани ифодалайди;

  • Ҳаддан ташқари кўп алоқа (таъсирланган одамни кераксиз юклайди ва тескари хатти-ҳаракатларга олиб келиши мумкин);

  • Сўзларни ноўрин танлаш;

  • Таржимон шахс каби воситачининг йўқлиги.

Маданий тўсиқлар:

  • Стереотиплар/дунё қарашлар;

  • Сохта афсоналар;

  • Жинс;

  • Идрок;

  • Кутилаётган истак талаблар.

Идрок ёки тушуниш билан боғлиқ тўсиқлар:

  • Психологик омиллар;

  • Кучланиш/напряжение;

  • Стресс;

  • Турли хил талқин;

  • Қизиқиш ва ҳамкорликнинг етишмаслиги.

Ҳиссий / эмоционал тўсиқлар:

  • Тиббий хизмат кўрсатувчи ёки жабрланувчининг ҳиссиётлари;

  • Жабрланувчининг ғазаби, қўрқуви, ишонмаслиги, шубҳаланиши ёки умидсизлиги;

  • Тиббий хизмат кўрсатувчининг умидсизлиги, унинг бефарқ ёки ҳатто тажовузкор хатти-ҳаракатлари;

  • Жабрланувчининг ҳис-туйғулари, эҳтиёжлари ва истакларини эътиборсиз қолдириш.

Гендер зўравонликдан жабрланувчига қаратилган самарали алоқа:

  • Муҳокамани бошлаш;

  • Ахборот йиғиш;

  • Гендер зўравонликдан жабр кўрган одамнинг нуқтаи назарини тушуниш;

  • Ахборот алмашинуви;

  • Кейинги қадамларни режалаштириш.

Мулоқотнинг самарали кўникмалари:

  • Маълумот таркибини/мазмунини узатиш қобилиятлари-тиббий ходим мулоқот пайтида нимани (кандай фикрларни) узатади;

  • Жараёнларни бошқариш қобилиятлари-тиббий ходим қандай алоқа қилади;

  • Идрок этиш қобилиятлари-тиббий ходим нимани ўйлайди ва ҳис қилади.

Мулоқот самарадорлигини ошириш бўйича маслаҳатлар:

  • Ревиктимизация (яъни кайта жабрланиш)дан қочиш керак.

  • Шуни эсда тутиш керакки, жабрланувчи эътибор ва ёрдамга муҳтож одамдир.

  • Хонада бошқа одамларсиз конфиденциал/бирма-бир гаплашишингиз керак.

  • Сўраб суриштириладиган хона тинч, қулай бўлиши, жабрланувчининг хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлашингиз керак.

  • Тинч овоз билан гапириш тавсия этилади.

  • Жабрланган кишига жавоб бериш учун етарли вақт берилиши керак.

  • Барча олинган маълумотлар аҳамиятини пасайтирмасдан жабрланувчининг гапларини тинглаш ва хужжатлаштириш тавсия этилади.

  • Ҳамдардлик ва профессионалликни кўрсатиб, жиддий тинглаш тавсия этилади.

  • Жабрланувчилар ўзларига ишончини ҳис қилишларини таъминлаш керак.

  • Жабрланган одам танлаши мумкин бўлган танлов ҳақида батафсил маълумот бериш керак.

  • Жуда кўп маслаҳатлардан қочиш ва жабрланувчига босим ўтказмаслик тавсия этилади.

  • Жабрланувчининг қарор қабул қилиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши ва маълум бир танловни ўрнатишга уринмаслиги керак.

  • Агар жабрланувчининг ишончини қозонмасангиз, сиз у билан самарали мулоқот қила олмайсиз!

Гендер зўравонликдан жабрланувчи билан қандай муомала қилиш лозим:

  • Гендер зўравонлик ҳақида савол бериш ҳар қандай тиббий хизмат кўрсатувчи учун мураккаб иш бўлиши мумкин. Қуйидаги тавсиялар бундай хизматлар кўрсатувчига гендер зўравонлик тўғрисида савол беришда ишончини оширишга ва такроран жабрланишнинг/виктимизациянинг олдини олишга ёрдам беради.

  • Зўравонлик масаласида ташаббусни ўз қўлингизга олинг, гендер зўравонлик жабрланувчиси ҳаммасини ўзи айтиб беришини кутманг. Бу сиз вазият учун жавобгарликни зиммангизга олаётганлигингизни кўрсатади ва ишончга асосланган муносабатларни шакллантиришга ёрдам беради.

  • Оила аъзоси, дўсти ёки болалари олдида гендер зўравонлик жабрланувчисига гендер зўравонлик ҳақида саволлар берманг.

