Ҳар қандай гендер зўравонлик ҳодисасига жавобан фаолият талаб қилинганда биринчи қадам бу зўравонликни аниқлашдан иборат бўлади. Бу босқич ўз-ўзини ошкор қилиш, қайта йуналтириш ёки гендер зўравонлик ҳақида ҳисобот тақдим этиш йўллари орқали маълум бўлганда амалга оширилиши керак.
Гендер зўравонлик ҳодисасини аниқлаш турли усуллар билан амалга оширилиши мумкин:- гендер зўравонлик жабрланувчисининг мурожаатига кўра;
- турли хил ижтимоий хизматлар ходимларининг уйма-уй ташрифлари;
- бошқа ташкилотлар, муассасалар ёки жисмоний шахслардан олинган маълумотлар;
- гендер зўравонлик профилактикасини олиб борувчи ва жавобгарлик чораларини кўрувчи бошқа субъектлар тақдим этган маълумотлар;
- ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан/мурожаатлардан.
Психологик хизмат тақдим этувчи
гендер зўравонлик жабрланувчини тўғри идентификация (жабрланувчи сифатида тасдиқланиши) жуда муҳим саналади, чунки аксарият ҳолларда турли шахслараро низоларнинг иштирокчилари (оила аъзолари ўртасида низолар, иш жойидаги низолар иштирокчилари орасида, қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликлар ва бошқа вазиятларда) ўзларини гендер зўравонлик жабрланувчиси сифатида кўрсатиши мумкин.
Гендер зўравонлик қуйидаги алоҳида муҳим белгиларга эга бўлади:- шахслараро низолардан фарқли ўлароқ, гендер зўравонлик гендер зўравонлик содир этувчи шахс гендер зўравонлик жабрланувчисига нисбатан ўзининг “назоратини” ва “ҳукмини” намойиш қилиш зарурати сабабли юзага келади;
- гендер зўравонлик жабрланувчисида унга нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилишида доим ўзини айбдор эканлиги тўғрисида қатъий фикр шаклланган бўлади;
- зўравонликни содир этувчи (субъект) ва жабрланувчи (объект) ўртасида муносабатларнинг ўзига хослиги (эр-хотин, қариндошчилик, касбий бўйсуниш каби муносабатлар);
- зўравонлик ҳаракатлари такрорланиши билан бир қаторда, ҳаракатлар зўравонликни бир неча турлари орқали содир этилади (масалан, руҳий-жисмоний, жисмоний-жинсий ёки ҳаммаси биргаликда).
- Зўравонлик содир этувчи ўз ҳаракатларини олдиндан режалаштирилиши ва унга тайёргарлик кўриши:
- зўравонлик ҳодисасидан жабрланувчининг яқин инсонлари (болалари, ота-онаси, қариндоши) ҳам жабр кўриши. Бу “иккиламчи виктимизация” деб аталади;
- зўравонлик даври қисқариб бориши билан бир қаторда зўравонлик ҳаракатлари ёвузлашиши.
Гендер зўравонлик жабрланувчисини аниқлаш (идентификация қилиш) учун ушбу ҳужжатнинг 2-иловасида келтирилган сўровномадан фойдаланиш тавсия этилади.
Гендер зўравонлик мавжудлигини баҳолашда ҳар бир ҳаракат блоки учун алоҳида баллар белгиланади. Зўравонлик билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар натижасида, агар блоклардан бирида 5 ёки ундан кўп балл тўпланган бўлса, шахс гендер зўравонлик жабрланувчиси, деб эътироф этилади. (2-илова).