ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

3-модул. Гендер зўравонликка жавобан тиббий хизматлар
стандарт операцион иш тартиблари

5/5

4. ГЗ жабрланувчисига Тиббий хизматларни тақдим этиш

Гендер зўравонлик жабрланувчисига тақдим этилиши лозим бўлган хизматлар бўйича СОТ қуйидаги иш тартибларини ўз ичига олади:

Жабрланганларга/гендер зўравонликка учраган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни бошқариш қуйидаги иш тартибларини ўз ичига олиши керак:

  • аниқлаш;

  • баҳолаш;

  • соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш (бешта асосий элемент билан бирга);

  • далил-исботлар тўплами;

  • гендер зўравонликни ҳужжатлаштириш;

  • қайта йўналтириш.

Гендер зўравонликдан жабрланувчига ҳар қандай ёрдам аниқлашдан бошланади. Ҳар бир тиббиёт муассасаси ўз устави ва ҳуқуқий кўрсатмаларига мос келадиган бўлимларни амалга ошириши мумкин.

Агар бирор-бир далил-исбот ёки гумон бўлса, бемор гендер зўравонликнинг бирор-бир шаклига дуч келаётган бўлса, тиббий хизмат кўрсатувчи ходим беморга у олиши керак бўлган барча зарур ёрдам кўрсатилиши учун барча саъй-ҳаракатни амалга ошириши керак. Гендер зўравонликдан жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида махфийлик қоидаларига риоя этиш унинг хавфсизлигини таъминлаш кафолати ҳисобланади.

1. Гендер зўравонлик ҳолатларини ва жабрланувчини аниқлаш.

Гендер зўравонлик юз берган ҳолларда ҳар қандай аралашувнинг биринчи қадами жабрланган шахсни аниқлашдир; бу турли усулларда бажарилиши мумкин: тиббий хизмат кўрсатувчи томонидан аниқлаш, бошқа хизматларни кўрсатувчи шахс томонидан хабар бериш ва жабрланган шахс ўзи ошкор этиши. Аниқлангач, соғлиқни сақлаш муассасаларида гендер зўравонликни ошкор этишни енгиллаштириш учун қуйидаги иккита ёндашувдан фойдаланилади:

  • умумий текширув ва

  • ҳолатларни аниқлаш.

Профилактик кўрик деб ҳам номланадиган умумий текширув аёл/қизлар гендер зўравонлик билан жабрланишга мойиллиги хусусида уларнинг барчаси билан якка тартибда суҳбатларни ҳам назарда тутади. Умумий текширув, айниқса йўлланма бериш вариантлари, самарали чора кўриш имкониятлари чекланганда ва тиббиёт ходимлари зиммасига кўп иш юклатилганда тиббиёт муассасалари учун оғир бўлиши мумкин.

Ҳолатларни аниқлаш ёки клиник текшириш, агар аёл/қизларни текширишда уларда муайян клиник аломатлар бўлса/воқеа юз берган бўсла, гендер зўравонлик ҳақида уларни сўроқ қилиш билан ифодаланади.

Мақсадли ва пухта клиник мулоҳазаларга асосланган иккинчи ёндашув айниқса тиббиёт ходимларига қандай қилиб жавоб чораларини кўриш ва йўналтириш махсус ўргатилган ҳолларда энг самарали ёндашув ҳисобланади.

  • Ҳар қандай вазиятда жабрланганувчи/гендер зўравонликка учраган шахс ҳаёти ёки шахси хавф остида қолганда бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш биринчи ўринда туриши керак.

  • Оғир, ҳаёти хавф остида бўлган беморларни дарҳол шошилинч даволашга юборинг.

Гендер зўравонлик ошкор этилишини енгиллаштириши ҳамда гендер зўравонлик жабрланувчини хавфсиз ва самарали аниқланишини таъминлаши учун қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилиши керак:

  • бемор билан хайрихоҳона саломлашинг;

  • ўзингизни таништиринг ва муассасанинг ҳуқуқий нормалари/хизматлари ҳақида қисқача сўзлаб беринг;

  • бемордан ўзини таништиришни қатъийлик билан сўранг (агар гендер зўравонликдан жабр кўрган шахснинг соғлиғи ҳолати бунга тўсқинлик қилмаса);

  • бемор аёлдан у ўз жинсига мансуб врач томонидан текширилишини хоҳлайдими-йўқми сўранг (айниқса жинсий зўравонлик юз берганда);

  • гендер зўравонлик жабрланувчисига у муҳим деб ҳисоблаган барча нарса ҳақида сўраш имконини беринг;

