ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИККА ЖАВОБАН
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ
СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ИШ ТАРТИБЛАРИ

МУСТАҚИЛ АМАЛИЙ ИШ

2/4

2-вазият. “Латофат кейси”

35 ёшли Латофат (исм-шарифлар ва яшаш жойлари ўзгартирилган) туманинг маркази яқинидаги мўжазгина уйда яшайди.

Унинг уч фарзанди, икки қизи ва Aлишер исмли бир ўғли бор. Катта қизи 13 ёшда, ўртанчаси 10 ёшда, ўғли еса 5 ёшда. Қизлар мактабга боради, кенжа ўғли уйда Латофат билан ўтиради.

Латофатнинг турмуш ўртоғи ишсиз, авваллари Россияда давлатида ишлаб юрган, бироқ соғлиғи туфайли, мана бир неча йиллардан буён мавсумий равишда шахсий уй-жой қуриш ва таъмирлаш бригадаларида ишлаб келмоқда.

Илгари Латофат майда савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланган бўлса, эрининг рашқи сабаб бу ишни ташлаб, фарзанд тарбиялашга мажбур бўлган. Латофат бир йил аввал Хотин-қизларни иш билан таъминлаш давлат дастури доирасида туманнинг Бандликка кўмаклашиш Маркази қошида очилган бичиш-тикувчилик ҳамда компютер саводхонлиги асослари курсларини тамомлаган эди. Латофат курсларни тамомлаб, тикувчиликни яхши ўрганмади. Вилоят марказларида расмий иш топиш қийин бўлгани туфайли, у ҳам биронта давлат муассасасига ишга кира олмади. Ишга чиқиш учун кенжа Aлишерни бирор жойга бириктириш керак бўларди. Ўзига яқин жойлашган болалар боғчасида эса бўш жой йўқ эди.

Латофатнинг эри тез-тез ичади, маст уйга қайтса, доим жанжал учун баҳона қидиради, Латофат ва қизларни калтаклайди. У кенжа ўғлини урмайди, чунки у уни меросхўр деб билади. Оиладаги можаролар туфайли Латофатда боши ва кўкрак қафасидаги оғриқлар доимий бўлиб қолди. Латофат бир неча бор маҳалла қўмитасига, профилактика инспекторига мурожаат қилган бўлса-да, ҳар сафар маҳалла оқсоқолининг аралашуви фақат турмуш ўртоғи ва Латофат ҳақидаги кўрсатмалар, тинчлик-осойишталик, оилани фарзандлар манфаати учун сақлаш ҳақида кўрсатмалар билан якун топар эди.

Латофат ўз қишлоғидаги ота-онасиникига қайтиб бора олмаган: биринчидан, у ерда акасининг оиласи, бола-чақаси билан яшайди, Латофатга уч нафар боласи билан жой бўлмайди. Иккинчидан, агар қизи ажрашган бўлиб қайтса, ота-онаси қўшниларининг кўзига қандай қарашади?

Декабр оқшомларининг бирида Латофатнинг эри жуда маст ҳолда қайтиб келди ва Латофатни ҳаётдаги барча муваффақиятсизликларига ўзи сабабчи бўлганликда айблаб, жанжал бошлаб юборди ва у ўзи учун бахт ва фаровонлик келтирадиган бошқа хотин олишга қарор қилди. Латофат эрининг сўзларидан тушуниб етдики, гап қўшни маҳалладан, эри билан ажрашгач, ота-онасининг уйига қайтган ёш аёл ҳақида кетяпти. Жанжал авжида эр Латофат ва унинг тўнғич қизининг бошини жароҳатлаб, нарсаларни ташлай бошлади. Кичкина болалар онасининг ёнида туриб йиғлашди. Латофат ҳансираб, қандайдир тарзда болаларнинг устки кийимларини ташлаб, болаларни қутқариб, эрининг калтаклашидан ўзини қутқариб, кўчага югуриб чиқди ва ёнида маҳалла ҳуқуқни муҳофаза қилиш пункти жойлашган маҳалла қўмитаси томон кетди. Болалар билан у ерга етиб келган Латофат ҳамма нарса ёпилганини кўрди ва нима қилишни билмай қолди.
Вазифа:
1. Жабрланувчига нисбатан қандай зўравонлик турлари қўлланилган?

2. Жабрланувчига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, унинг зўравонликдан тўлиқ тикланиши учун амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Стандарт операцион иш тартибларга мувофиқ кейинги ҳаракатлари кетма-кетлиги (алгоритми)ни таърифланг.

3. Барча асосий хизмат тақдим этувчиларнинг (профилактика инспектори, оила шифокори ва патронаж ҳамшираси, маҳалла қўмитасидаги ходимлар, ижтимоий ҳимоя тақдим этувчи, бандликка кўмаклашиш, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг вакиллари, реабилитация маркази ходимлари, туман ҳокимлиги ва бошқа мутассади ташкилотлар) кейинги ЎЗАРО КЕЛИШИЛГАН ҳаракатлар алгоритми (занжир, сценарий)ни амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Стандарт операцион иш тартибларга мувофиқ тавсифланг.

4. Жабрланувчига инқироз пайтида ва узоқ муддатли ёрдам кўрсатишнинг натижадор, самарали, барқарор ечимлари ҳақида мулоҳаза қилинг.