  • Гендер зўравонликка учраган шахслар билан сабр-бардошли бўлинг, танг аҳволда уларда қарама-қарши туйғулар бўлишини инобатга олинг. Жабрланган шахсни ҳаммасини ошкор айтиб беришга мажбурламанг. Агар у очиқ-ойдин гапириб бермаса, нима сизни зўравонлик ҳақида ўйлашга мажбур қилганлигини айтинг.

  • Кераксиз танаффуслар қилманг ва у ўз ҳикоясини тугатгандан кейингина изоҳлаш учун саволлар беринг.

  • Эътиборсиз ҳолда, изоҳларсиз тингламанг. Бу гендер зўравонлик жабрланувчисини менга ишонмаяпти ва мен ноҳақман, жиноятчи эса ҳақ деб ўйлашга мажбур қилиши мумкин. Унинг кечинмаларига диққат билан қулоқ тутинг ва уни ўзини шундай ҳис этиши тўғри эканлигига ишонтиринг.

  • Жабрланган гендер зўравонлик жабрланувчиси сўзлаётган тилда гапиринг; агар жабрланувчи сиз тушунмайдиган тилда сўзласа, ёрдам бериш учун унинг тилини биладиган ҳамкасбингизни ёки таржимонни таклиф қилинг.

  • Тилни мослаштиринг ва сўзларни гендер зўравонлик жабрланувчиси тушунадиган қилиб ифодаланг. Гендер зўравонликдан жабр кўрган шахсни чалғитиб қўйиши мумкин бўлган касбингиз билан боғлиқ жаргон ва ифодалардан фойдаланманг.

  • Имкониятлари чекланган шахслар, гендер зўравонликдан жабр кўрган қулоғи кар шахслар билан ишлашда сурдотаржимон ёки мимика-ишорали нутқ билан мулоқот қилиши мумкин бўлган яқин кишини таклиф қилиш зарур. (Имкониятлари чекланган шахслар, жумладан болалигидан ногиронлар, кўзи ожизлар, қулоғи карлар, соқовлар, жисмоний, ақлий ва руҳий ҳолати бузилган шахслар гендер зўравонликдан жабр кўриши мумкинлигини ёдда сақлаш зарур. Ҳар бир ҳолатда соғлиқни сақлаш хизматлари вакили жабрланувчи ишонадиган одамни, васийни таклиф қилиши керак).

  • Саволлар ва ибораларни ҳамдардлик оҳангида қулай ва холис шакллантиринг. Очиқ саволлардан фойдаланинг ва “нима учун” деб бошланадиган, одатда гендер асосидаги зўравонликдан жабрланган шахснинг айбини назарда тутадиган саволлар берманг.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчисини айбламанг. “Нима учун у билан бирга қолаяпсиз?”, “Зўравонлик содир этилишидан олдин сизда сабаб бўлгандими?”, “Сиз бу ерда бир ўзингиз нима қиляпсиз?”, “Қандай кийимдасиз?” деган саволлар берманг. Бунинг ўрнига уни гендер асосидаги зўравонликка бардош бериш керак эмаслигига ишонтиринг.

  • “Сиз билан бу рўй берганидан афсусдаман” ёки “Сиз ростдан ҳам кўп нарсани бошингиздан ўтказибсиз” каби қўшимча фикрлардан фойдаланинг, улар гендер зўравонлик жабрланувчисини кўпроқ ахборотни ошкор қилишга рағбатлантиради.

  • Зўравонлик жабрланувчининг айби эмаслигига ва фақат жиноятчи бунинг учун жавоб беришига урғу беринг.

  • Ахборот махфий бўлиб қолишини тушунтиринг ва гендер зўравонлик жабрланувчисига махфийлик бўйича чекловларни хабар қилинг.

  • Кўз орқали маданиятли алоқа ўрнатинг ва бутун диққат-эътиборни жабрланувчига қаратинг. Мулоқот вақтида қоғоздаги ишларингизни бажармай туринг.

  • Танангиз тилини тушунинг. Сизнинг туришингиз, қўлингиз ва бошингиз ҳолати, юзингиз ифодаси ва овозингиз оҳанги буларнинг барчаси гендер зўравонлик жабрланувчисига вазиятни қандай қабул қилаётганингиз ҳақида аниқ сигнал беради. Холис бўлинг ва уни қўллаб-қувватланг ҳамда у гапираётган нарсалар ҳақиқат эканлигини тасдиқланг. Жабрланувчига нисбатан ғижиниш, ишонмаслик, ёқтирмаслик ёки жаҳлни ифодаловчи тана ишораларидан фойдаланманг.

  • Маданият ёки диндаги хулқ-атвор меъёрларга асосланиб, жабрланувчининг юриш-туришини қораламанг.