  • аҳолининг турли гуруҳлари (масалан, жисмоний ҳолати бузилган (шу жумладан ногиронлиги бўлган) ёки руҳий ҳолати бузилган шахслар, диндор шахслар ва этник озчилик) эҳтиёжларини ёдда тутинг ва уларни ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатларни кўринг;

  • конфиденциал/махфий ва ҳамдардлик муҳитини яратинг, беморни фаол эшитинг ва текширувчи-аниқлик киритувчи саволлар беринг (гендер зўравонлик жабрланувчиси билан қандай алоқада бўлиш бўлимига қаранг);

  • парда ёки дарпарда ортида туриб гендер зўравонлик ҳақида савол беришдан эҳтиёт бўлинг (айниқса касалхоналар негизидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида); учинчи шахс суҳбатни эшитиб қолиши мумкин;

  • текширувдан ёки бошқа муолажалардан олдин бу нимадан иборат эканлигини, нима учун бажарилаётганлигини ва текширувни қандай қилиб жароҳат етказадиган яна бир тажрибага айлантиришнинг олдини олишни беморга тушунтиринг;

  • гендер зўравонликка мойиллик ҳақида сўраш ўринли ёки ўринли эмаслигини ҳал этинг. Ҳамроҳ бўлган шахснинг ўзи зўравонлик содир этган шахс бўлиши мумкинлигини ва гендер зўравонлик ҳақидаги саволлар гендер зўравонлик жабрланувчини хавфли вазиятга қўйиб қўйиши мумкинлигини ёдда тутинг;

  • агар сиз гендер зўравонлик ҳақида сўрашга қарор қилган бўлсангиз, ташҳис қўйишни яхшилаш/ аниқлаш, кейинги ёрдамни кўрсатиш ва қайта йўналтириш мақсадида гендер зўравонлик бўйича жабр кўришга оилада мойиллик бор йўқлиги ҳақида сўранг («гендер зўравонлик жабрланувчиси билан қандай алоқада бўлиш» бўлимига қаранг);

  • агар сизда гендер зўравонлик содир этилгани ҳақида шубҳа пайдо бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчининг касаллик тарихини текширинг ёки эр/жинсий шерик томонидан муайян шафқатсиз хатти-ҳаракатлар вақти-вақти билан такрорланганми-йўқми сўранг;

  • айниқса агар хулқи ўзига тан жароҳати етказади ёки суиқасдга олиб келади деган шубҳа бўлса, шунингдек бундай хавф мавжуд бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчини ёлғиз қолдирманг.

2. Гендер зўравонлик ҳолатларини баҳолаш:

  • Хотин–қизларга нисбатан гендер зўравонлик ҳолати идентификация қилингандан сўнг (аниқлангандан сўнг), гендер зўравонлик жабрланувчи нинг эҳтиёжлари ва ресурслари баҳоланиши керак, бу тиббий ёрдамнинг кейинги қадамларини ва кейинги тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос сифатида хизмат қилади.

  • Кўрсатиладиган хизматларга розилик олинг. Агар сўз имкониятлари чекланган болалар ёки шахслар ҳақида бораётган бўлса, ота-оналар ёки васийлар розилигини олинг. Агар жабрланувчи ўқиш ва ёзишни билмаса, розилик ҳақида онгли равишда ёзилган ариза жабрланувчи учун ўқиб берилади ва оғзаки розилик олинади (бу ҳолат тиббий ёзувларда онгли розилик шаклида қайд этилади).

  • Чекланган розилик бериш ва қайси ахборот ошкор этилишини, қайси ахборот эса сир сақланишини танлаш ҳуқуқини тушунтиринг.

  • Англанган розилик бериш учун тегишли ахборот тақдим этинг. Гендер зўравонлик жабрланувчига бошқа муассасалар/хизмат кўрсатувчилар билан ахборот алмашиш имкониятлари ҳақида хабар қилинг.

  • Воқеалар/ҳодисалар ҳақида бошқа муассаса олдида ҳисобот бериш юридик мажбурияти бор-йўқлигини ва, агар мумкин бўлса, тақдим этилаёган ахборотнинг мазмунини аниқланг.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчига гендер зўравонлик ва унинг саломатлик учун оқибатлари ҳақида ахборот тақдим этинг.

  • Жабрланганга ёрдам холис, ҳамдардлик билан ва уни тушунган ҳолда тақдим этилишига, унга ёрдам бериш учун барча саъй-ҳаракатлардан фойдаланилишига ишонч ҳосил қилинг.

  • Жабрланувчилардан нима бўлганлигини ўз сўзлари билан таърифлаб беришини, зўравонлик содир этган шахс, зўравонлик турлари ва уларнинг оғирлиги ҳақида сўзлаб беришини сўранг. Бошқа хизмат кўрсатувчиларга ҳисоботларни тақдим этишда айрим ахборотдан фойдаланиш мумкин.

