ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ


3.1.-модул. Гендер зўравонликка жавобан психологик хизматлар кўрсатиш бўйича стандарт операцион иш тартиблари

4/5

1.4. Гендер зўравонликни акс эттириши мумкин бўлган белгилар ва хатти-ҳаракатлар
Гендер зўравонликнинг психологик оқибатлари аксарият ҳолларда мураккаб тўпламдир, травматик (жароҳатли) таъсири ўткир бўлиши мумкин, аммо зўравонликнинг қайтарилиши ва мунтазамлик табиати туфайли унинг оқибатлари сурункали ва чуқурлашган бўлади, ҳатто баъзи ҳолларда фожиали оқибатлар ёки жиддий психопатологияга ҳам олиб келиши мумкин.
1.4.1.
Гендер зўравонликни акс эттириши мумкин бўлган белгилар:

Гендер зўравонликда жабрланувчиларнинг энг кенг тарқалган психологик ва психосоматик оқибатлари бўлган белгилар:
  • айбдорлик ҳисси, уят, ғазаб, қайғу, умидсизлик, чорасизлик, бўшлиқ, ҳолсизлик, бўғилиш ҳисси;
  • доимий хавф ҳисси (жабрланувчи доим ҳушёр бўлиб туради);
  • ҳамма нарсадан қўрқиш;
  • ўзи ва ўзгаларга ғамхўрлик қила олмаслик;
  • диққатни жамлашдаги қийинчиликлар;
  • ёлғизлик (бегоналашув);
  • режалар тузиш қобилиятини йўқотиш;
  • ташаббуснинг йўқлиги, ёлғиз яшашдан қўрқиш, ҳаётга нисбатан маъно ва қизиқишни йўқотиш;
  • ўзига нисбатан ишончсизлик;
  • ташвишларга тўла ҳаяжон, асабийлик;
  • тахикардия;
  • ошқозон-ичак касалликлари;
  • уйқунинг бузилиши;
  • овқатланишнинг бузилиши;
  • бош оғриқлари;
  • мушаклардаги оғриқ;
  • рўй берган ҳодиса бўйича бир-бирини инкор этувчи фикрлар билдириш;
  • ўз жонига қасд қилиш кайфияти.
1.4.2.
Гендер зўравонлик билан боғлиқ
хатти-ҳаракатлар
  • одамлар, жойлар, фаолиятлар, хатти-ҳаракатлар ва зўравонлик ҳаракатларини содир этган шахсни ёқтирмайдиган ҳаётий позициялардан (зўравонликнинг кучайишига қарши ҳимоя сифатида) ўзини яккалаб қўйиш;
  • иш жойини тез-тез алмаштириб туриш;
  • бўш вақтларда ижтимоий фаолият ва фаолликнинг пасайиши;
  • гендер асосидаги зўравонлик жабрланувчиларини эслатиш, зўравонлик ҳолатлари ёки уларни аниқлаш мумкин бўлган одамлар, жойлар ёки вазиятлардан қочиш;
  • ўзи ва вояга етмаган фарзандларини ҳимоя қилиш қобилиятини йўқотиш;
  • журъатсизлик;
  • воқеа кўлами ва унинг оқибатларини инкор этиш ҳамда камайтириш;
  • ўз жонига қасд қилишга уриниш (аутоагрессия);
  • қасддан ўзига ва фарзандларига тан жароҳати етказиш;
  • спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш.

Психологик зўравонликнинг белгилари:
  • Ўткир травматик (шокка солувчи, жароҳатловчи) реакциялар:
  • аломатлар қисқа вақт давомида пайдо бўлади;
  • аломатлар зўравонлик пайтида ёки ундан кейин пайдо бўлади;
  • реакция 1–3 кун ичида юзага келиш мумкин;
  • реакция 2 кундан 4–6 ҳафтагача давом этади;
  • нормал мослашувчан реакция саналади;
  • посттравматик синдромга ўхшаш.

Сурункали психологик зўравонлик ҳолатларида кузатиладиган хулқ/аломатлар:
  • қўзғалиш (восита ташвиши: чайқалиб юрмоқ, тинч ўтира олмаслик, қўлларни силкитиш, пиқиллаб йиғлаш, гавданинг вазияти ва хулқ-атвор душманликни ифодалайди);
  • конверсия (ўзгариш) реакцияси (овознинг йўқолиши, қусиш, оғриқ ва оғриқли ҳис-туйғу, томоқ тиқилиши, бош айланиши);
  • сукунат, лоқайдлик ва эътиборсизлик ёки донг қотиш (ҳаракатсизлик, атроф-муҳитга нисбатан бефарқ муносабат);
  • иррационал хулқ-атвор (масалан, жабрланувчининг доим тиржайиб туриши).

Эмоционал/когнитив тажриба:
  • нотинчлик, қўрқув, чалкаш онг;
  • қўрққанидан гапиролмай қолиш;
  • умидсизлик, ишонмаслик («бундай бўлиши мумкин эмас»);
  • хотиранинг панд бериши;
  • ақлий/функционал мувозанатнинг бузилиши;
  • вақтни идрок этолмаслик;
  • ҳиссиётларнинг йўқолиши (қаттиқ қўрқув);
  • сиқилиш, арзимаслик ҳисси;
  • айбдорлик ҳисси, уят;
  • диссоциация (деперсонализация, дезориентация, ўзидан итариш ҳисси, галлюцинация);
  • амнезия.