ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК БЎЙИЧА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

МУСТАҚИЛ АМАЛИЙ ИШ

1/4

1-вазият. “Марҳабо кейси”

Марҳабо туманнинг олис қишлоқларнинг бирида туғилган, мактабни тамомлагач, ота-онаси уни узоқ қариндошига турмушга узатишган.

Қиз қўшимча таълим ёки мутахассислик олмаган, чунки унинг ота-онаси қариндошларини бадавлат оила деб билишган ва бу имкониятни ўтказиб юбормаслик керак эди.

Тўйдан кейин ёшлар бир-бирлари билан аҳил бўлишган ва уларнинг муносабатлари дастлаб жуда бахтли ривожланди. Марҳабо эрининг оиласида иккинчи келин еди. Оилада Марҳабонинг турмуш ўртоғидан ташқари қайнотаси, қайнонаси ва турмуш ўртоғининг 22 ёшли турмушга чиқмаган синглиси бор еди. Эрининг акаси улар билан қўшни бўлиб, доимий равишда хотини ва болалари билан уларнинг уйига келарди.

Оиладаги низолар Марҳабо ҳомиладор бўлиб, барча уй юмушларини бажаришга улгурмай қолганидан сўнг бошланди: бутун катта оилага кир ювиш ва овқат пишириш, сув олиб келиш, совуқ ҳавода уйни иситиш, боғга қараш, чорва молларини парвариш қилиш, мол етарли миқдорда эди.

Марҳабо эри томонидан калтакланишига уйдаги доимий таранглик, қайнона-қайнотанинг чексиз қоралашлари ва қайнона опанинг ҳақоратлари, овсинининг ғийбати сабаб бўлди.

Марҳабо бир неча бор ёрдам сўраб онасига мурожаат қилди, лекин онаси Марҳабонинг отаси ҳамда ака-ука ғазабидан қўрқиб, бола туғилгандан сўнг ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига ваъда бериб, ундан чидашини сўради.

Доимий можаролар туфайли Марҳабонинг саломатлиги ёмонлашиб, қишлоқдаги шифокор пунктининг оилавий шифокорига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Шифокор кўпроқ дам олишни, асабийлашмасликни ва уй юмушларини ортиқча бажармасликни маслаҳат берди.

Бир куни Марҳабонинг эри шаҳарга кетганида уйда жанжал кўтарилди. Қайнона Марҳабони молхонадаги 4 та сигирни соғмагани учун ҳақорат қилишни бошлади. Шаҳардан қайтган эр, онаси дангаса келинини уйга олиб келганидан нолиётганини кўрди. Эр вазиятни тўлақонли англамай, Марҳабони калтаклай бошлади, гарчи Марҳабо қайни акасининг болаларига ошхонада овқат тайёрлаётганини тушунтиришга уринса ҳам. Эр ҳомилага зарар етказмаслиги учун Марҳабо уй кийимида кўчага югуриб чиқди ва нима қилишини билмай, маҳалла қўмитасига ёрдам сўраб кетди.

Маҳалла қўмитасига кетаётиб, Марҳабо онасига қўнғироқ қилди, лекин онаси маҳалла қўмитасига бормасликни ва оиласини шаънига доғ тушурмасликни сўради, чунки Марҳабонинг отаси ва акалари хафа бўлиши мумкин эди, эрининг қариндошлари ҳомиладор аёлни кўчага ҳайдаб чиқариши мумкин эди.

Бироқ Марҳабо бу гал онасининг насиҳатига қулоқ солмади, чунки туғилмаган чақалоғининг аҳволидан қўрқиб кетди.

Маҳалланинг хотин-қизлар масалалари фаоли Марҳабо билан учрашиб, унинг аҳволини сўрай бошлади...
Вазифа:
1. Жабрланувчига нисбатан қандай зўравонлик турлари қўлланилган?

2. Жабрланувчига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, унинг зўравонликдан тўлиқ тикланиши учун амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Стандарт операцион иш тартибларга мувофиқ кейинги ҳаракатлари кетма-кетлиги (алгоритми)ни таърифланг.

3. Барча асосий хизмат тақдим этувчиларнинг (профилактика инспектори, оила шифокори ва патронаж ҳамшираси, маҳалла қўмитасидаги ходимлар, ижтимоий ҳимоя тақдим этувчи, бандликка кўмаклашиш, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг вакиллари, реабилитация маркази ходимлари, туман ҳокимлиги ва бошқа мутассади ташкилотлар) кейинги ЎЗАРО КЕЛИШИЛГАН ҳаракатлар алгоритми (занжир, сценарий)ни амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Стандарт операцион иш тартибларга мувофиқ тавсифланг.

4. Жабрланувчига инқироз пайтида ва узоқ муддатли ёрдам кўрсатишнинг натижадор, самарали, барқарор ечимлари ҳақида мулоҳаза қилинг.