  • Жабрланувчи тушган вазиятга таъсир кўрсатадиган ижтимоий, оилавий ва шахсий контентни тушунтириш учун эҳтиёжлар ва ресурсларни баҳоланг.

  • Кўрсатилиши зарур бўлган, гендер зўравонлик жабрланувчисини ҳимоя қилиш учун унинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини тўлиқ ҳисобга оладиган ёрдам/кўмак ҳақида ўйланг.
3. Тиббий Хизмат кўрсатиш/Аралашув. Гендер зўравонлик ҳолати аниқлангач ва баҳолангач, соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизматларни кўрсатувчилар тиббий текширув ўтказиши ва жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиши керак. Тиббий текширув ўтказиш ва ёрдам кўрсатиш жараёнида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатувчилар гендер зўравонлик жабрланувчиси жуда эҳтиросли бўлиши мумкинлигини доим назарда тутишлари керак.

Дастлабки ёрдам

  • Холис ва ҳамдард бўлинг, жабрланувчи сўзлаб бераётган барча нарса тўғри эканлигини тасдиқланг.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиси хавфсирашига монанд амалий ёрдам ва кўмак беринг, бироқ бетакаллуф бўлманг.

  • Зўравонлик тарихи ҳақида сўранг, диққат билан эшитинг, бироқ гендер зўравонлик жабрланувчисини гапиришга мажбурламанг (суҳбатга таржимонлар аралашганда нозик мавзуларни муҳокама қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур).

  • Гендер зўравонлик жабрланувчининг фикрича унга фойдали бўлиши мумкин бўлган ресурслар, шу жумладан юридик ва бошқа хизматлар ҳақидаги ахборотдан фойдаланишда ёрдам беринг.

  • Зарурат бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчисига ўзининг ва болаларининг хавфсизлигини оширишда ёрдам беринг.

  • Ижтимоий қўллаб-қувватланг ёки буни сўраб мурожаат қилинг.

  • Ёпиқ эшиклар ортида маслаҳатлашув ўтказинг.

  • Гендер зўравонлик жабрланувчиси эътиборига конфиденциаллик/махфийлик чекланганлик ҳолатларини етказиб (масалан, мажбурий ҳисобот мавжуд бўлган ҳолларда), махфийлик сақланг.

Анамнез ва текширув

  • Гендер зўравонлик жабрланувчисидан нима бўлганлигини ўзи айтиб беришини сўранг.

  • Зўравонликнинг батафсил таърифини, унинг давомини, бирор-бир қурол турларидан фойдаланилганми-йўқми, шунингдек воқеа (лар) юз берган сана ва вақтни билиш керак.

  • Айрим гендер зўравонлик жабрланувчилар юз берган воқеанинг ноқулай тафсилотларини атайин айтмаслиги мумкинлигини назарда тутинг.

  • Гендер зўравонлик қўлланилган шаклидан дарак берадиган бошқа аломатлар борлигини текширинг (масалан, сувсираш, нотўғри овқатланиш).
Бемордан ўз дарди ҳақида маълумот олингач, соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар тўлиқ тиббий текширув ўтказишлари керак (пухта текширув; жинсий зўравонлик юз берган ҳолларда — шу жумладан, беморнинг жинсий органларини пухта текшириш) (ЖССТ 2013. 11-тавсия), бунда қуйидаги умумий принципларга риоя этиш лозим:

  • беморга ўтказиладиган тиббий текширув жараёнини, у нимадан иборат бўлишини, нима учун ўтказилишини ва текширув жароҳат етказадиган яна бир тажрибага айланмаслигининг қандай қилиб олдини олишни таърифланг. Бундан ташқари, беморга савол бериш имкониятини беринг;

  • бемор уни аёл врач текширишини (айниқса жинсий зўравонлик ҳолларида) хоҳлайдими-йўқми сўранг;

  • беморни ёлғиз қолдирманг (масалан, у текширувни кутаётганда);

  • яширин жароҳатларни кўриш учун аёл тўлиқ ечинишини ва касалхона халатини кийишини сўранг;

  • гендер зўравонликнинг жисмоний белгилари борлигини текшириш учун тана аъзоларини ўрганишга киришганингизда дастлаб қопланмаган соҳаларни ўрганинг, сўнгра жабрлангандан/гендер зўравонликка учраган шахсдан тананинг қолган қисмларини кўрсатишини сўранг. Бир вақтда тананинг барча қисмини кўрсатишини сўраманг; яланғоч бўлиш жабрланганни/гендер зўравонликка учраган шахсни таҳқирлаши мумкин;

  • айниқса, кийим ва соч билан ёпиб турилган жойларни яхшилаб ўрганинг;

  • агар у жинсий зўравонликка учраган бўлса, нафақат унинг жинсий органлари ёки қорин соҳасини, балки бутун танасини текширинг;

  • ҳам жиддий, ҳам кичик жароҳатларни текширинг;

  • бундан ташқари, эмоционал ва руҳий аломатларига эътибор беринг;

  • бутун жисмоний текширув вақтида сиз бундан кейин нима қилмоқчи эканлигингизни хабар қилинг ва ундан рухсат сўранг. Унга қўл билан қачон тегинишингиз ва қаерига тегинишингиз ҳақида ҳар доим хабар беринг;

  • барча асбоблар ва материаллар тўпламларини унга кўрсатинг ҳамда тушунтириш беринг;

  • беморлар бутун текширувдан ёки унинг бир қисмидан воз кечиши мумкин. Унга текширув устидан назорат қилиш имкониятини бериш унинг тикланиши учун муҳимдир.

Жароҳатларни ва кечиктириб бўлмас тиббий муаммоларни клиник даволаш

  • Кичикроқ жароҳатларни, масалан, тилинган, лат еган жойларни ва тананинг юза қисмидаги жароҳатларни жойнинг ўзида даволанг. Ҳар қандай жароҳат заруратга қараб ювиб тозаланиши керак.

  • Қуйидаги препаратлар тайинланиши мумкин: жароҳатга юқумли касаллик тушишининг олдини олиш учун антибиотиклар; қоқшолга қарши фаол иммунизация ёки эмлаш (маҳаллий баённомаларга мувофиқ); оғриқни, ташвишланишни енгиллаштириш ёки уйқусизликнинг олдини олиш учун препаратлар.

  • Жинсий зўравонлик юз берганда тиббий хизмат кўрсатувчи гендер зўравонлик жабрланувчи хоҳламай ҳомиладор бўлганми-йўқми текшириши ёки унинг олдини олиши ёхуд хоҳланмаган ҳомиладорликнинг олдини олиши мумкин бўлган бошқа мутахассисга мурожаат қилиши керак, бунда жинсий зўравонлик юз бергандан кейин 5 кун ичида, энг яхшиси самарали бўлиши учун номусига тегилгандан кейин имкон қадар тезроқ шошилинч контрацепция таклиф қилинади ёки ёзиб берилади; бир дозада 1,5 мг левоноргестрел тавсия этилади, чунки бу ҳам 12–24 соат оралиғида қабул қилинган икки дозада 0,75 мг каби самаралидир. Агар левоноргестрел йўқ бўлса, эстроген-прогестеронни қўшиб қабул қилиш, шунингдек агар имкони бўлса, қусишга қарши воситалар қабул қилиш таклиф этилиши мумкин. Агар орал контрацепция йўқ бўлса, ва уни қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлса, жабрланганларга/гендер зўравонликка учраган шахсларга нисбатан жинсий зўравонликдан кейин 5 кунгача бўлган муддатда тиббий қарши белгилар бўлмаса, таркибида мис бўлган бачадон ичи воситаси киритилиши мумкин. Агар номусига тегилгандан кейин 5 кундан кўпроқ вақт ўтган бўлса ёки шошилинч контрацепция натижа бермаган бўлса, жабрланганларга/гендер зўравонликка учраган шахсларга ихтисослашган муассасаларда (Туман тиббиёт бирлашмасининг (ТТБ) гинекология бўлими, Перинатал марказлар, аҳоли репродуктив саломатлиги марказларида) ва миллий баённомаларга мувофиқ дори-дармонлар билан хавфсиз аборт таклиф этилиши мумкин.

  • Шунингдек номусига тегилгандан кейин 72 соат ичида келган жабрланганларга/гендер зўравонликка учраган шахсларга ОИВ юқиши хавфини камайтириш учун алоқадан кейинги профилактика чораларини ўтказиш зарур.

  • Зарурат бўлса, жинсий йўл орқали юқувчи инфекцияларни (сўзак, хламидиоз, трихомониаз, сифилис) профилактик даволанг. Препаратлар ва даволаш схемаларини танлаш миллий протоколлар асосида буюрилиши керак.

  • В гепатитига қарши эмлаш миллий протоколларга мувофиқ таклиф этилиши керак. Гепатит мақоми вакцинанинг биринчи дозаси киритилишидан олдин қон намунаси асосида баҳоланиши керак; агар иммунитет бўлса, эмлашни давом эттиришга ҳожат йўқ.

  • Зарурат бўлса ёки жабрланувчининг илтимоси билан ижтимоий кўмак беринг ёки уни сўраб мурожаат қилинг. Зарурат бўлса, ўзининг ва фарзандларининг хавфсизлигини ошириш учун хавфсизликни режалаштиришда жабрланувчига ёрдам беринг (Хавфсизлик режаси бўлимига қаранг).

  • Агар зарур бўлса кейинги тиббий ёрдамни тегишли равишда режалаштиринг ва тақдим этинг.

Психологик/руҳий саломатликни баҳолаш ва бошқариш

Яқин муносабатдаги эркак/жинсий шерик томонидан зўравонлик ва жинсий зўравонлик содир этилганда тавсия этиладиган психологик аралашувлар қуйидагиларга бўлинади:

  • гендер зўравонлик жабрланувчисининг психологик эҳтиёжларига эътибор қаратиш мақсадида бевосита гендер зўравонлик ҳолати содир этилгандан кейин психологик ёрдам кўрсатилиши керак: биринчи психологик ёрдам қуйидаги элементларни ўз ичига олади: холис амалий ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш; эҳтиёжлар ва хавфни баҳолаш; асосий эҳтиёжларни (масалан, овқат ва сув, ахборотни) белгилаб олишда ёрдам бериш; уларни эшитиш, бироқ гапиришга мажбурламаслик; тасалли бериш ва ўзини хотиржам ҳис қилишига ёрдам бериш; ахборот олишда, хизматлардан фойдаланишда ва ижтимоий кўмак олишда ёрдам бериш; уларга зарар етказиш давом эттирилишидан ҳимоя қилиш; ва кучли стрессга қарши курашиш стратегиялари ҳақида ёзма ахборот билан таъминлаш;

  • жароҳатдан кейин 3 ойгача: эҳтиёжлар ва хоҳиш-истаклар баҳолангандан кейин амалий ёрдам кўрса- тишни ва қўллаб-қувватлашни давом эттириш. Агар киши тушкунликда бўлмаса, алкогол ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш билан боғлиқ муаммоларга эга бўлмаса, психологик аломатлари, суицидал ёки тана аъзоларига жароҳат етказиш ҳақида фикрлари бўлмаса ёки кундалик фаоллик билан боғлиқ қийинчиликларни ҳис этмаётган бўлса, бу воқеадан кейин 1–3 ойда “зийрак кузатувни”ни қўллаш. Агар жабрланувчи номусига тегилгандан кейин аломатларга ёки руҳий саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай бошқа муаммоларга эга бўлса, психологик/психик аралашиш учун мутахассис ёрдамига мурожаат қилинг;

  • жароҳатдан кейин 3 ой ўтиб: психик саломатликни баҳоланг ва ҳар қандай аниқланган муаммоларни ҳал этинг ёки жабрланувчини мутахассисга юборинг.

Далил-исботлар тўплаш

Гендер зўравонликка оид далил-исботлар қонун ҳужжатларига ва қоидаларга мувофиқ ушбу иш тартибларини бажаришга ваколатли бўлган ҳамда далил-исбот тўплаш усуллари махсус ўргатилган соғлиқни сақлаш тизимида тиббий хизмат кўрсатувчилар томонидангина тўпланиши керак. Далил-исбот тўплаш учун аниқ чора-тадбирлар ҳар бир мамлакатнинг баённомаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Текширув вақтида ҳам клиник, ҳам эксперт намуналари тўпланган бўлиши керак. Ўша вақтда, ўша жойда ва ўша шахс томонидан тиббий ва юридик (эксперт) хизматлар кўрсатилиши бемор ўтиши керак бўлган текширувлар сонини камайтиради ва унинг эҳтиёжлари янада тўлиқ аниқланганлигини кафолатлаши мумкин.

  • Тўпланган далил-исботлар нима учун муҳим/фойдали бўлиши мумкинлигини тушунтиринг.

  • Жабрланувчидан у зўравонлик далил-исботлари тўпланишини хоҳлайдими-йўқми сўранг.

  • Далил-исботлар тўплаш ҳақидаги ахборот онгли равишда берилган розилик орқали ёки соғлиқни сақлашдаги шаклларига киритилганлиги асосида олинганлигига ишонч ҳосил қилинг.

  • Агар бўлимнинг бошида келтирилган далил-исбот тўплаш учун шарт-шароитни бажариш имкони бўлмаса, жабрланувчи эса далил-исботлар тўпланишини хоҳлаётган бўлса, уни бундай хизмат кўрсатиши мумкин бўлган яқинроқдаги муассасага юборинг. Жабрланувчини бу масалада ёрдам бериши мумкин бўлган аниқ ахборот билан таъминланг.

  • Далил-исботларни имкон қадар қисқа муддатда ва аниқ вазиятларда (масалан, жинсий зўравонлик содир этилган вақтда) тўплаш муҳимлигини ёдга солинг.

  • Далил-исботларни сақлаб қолиш/йўқ қилиб юбормаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтиринг (масалан, ювинмаслик, кийимни ювмаслик).

  • Ахборотнинг/далил-исботларнинг конфиденциаллигига/махфийлигига жабрланувчини такроран ишонтиринг.

  • Агар имкони бўлса, тиббий ва экспертлар тадбирларини бирлаштириб, жароҳат етказиш ва вақт йўқотиш хавфини камайтиринг.

Хавфларни баҳолаш

ва бошқариш:

  • Хавфларни баҳолаш ва бошқариш хавф даражасини камайтириши мумкин. Хавфсизликни таъминлаш режаси келгусида зўравонлик қўлланиладиган воқеаларнинг ёки вазият жиддийлашишининг ёхуд экстремал вазиятларга мойилликнинг олдини олиши мумкин бўлган аралашувнинг бир қисми ҳисобланади. Хавфсизликни таъминлаш режаси хавф омилларини ва мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

  • Самарали хавфсизлик режасини ишлаб чиқиш учун воқеа такрорланиши ва вазият жиддийлашиши учун хавф омилларини тушуниш зарур. Хавфлар омили қанча кўп аниқланган бўлса ва гендер зўравонлик ҳолати билан боғлиқ бўлса, гендер зўравонлик жабрланувчиси учун зўрлашга мойил бўлган хавф шунча катта бўлади.

Аниқланиши мумкин бўлган хавф омиллари:

  • жабрланувчи, болалар ёки оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан аввалги гендер зўравонлик ҳаракатлари/воқеалари. Шилқимлик, зўравонлик шакллари ва унда фойдаланилган воситалар, аввалги жиноятлар ва ички ишлар органларига/ бошқармаларига аризалар ҳақидаги маълумотлар, қурол ишлатилганлиги — хавфни баҳолаш индикаторлари ҳисобланади;

  • оиладан ташқари ўзини тажовузкор тутиш;

  • алоқа тўхтатилиши ва ажрашиш хавф ошган даврлар ҳисобланади;

  • зўравонлик содир этган шахс билан оиланинг бошқа аъзолари бирлашиши;

  • қуролга қонуний ёки ноқонуний эгалик қилиш ва/ёки ундан фойдаланиш ёхуд қурол қўллаш билан таҳдид солиш;

  • алкогол ёки гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш хулқ-атворни бузиши ва зўравонликнинг кучайишига олиб келиши мумкин;

  • таҳдидлар, жумладан, қотиллик содир этиш хавфи жиддий қабул қилиниши керак;

  • қаттиқ рашқ қилиш ва хўжайинлик қилиш;

  • муносабатларда ўта патриархал тушунчалар;

  • таъқиб қилиш ва психологик террор (шилқимлик);

  • судлар ёки участка инспектори томонидан берилган тақиқ ва буйруқларга риоя этмаслик;

  • зўравонлик бирдан кучайишига олиб келиши мумкин бўлган сабаблар (муносабатлардаги ўзгаришлар).
Хавфсизликнинг биринчи режаси гендер зўравонлик жабрланувчиси билан бирга ишлаб чиқилиши керак ва агар зарур бўлса қуйидаги тарзда таклиф этилиши ва ташкил этилиши мумкин:

«ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК ЖАБРЛАНУВЧИСИ УЧУН ЭСЛАТМА»

  • фавқулодда ҳолатда чақирилиши ёки бир неча кун давомида бошпана бериши мумкин бўлган шахслар (дўстлар, қўшнилар) рўйхатини тузинг;

  • зўравонлик ҳақида айтишингиз ва уйингизда шубҳали овозлар эшитишса, ёрдам беришларини сўрашингиз мумкин бўлган бир ёки бир нечта кишини аниқланг;

  • ўз уйингизни қандай қилиб хавфсиз тарк этишни машқ қилинг;

  • хавфсизлик сумкасини тўпланг (паспорт, ўзингизнинг ва болаларингизнинг ҳужжатлари, пул, сув, алмашиб кийиладиган кийим, машинанинг запас калитлари, агар бор бўлса) ва уни фавқулодда вазиятда осон олиш мумкин бўлган жойга солиб қўйинг;

  • ўз туйғуларингиз ва фикрларингиздан фойдаланинг. Агар вазият хавфли бўлса, сизни хафа қилаётган инсонга у нима хоҳлаётган бўлса, ўшани бериш вариантини кўриб чиқинг. Сиз ўзингизни ва болаларингизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгасиз;

  • бошқа хизмат кўрсатувчиларга келгусида ёрдам сўраб мурожаат қилиш имкониятини ўйлаб кўринг (ИИБ, маҳалла, Гендер зўравонликдан жабр кўрган аёллар ребилитацияси ва мослаштириш Маркази);

  • калтак ва таҳдидларга муносиб эмаслигингизни ёдда сақланг.

4. Тиббий хизмат кўрсатувчилар томонидан гендер зўравонликни ҳужжатлаштириш

Гендер зўравонлик жабрланувчиси ҳақидаги 1-иловадаги “Гендер зўравонлик ҳодисасини рўйхатдан ўтказиш шакли” асосида ахборот тўпланг ва рўйхатга олинг, шу жумладан:
демографик ахборот, масалан, жабрланувчининг исми, ёши, жинси, маълумоти, олинган розилик, анамнез (яъни умумий тиббий ва гинекологик маълумот), воқеа ҳақида ҳисобот, жисмоний текширув, лаборатор таҳлил натижалари, даволаш режаси, берилган ёки тайинланган дори воситалари ҳамда йўлланма бериш ҳақида таклиф этилган ахборот.

Гендер зўравонлик ҳақида тўлиқ ахборотни, шу жумладан қуйидагиларни тўпланг ва рўйхатга олинг:
  • гумон қилинган жиноятни исботловчи далиллар; бошқа воқеалар, шу жумладан аввалги яқин муносабатдаги эркаклар билан бўлган воқеалар тарихи; жабрланувчи ва жиноятчи ўртасидаги муносабатлар;

  • зўравонлик типи;

  • воқеа юз берганига шоҳид бўлган гувоҳлар, шу жумладан болалар;

  • қурол қўлланилдими-йўқми (қандай турдаги қурол);

  • Ҳар қандай аниқланган жароҳатларни батафсил таърифланг. Бунинг учун аниқроқ тасвирлаш учун махсус шакллар ва тана хариталаридан фойдаланинг.

  • Бундан ташқари, эмоционал ва психологик аломатларни қайд этинг.

  • Жабрланувчи ўз сўзлари билан нимани ошкор қилаётганлигини қайд этинг.

  • Ўз шубҳа-гумонларингиз ва уларга асос бўлган далил-исботларингизни ҳужжатлаштиринг.

  • Жабрланганларни/гендер зўравонликка учраган шахсларни ёзувлардан фойдаланиш имкониятидан хабардор қилинг ва бунга уларнинг розилигини олинг.

  • Барча ёзувларни хавфсиз ва махфий жойда сақланг.

  • Профилактика мақсадида гендер зўравонлик ҳолати ҳақидаги ахборот маҳалла қўмитаси ва ИИБга берилиши керак.

  • Маълумотларни тўплаш тизимига маълумотлар киритиш учун етарлича вақт ажратинг.

5. Қайта йўналтириш/бошқа хизмат тақдим қилувчига йўналтириш:

Соғлиқни сақлаш хизмати кўрсатувчилар кўпинча гендер зўравонлик жабрланувчиси билан алоқага киришадиган илк мутахассислар ҳисобланади. Шундай қилиб, тиббий хизмат кўрсатувчилар ўша ёки бошқа тиббиёт муассасаси доирасида гендер зўравонлик жабрланувчиларни соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа мутахассисларга ва/ёки бошқа хизмат кўрсатувчиларга (ички ишлар органларига/ бошқармаларга, ихтисослашган хизматлар кўрсатувчиларга, маҳалла фуқаролар йиғинларига, ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотларга, инқироз/реабилитация марказларига, шелтер/бошпана ва бошқа жойларга) жўнатиши мумкин. Шунга ўхшаш тарзда соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар ҳам бошқа хизмат кўрсатувчилар томонидан жўнатилган гендер зўравонлик жабрланувчиларига ёрдам кўрсатиши мумкин. Гендер зўравонлик жабрланувчилар мажмуавий эҳтиёжларга эга, шу сабабли гендер зўравонликка самарали жавоб қайтариш самарали қайта йўналтириш тизими орқали таъминланиши мумкин бўлган идоралараро уюшган ҳолда жавоб қайтариш воситасида фойдаланиш мумкин бўлган хизматлар тўпламини талаб қилади.

Самарали йўлланма бериш соғлиқни сақлаш бўйича хизмат кўрсатувчилардан қуйидагиларни талаб қилади:

  • ! Гендер зўравонликни аниқлай олиш ва аниқлашга кўмаклаша олиш, шунингдек биринчи ёрдам бера олиш;

  • ! Алоҳида вазиятни ва бемор эҳтиёжларини баҳолай олиш. Агар баҳолашдан кейин хавф юқори бўлса, жабрланувчи зудлик билан кўрсатиладиган тиббий ёки руҳий ёрдам каби арашувга ва/ёки бошпана хизмат- ларидан фойдаланишга эҳтиёж сезади. Агар баҳолашдан кейин хавф юқори бўлмаса, ижтимоий, психологик ёки юридик ёрдам олишга қайта йўналтириш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин;

  • ! Гендер зўравонлик ҳақидаги миллий қонунлар, шу жумладан тегишли жиноятлар таърифлари, фойдаланиш мумкин бўлган ҳимоя чоралари ва улар томонидан бирор-бир ҳисобот мажбуриятлари ҳақида ахборотга эга бўлиш. Бу билимлар касбий мажбуриятларга мос келадиган ҳажмдагина зарур;

  • ! Бошқа муассасалар ёки хизмат кўрсатувчилар билан ахборот алмашишдан олдин жабрланувчининг розилигини олиш ва аёл кишининг махфийлигини ҳимоя қиладиган тартиб-таомилни бажариш. Жабрланувчи розилик бермаса ҳам ахборот алмашиш керак бўлган вазиятлар мавжуд.

Самарали қайта йўналтириш беришни таъминлаш учун қуйида келтирилган қадамларга амал қилиш зарур:

  • гендер зўравонлик жабрланувчиларига хизмат кўрсатадиган муассасалар/ташкилотлар каталогини доим янгилаб боринг. Каталогда муассаса номи, боғланиш мумкин бўлган шахс, манзил, боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати келтирилиши керак;

  • баҳоланган эҳтиёжлар хоҳиш-истакларга мувофиқ гендер зўравонлик жабрланувчиси учун қандай йўлланма фойдали эканлигини аниқланг;

  • жабрланувчи илтимосига кўра ва/ёки заруратга қараб, бошқа тиббиёт мутахассисларига юборилиши мумкинлигини хабар қилинг;

  • йўлланма бериш учун, ҳар қандай кейинги қадам учун олдиндан жабрланувчининг розилигини олинг;

  • қандай ахборот бошқа хизмат кўрсатувчиларга тақдим этилишини, шунингдек қайси ахборот сир сақланишини жабрланувчидан аниқлаштиринг (бирор-бир ҳуқуқий тартибга солиш/чеклов борми- йўқми кўрсатинг);

  • қуйида келтирилган схемага амал қилиб, жабрланувчига хизмат кўрсатувчилар ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот тақдим этинг.
КИМ — қайси муассаса/ташкилот гендер зўравонлик жабрланувчиларига хизматлар кўрсатади, бунда мазкур хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун боғланиш мумкин бўлган шахснинг алоқа маълумотларини (исмини, телефон рақамини) киритади?

НИМА — улар муайян хизмат етказиб берувчидан қандай ёрдам олишга, шу жумладан ушбу хизматдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар ҳақида ахборот олишга умид қилиши мумкин?

ҚАЕРДА — ушбу хизматлар кўрсатиладиган жойнинг аниқ жойлашуви (аниқ манзили).

  • Жабрланувчининг танловига кўра йўлланма беринг.

  • Кайта йўналтириш жараёнини бошқа хизмат кўрсатувчига қисқача ёзма ҳисобот ва у билан телефон суҳбати билан тўлдиринг. Жабрланувчи гендер зўравонлик туфайли етказилган психологик жароҳатларни эслаб, ўз ҳикоясини такроран айтиб беришига ва кўп сонли сўровлар вақтида айни ўша саволларга жавоб беришига тўғри келмаслиги учун бу зарурдир.

  • Жабрланувчига ўзи қайта йўналтирилиш имкониятини бериб, унинг мустақиллигини рағбатлантиринг.

  • Агар зарур бўлса ва имкони бўлса, эслаб ўтилган хизмат кўрсатувчининг олдига боришда жабрланувчига ҳамроҳ бўлинг.

  • Жабрланувчига у қўшимча ёрдам олиш учун қайтиши мумкинлигини тушунтиринг. Кейинги учрашувда бу масалани кўтаринг.

  • Жабрланувчига кейинги тиббий тадбирлар режасини таърифлаб беринг.

  • Кейинги тадбирларни ўтказиш учун телефон рақамларингизни алмашинг.

  • Энг яхши натижага эришилганда (жабрланувчига бошқа хизмат кўрсатувчига қайта йўналтирганда) ёки гендер зўравонлик жабрланувчинининг эҳтиёжлари/хоҳиш-истаклари ўзгарганда ёрдамни тўхтатинг.

  • Тегишли хизмат кўрсатувчилар/муассасалар билан битим тузинг ва қайта йўналтириш бериш жараёни, шу жумладан ҳар бир хизматнинг аниқ мажбуриятлари ҳақида баённомалар тузинг.

  • Ахборот алмашиш ва йўлланма бериш учун хизмат кўрсатувчилар/муассасалар ўртасидаги иш тартиблари келишилганлигига ва ходимлар эътиборига етказилганлигига ишонч ҳосил қилинг.